Олдиндан тайинланган - Андрей Шаповал


-------
Қадрли дўстим,
Бу китоб сенинг қўлингга тасодифан тушиб қолмади. Биринчи сатрларни ёзишни бошлашимдан олдин, мен сен учун ибодат қилдим. Мен Муқаддас Руҳдан сенинг фикрлаш тарзингни абадий ўзгартиришини ва ҳаётингнинг асл мақсадини очиб беришини сўрадим. Исо Масиҳнинг Ўзи сени ёритиб турсин, чунки У ҳар бир инсонни, Унга ишонган ҳар бир кишини ёритиш учун осмондан тушган ҳақиқий Нурдир. Мен ишонаманки, сен ушбу китобни ўқиётганингда, Худонинг Руҳи сенинг фикрлаш тарзингга ўзгаришлар қила бошлайди ва ҳаётинг ўзгара бошлайди, бу жуда яқин. Мен билан охиригача қол, шунда сен ҳам менинг йўлимдан юра оласан. Мен Муқаддас Руҳ сенга энг яқин киши бўлишини ва юрагингнинг кўзларини очишини сўрайман, шунда сен ўзингни Худонинг нурида кўрасан ва Раббимиз Исо Масиҳда қандай улуғвор меросга эга эканлигингни тушунасан. Ахир, сен ва мен бу ерда Отанинг иродасини бажариш учун чақирилган Худонинг ўғиллари ва қизларимиз.
Бир лаҳзага бўлса ҳам вақт ҳозир тўхтаб турсин ва Худо сени Унинг Руҳи ҳаётингни яратишни бошлаган пайтга қайтаришига рухсат бер. Чунки У сени онангнинг қорнида шакллантирмасидан олдин, сен Унинг фикрида бор эдинг! (Забур 139:16). Ўпканг ҳавога тўлиб, биринчи фарёдинг бу дунёга келганингни эълон қилишдан олдин, бу кўринадиган дунё яратилишидан олдин сен Худонинг режаларида мавжуд эдинг. У фақат сен учун белгиланган барча кунларни улар ҳали келишидан олдин ёзди. Шуни ёдингда тутгинки, Худо ҳеч нарсани токи уни руҳий дунёда тугатмагунча кўринадиган дунёда бошламайди. Сенинг бу дунёга келишинг Худода қисматинг бажо бўлганидан далолат беради, шунинг учун У туғилишингга ижозат берди.
Худода ер юзидаги ҳар бир одамга мўлжалланган вақт бор. У сендан ўз авлодинг учун Унинг ҳоҳиши ва ниятларини бажо келтирадиган Унинг қалбидагидек инсон бўлиб етишишингни ҳоҳлайди. Эътибор бергин: Яҳё Чўмдирувчи ҳақида у орқали барча имон келтириши учун у Худо томонидан юборилган одам эди деб ёзилган. Бошқача айтганда, Масиҳ ҳақида гувоҳлик келтириши ва инсонларни тавбага етаклаши учун Худо Яҳёни олдиндан танлади. Яҳё ерда ўз миссиясини бажарди. Биз сен билан ҳам ўзимизникини бажаришимиз керак. Худо ҳар биримизга Уни излашимиз ва Унга хизмат қилишимиз учун маълум вақт берди. Ҳар бир нафасимиз Ундан келади ва фақат У билан биз яшаймиз, ҳаракат қиламиз ва мавжудмиз.
Мен ушбу китобни ёзиш учун руҳланшаг вақтда сен учун ибодат қилишни бошладим, токи сен имон одами бўлиб етишгин ва ўз чақирувингга кириб, Отанинг иродасини бажо келтиргин, токи бу дунёда Худо Шоҳлиги сен орқали кенгайсин. Ишонгин, бу китобга ёзилганлари шунчаки маълумот эмас, балки булар менинг фикрлашимни ва шахсий ҳаётимни ўзгартирган Муқаддас Руҳнинг очиқликларидир. Бирин кетин тартибланган боблар эса Худо томонидан қўйилган менинг юксалиш йўлим сари сени бошлайди. Мен бошдан кечирган ва Худо ижозат берган руҳий тажрибани сен кўрасан. Мен ишонамангки, ушбу китоб орқали Худонинг Руҳи сенинг қалбингни ёндиради ва сени кўпроғи учун чанқоқликка тўлдиради. Чунки сен кўпроғи учун туғилгансан!
Худо томонидан сенга берилган инъомлар: сенинг ҳаётинг, иқтидорларинг ва ҳар бир нафасинг сен тасаввур қилганингдан ҳам каттароқ қадрят ва мақсадга эга.  Худо бу заминдаги Ўз ҳаракатини ёзишни давом эттириш учун айнан сени ишлатишни ҳоҳлайди. Мен чин қалбимдан ибодат қиламан, токи сен ва мен шундай инсонлар бўлиб етишайликки, биз Уни Раббимиз деб атаганимиздан У уялмасин. Мен ишонаманки, фақат У орқали биз ўз йўлимизни ғалабада якунлай оламиз ва ўша улуғвор кунда, Парвардигор Раббимизга таъзим қилганимизда, шундай сўзларни эшитамиз: “Яхши ва содиқ қул.” Агар бу сенинг ҳам ибодатинг бўлса, унда Муқаддас Руҳ билан cенинг қисматинг томон ажойиб саёҳатга хуш келибсан.



-------

Сўз боши

Ҳар бир нафас билан артрофимдаги муҳитнинг қалинлашаётгани ва танамга қаттиқроқ босим қилаётганини ҳис қилдим. Мен ҳамма нарсада Худонинг иродаси бажо бўлиши учун руҳ билан ибодат қила бошладим. Тўсатдан силкинишни ҳис қилдим ва бир зумда ғойиб бўлдим...

Мен чексиздек туюлган улкан бинода зоҳир бўлдим: олдинда ҳам, орқада ҳам, ён томонларда ҳам девор кўринмасди. Бино улкан заводни эслатарди. Ичкарида жуда кўп турли хил машиналар, ускуналар ва конвейерлар бор эди ва уларнинг барчаси бир-бирига боғланган ҳамда ишлаётган эди. Лекин негадир ишчилар шунчалик кам эдики, машиналарнинг аксарияти бўш эди ва уларда ҳеч ким ишламаётганди. Ишлаётган кам сонли одамлар бошқалар учун ишни бажаришга ҳаракат қилишарди, лекин улар ҳақиқатан ҳам улгурмаётгандилар. Одамлар жуда ҳам танқис эди. Иш ҳажми бўлса шунчалик катта эдики, уларни бажариш учун минглаб эмас, балки миллионлаб ишчилар керак эди.

            Мен содир бўлаётганларнинг ҳаммасини тепадан кузатиб турдим. Иш қизғин кетаётган эди, иш жуда кўп эди. Ишчилар бир дастгоҳдан иккинчисига, кейин учинчи, тўртинчисига югуриб, қўлларидан келганича ишлашга ҳаракат қилишарди. Улар ёрдам сўраб қичқиришарди, имкон қадар кўпроқ иш қилишга ҳаракат қилишарди. Шундай ҳолат ушбу бинонинг бутун ҳудудида кузатилаётганди. Агар у ерда ишчилар етарли бўлганида, ҳар бир жойда бир киши бўлганида, уйғунлик бўларди, жараёнда носозликлар бўлмасди, ишнинг ўзи ҳам сифатли, ўз вақтида ва тўғри бажариларди!

Конвейер ҳаракатланар, дастгоҳлар ёқилган, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп эди, ҳар томондан одамларнинг “Бу ерда иш кўп, бизга ёрдам беринг!” деган бақириқлари эшитиларди. Бу ҳолатни қанчалик кўздан кечирганим сайин, уларга шунчалик раҳмим келиб дедим:“Эй, Худойим, қолганлари қани, нега бу ерда ишчилар кам, нега уларга ёрдам бериш учун ҳеч ким келмаяпти?” Ҳар бир инсон ўз ўрнида туриб, ўз ишини бажарса, қанчалик оддий бўларди. Ажабланарлиси шундаки, мен ўз фикрларимни жуда баланд овозда эшитаётгандим. "Эй, Худойим, улар кимни чақиришяпти? Улар кимдан ёрдам беришини сўрашмоқда? Ва худди саволимга жавоб олгандек, мен бошимни ўгирдим ва у ерда улкан йўлакда олдинга ва орқага қадам ташлаётган ниҳоятда семиз одамни кўрдим. У шунчаки шишган, ўлчов бўйича анча катта эди; у ёрдам сўраётган фарёдларни эшитаётганди, лекин уларга эътибор бермасди. Ва мен ўйладим: "Бу одам ким ўзи?"

Шунда Худо мен билан гаплашди ва тушунтира бошлади...



-------

1-БОБ

ЗИНАЛАР

Эсимда, 2002 йил май оқшомида мен уйдан чиқиб, остонада тўхтадим ва шунчаки зинапояга ўтирдим. Бу менинг одатий ёлғизлик жойим эди: мен у ерда тез-тез ўтирардим ва ҳаёт ҳақида фикр юритардим, фикрлар ва ҳис-туйғуларга эркинлик берардим. Бироқ, ўша оқшом ўзгача эди, мен ўзимнинг ички дунёмга чуқур кириб боргандим.
Яна кўпроқ нимадир борлиги ҳақидаги фикрлар мени тарк этмаганди. Лекин нима? Ва нега инсон ҳаёти шунчалик бир текис? Наҳотки ҳаммаси шу бўлса? Наҳотки бу поёни бўлса? Фикрлар мени тинч қўймасди, улар хаёлимдан ўтиб, бир-бирининг устига тўпланиб борарди. Мен ўз қалбимга бунчалик чуқур кириб бориш ва фикрларни ҳис қилиш мумкинлигини ҳеч ўйламаган эдим - ҳатто жисмонан ҳам бутун вужудимда титроқни ҳис қила бошладим.
Қайсидир пайтда онгим майдонида ақл бовар қилмас жанг, ҳақиқий руҳий уруш бошланганини ҳис қилдим. Кўз ўнгимда суратлар сузиб юрар, икки тимсол менинг жоним учун курашаётганди... Руҳим ҳайқирар, воқелик бўлса ўз ноаниқлиги билан мени парчаларди. Менинг ҳаётим муаммолар ва умидсиз вазиятларга ўралган эди.
Баъзан бурилиш нуқтаси келади, бирор нарса қулаб тушади, ундан кейин эса эски ҳаёт йўқ бўлади - ва мен аниқ айта оламанки, бу менинг бурилиш нуқтам, танлов вақтим, Гетсемания боғим эди. Зинада ўтириб, келажагим учун шиддатли жангни ҳис қилаётгандим. Бу ҳақиқий уруш эди, унда бир вақтнинг ўзида иккита жанг кетаётган эди: мен иблис билан ва Худо билан ҳам жанг қилаётгандим. Мен ўзимни барака учун курашаётган Ёқубдек ҳис қилаётгандим (Ибт. 32:22-32).
  
Хаёлимда ўтмиш ва бугуннинг суратлари, хатоларим ва афсусларим кўринарди. Мен умуман келажагим борлигини, изланишларимга жавоблар борлигини тушуна олмасдим. Мен кимман? Нега мен бу ердаман? Нега мен туғилганман? Наҳотки ҳаммаси шу бўлса? Йигирма икки ёшимда ўзимни ичимдан бутунлай бўшаб қолган ва жуда қашшоқдек ҳис қилаётгандим. Мен келажагимга нур сочадиган ҳеч бўлмаса бир томчи умидни ҳам топишга ҳаракат қилаётгандим. Бўшлиқ. Мен энг тубига тушган эдим. Туйғуларим мени қаттиқ тортаётган, хаёлларим шиддатли дарёдай тўлқинланиб бораётганди. Мен энди ҳаётдан на қониқиш ва на қувонч ҳис қилмасдим - юрагимнинг уришидан бошқа ҳеч нарса ҳис қилмаётдим ва ичимдаги ҳамма нарса Худога умид илинжида илтижо қилаётганди. Худо, бу ёғига нима бўлади?
Тўсатдан жимжитлик бошланди, гўёки шиддатли сув ниҳоят уммон оғзига етиб келгандек эди. Тўсатдан мен онамнинг овозини эшитгандек бўлдим: "Андрей, ахир сени бу дунёга маълум бир мақсад учун юборган Худо эди." Наҳотки менинг қисматим бор? Менда умид учқуни пайдо бўлди ва унинг орқасидан эргашиб, болалик йилларимга шўнғидим. Онам…
Бир куни у башоратли туш кўрди. Тушида у орқасида бир одамни кўрди ва у: "17-куни сенинг уйингда одамлар сони ўзгаради, сен ўғил туғасан, унинг исмини Андрей қўйгин", деди. Уйғонганида онам тинчлана олмади, бутун вужуди титраб кетди. Туш шунчалик аниқ эдики, у ҳақиқатми ёки тушми тушунолмади. Шунинг учун у отамни уйғотди, отам уни диққат билан тинглади ва деди: "Агар бу орзу амалга ошса ва ўғил фарзандли бўлса, биз унинг исмини Андрей қўямиз". Отамнинг сўзлари унга ишонч бағишлади.

Башоратли бошланиш

1979 йилда бизнинг оиламиз Украинада, Харковдан унчалик узоқ бўлмаган Коротич деган кичик қишлоқда яшар эди. Ўша пайтларда шифохоналарда туғилмаган боланинг жинсини аниқлаш учун ультратовуш аппаратлари йўқ эди. Шунинг учун, ота-онам қандай фарзанд туғилишини билишмаган. Мен туғилишимдан бир кун олдин онам ташқарига чиқиб, қўшнисини кўрди. “Аня, - деди у, - мен сен ўғил туғганингни туш кўрдим.” Онам жавобан фақат жилмайиб қўйди. Оддий салом унинг тушини тасдиқлади. Тушда туғруқхонадан қайтиш санаси айтилганди ва онамнинг ҳисоб-китобларига кўра, мен 11-да туғилишим керак эди.
Онам тайёрланиб, ўша куни отамдан ҳеч қаерга бормасликни сўради, отам бошини қимирлатиб, табассум билан кутди. Бир неча соат ўтгач, онамда тўлғоқ бошланди ва ота-онам касалхонага боришди. 11 октябрь куни эрталаб соат 7 да мен бу дунёга биринчи нафасимни олиб келдим. Отам ва онам бир-бирига қувонч билан қарашди, тушнинг башоратли эканлигини, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқлигини тушундилар. Менга Андрей исмини беришди, бу ердаги кунларим шундай бошланди.
Бу воқеанинг қизиқ тафсилоти шундаки, 17-куни касалхонадан чиқадиганлар рўйхати эълон қилинганида, онам унда йўқ эди. Ўшанда одамларни туғруқхонада 7 кун ушлаб туришарди. Бироқ, кечқурун фаррош аёл онамнинг олдига келиб, сўради: "Аня, нега нарсаларингни йиғмаяпсан? 17-куни кетадиганлар учун барча рўйхатларда фақат сенинг исминг бор." Шунинг учун, тушида ваҳий кўрганидек, 17 октябрь куни онам мени қучоғида олиб уйимиз эшигидан ичкарига кирди.
Худо томонидан айтилган сўз энг майда тафсилотларигача амалга ошди. Бу эса Худованд ҳар бир қадамни олдиндан белгилаганлигидан дарак беради. У менинг туғилган вақтимни тайинлади. Бир куни Худо Закариё билан гаплашиб, Унинг айтган сўзлари белгиланган вақтда амалга ошишини айтди (Луқо 1:20). Орадан кўп йиллар ўтиб, бутунлай бошқа мамлакат ва вазиятда Худонинг сўзлари белгиланган вақтда яна амалга ошди. Бу хотиралар менга бир қултум ҳаётбахш сув бергандек бўлди.



-------

Боши берк кўчада 

Бироқ, тез орада реал воқелик менинг онгимни яна ларзага келтирди: қийинчиликлар ва умидсиз вазиятлар мени ўзига тортди, мен бор нарсамни йўқотдим, менда катта муаммолар ва қарзлар бор эди. Иблис мени боши берк кўчага сиқиб қўйди, бошимни салбий фикрларга тўлдирди, у бор кучи билан мени тўхтатиб, чақирувимдан қайтаришга ҳаракат қилди. Аввалги умид учқунлари сўнди. Яна икки дунё курашини, тун сукунатида яна руҳим фарёдини кўрдим. Раббим! Менга буни тушунишга ёрдам бер! Ҳаётимда нима бўлаётганини тушунишга ёрдам бер! Менга барча вазиятлардан юқорига чиқишимга ёрдам бер!
Тавба қилганимдан бир неча ой ўтди, лекин аввалгидек умидсизликка тушдим ва эски фотоальбом саҳифалари каби хотираларни варақлаб, ўзимни тушунишга ҳаракат қилдим. Кўз ўнгимда ўтмиш ва ҳозирги кундаги суратлар сузиб турарди, мен ҳеч нарсани ўчира олмасдим, тўхтата олмасдим. Иблис мени аввалги ҳаётимга қайтариш учун эски одамнинг тимсолларини кўрсатарди, мен эса эски табиатнинг устимдан ҳукмронлик қилишига йўл қўймай, курашардим.
Ҳал қилувчи вақт келди - мен танлов қилишим керак эди. Тўсатдан зинапояларга қарадим: улар бирин-кетин юқорига кўтарилишганди. Бу тимсол... Худо мени босқичма-босқич, қадам-бақадам мен дуч келган муаммолардан олиб чиқишга қодир. Кураш тўхтамаганди. Қайси вақтда ҳаммаси нотўғри кетганди? Мен яна фикрларим мени узоқ ўтмишга олиб кетишига йўл қўйдим ва йиқилиш анча вақт олдин бошланганини пайқадим.

Менинг севгим 

Болалигимдан ўзимни ёлғиз ҳис қилишга одатланганман. Отам эрта вафот этди, мен ҳали бола эдим. Қўни-қўшнилар оиламизда фарзандлар кўплиги, биздан ҳеч қандай яхшилик бўлмаслигини тинмай танқид қилишарди ва шундай фикр билдиришарди. Мен ички курашни бошдан кечирганимда, шайтон ички борлиғимни остин-устун қилиш учун кўпинча айнан қўшниларнинг сўзларини ишлатарди.
1995 йилда бизнинг оиламиз АҚШга кўчиб кетди. Ёшлигимдан турли чолғу асбобларида куй чалиш, қўшиқлар ёзиш иқтидори кўрина бошлади. Шундай қилиб, Америкага кўчиб ўтганимиздан сўнг, мен дарҳол мусиқа йўналишда ишлай бошладим. Америка ҳаёти ва мусиқаси мени мафтун этди, энди менда жуда кўп имкониятлар бор эди. Мусиқа менинг ҳаётим, ички дунёмга айланди. Мен профессионал мусиқачи, машҳур бастакор бўлишни орзу қилардим ва мусиқа менга қониқиш ва ҳаётим мазмунини беради деб умид қилгандим. У ичимдаги чидаб бўлмас бўшлиқни тўлдиришини кутгандим, лекин хато қилгандим. Мусиқа оламига шўнғиганим сари кўпроқ бўшлиқни ҳис қила бошладим ва ҳаётим пастга томон сирпаниб кетаётганди.
Аста-секин Худодан узоқлашдим ва ота-онам менга ўргатган нарсаларни унута бошладим. Орадан бир неча йил ўтгач, гуноҳ мени эгаллаб олганини ва қалбимда чуқур илдиз отганини англадим. Мен борган сари ўзимни янада бўш ҳис қила бошлагандим. Худосиз ўзимни етимдек ҳис қилаётгандим.
Менинг кўп дўстларим бор эди, биз тез-тез йиғилиб, завқли вақт ўтказардик, лекин ҳар сафар уйга аввалгидек ёлғиз ва бўм-бўш бўлиб қайтардим. Бир кечки байрамни айниқса яхши эслайман. Мен дўстлар даврасида турардим ва эшик қўнғироғини эшитдим. Ортга ўгирилиб, бир қизни кўрдим. У уйга кирганида нафасим қайтиб кетди. У мен кўрган энг гўзал қиз эди ва мен унга мафтун бўлдим, ундан кўзимни узолмасдим. Ўша пайтда мен унинг эътиборини жалб қилиш учун ҳамма нарсани қилишни ўзимга ваъда бердим. Жентлмен бўлиб, қизга яқинлашиб ўзимни таништирдим ва орадан кўп ўтмай биз суҳбатга шўнғидик.

Охирги умид

Бизнинг дўстлигимиз кундан-кунга кучайиб борди, биз вақтнинг қандай ўтганини билмасдан соатлаб гаплашишимиз мумкин эди. Бир неча йил ўтиб кетди ва бир куни кечқурун мен Наташанинг қўлини сўрадим. Тўй куни белгиланди ва ҳаммаси кутилганидек кетаётгандек эди. Бироқ, бир зумда ҳамма нарса ўзгарди. Бу бизнинг тўйимиздан бир ой олдин содир бўлди: менинг энг яқин дўстим бўлажак турмуш ўртоғим билан учрашб унга ҳаётимнинг у ҳеч нарса билмаган томонларини айтиб берибди. Наташа менинг яширин иккиюзламачи эканлигимни тушунганди.
Ҳа, бу рост - мен ўзини кўрсатишда уста эдим ва ролларни ўйнай олардим. Ахир саҳна мен учун одатий жой эди. Ва тез орада кўринадиган саҳна ички саҳнани - театрни яратди, у ерда мен актёр эдим ва аслида ким эканлигимни тушунолмасдим. Мен ўзимни тирикдек кўрсатиб, ишонч билан намойишимни давом эттирардим, лекин ичимда ўлик эдим. Бироқ, эртами-кечми ҳамма сир ошкор бўлади.
Кейин ҳамма нарса даҳшатли туш каби ўтди: Наташа уйимга келиб, остона томон юриб келди, узукни ечиб олди ва юзимга ташлади: "Мени осонликча алдаган одам билан ҳеч қачон ҳаёт қурмайман!" Бу гапни айтиб, ортига ўгирилиб, шошиб машинасига йўл олди. Мен гўё тошбақадек жойимда туриб унинг кетишини кузатдим. Ичимдаги ҳамма нарса парча-парча бўлди, сўнгги умидим барбод бўлди...
Бу ҳаётимдаги энг паст нуқта эди ва мен бор кучим билан ушлаб туришга ҳаракат қилардим. Менинг ҳаётим бир неча йиллардан бери спирал каби пастга тушаётганди. Шайтон мени йўлдан оздириб, ҳамма нарсани олиб, уларни бутунлай ёқиб юборишга муваффақ бўлди. Менда ҳеч нарса қолмади. Полиция машинамни олиб кетди, мен жуда катта қарзга ботиб қолдим, ижара ҳақини тўлаш учун ҳеч нарса йўқ эди. Гуруҳ тарқалди ва улар билан бирга мусиқа ёзиш истаги ҳам йўқолди. Мен қўрқув ва оғриқни бостириш умидида тез-тез спиртли ичимликлар ичишни бошладим. Менинг сўнгги умидим Наташа эди.
 Мен у ҳақида ўзимнинг барча муаммоларимдан халос бўлишим мумкин бўлган эшик деб ўйлардим. Наташа менинг нурим ва умидим эди, лекин Худо мен ишонган охирги нарсани олиб ташлаган кун келди. Менда бошқа ҳеч нарса қолмаганди. Барча орзуларим барбод бўлганди. Мен синган эдим ва ҳеч кимга ишонолмасдим. Наташанинг сўзлари хаёлимдан қайта-қайта ўтарди, шунинг учун мен чидаб бўлмас руҳий оғриқдан сиқилардим. Ўша тун мен учун ҳалокатли бўлди - бу тунни мен ҳеч қачон унутмайман. Маст ҳолатда шаҳарни машинамда айланиб чиқдим ва оғриқни қандай бостиришни ва ўзимга келишни билмай қолгандим. Менга нима бўлаётганини тушунмасдим. Уйга қайтгач, уят ва ёлғизликдан ухлаб қолдим.



-------

Лазар

Эртаси куни, 2002 йил 1 апрель Фисиҳ байрами эди. Уйғонганимда, менда ибодатхонага боришга ғалати бир иштиёқ пайдо бўлди. Бу ўзига хос завқ эди, мен шунчаки мусиқа хизматида дўстларимга ёрдам беришим кераклигини ва бундан ташқари, ҳамма Фисиҳда ибодатхонага боришини айтиб ўзимни оқладим. Тез орада фикрларим яна мусиқага қаратилди. Худонинг Ўзи мени Муқаддас Руҳ орқали ўша учрашувга жалб қилаётганини тушунмагандим. У мени ўша ерда сабр билан кутарди.
 Ибодатхонага киришим билан дўстларим ўша куни Африкадан келган саёҳатчи хушхабарчи ваъз қилишини айтишди. Ҳамду-сано куйларини чалиб бўлганимдан сўнг, саҳнадан тушдим ва ўриндиқнинг четига, бир бурчакка тиқилиб ўтириб олдим. Мен ҳаётимга кириб келган бетартиблик, яъни ўтган тун ҳақида ўйлардим. Шу билан бирга, мен Африкадан келган хушхабарчининг ваъзини тинглаётгандим. У ўлган ва тўрт кун қабрда бўлган Лазар ҳақида гапираётганди. Исо Уни ўлимдан тирилтириш учун келганида, опа-сингиллар қабрни очмасликка ундашарди, чунки жасад аллақачон ҳидланиб қолганди (Юҳанно 11:39).
Ҳикоянинг бу қисмини эшитар эканман, менда чинакам хавотир ҳисси пайдо бўлди. Тўсатдан Муқаддас Руҳ менга бу Лазар мен эканлигимни кўрсатди, бу мен эдим! Мен гуноҳга жуда ўралган эдим, ўлик эдим, гуноҳдан ҳидланиб кетгандим! Ваъзхон Исо ҳамманинг жим бўлишини айтиб, ўлик Лазарни қабрдан чақиргани ҳақида гапирди. Ичимда бир ҳаяжон пайдо бўлди, гўё юрагимдан тош думалаб кетгандек, ундан чиқиш йўлини, чақнаб турган нурни кўрдим. "Худо, - дедим пичирлаб, - агар иложи бўлса, мени ўлимдан тирилтир." Тўсатдан мен Худонинг овозини эшитдим ва Масиҳни ўлимдан тирилтирган ўша Руҳ ҳозир менда эканлигини ва мени чақираётганини англадим! Муқаддас Руҳ менга тўғридан-тўғри гапирди: "Андрей, бу гуноҳ ҳаётидан чиқ!" Ўшанда, Фисиҳда, ҳамма Исо Масиҳнинг тирилишини нишонлаётган кун, Худо мени шахсан тирилтирганди! Бугун Раббий ўликларни ҳаётган қайтариш учун худди шундай тирилтириш қудратига эга.
Хушхабарчи одамларни олдинга чиқишга ва Исони қабул қилишга чақирди. Тушунинг, мен илгари қурбонгоҳда бўлганман ва кўп марта тавба қилганман, лекин бироздан кейин эски ҳаётимга қайтардим. Бироқ, бу чақирув ўзгача эди, менда ҳамма нарса бошқача бўлишига ишончим бор эди. Кўзим ёшга тўлди, мен саҳнада олдинга отилиб чиқдим, тиз чўкиб, Қодир Тангрига бутунлай таслим бўлдим. Олдимда ҳеч кимни кўрмасдим, диққатим бутунлай Худога қаратилганди. Мен бутун борлиғим билан Исога чин дилдан тавба қилдим.
У ерда қурбонгоҳда мен Самовий Отанинг севгисини ҳис қила бошладим, мен Муқаддас Руҳ менга хизмат қилаётганини ва яраларимни боғлаётганини ҳис қилардим. Мен у ерда қанча вақт турганимни эслай олмайман, лекин менга барибир эди. Тиз чўкиб, бошимни кўтариб: “Худо, йигирма икки йилдан бери фақат Сен ҳақингда эшитганман, лекин сени шахсан танимаганман, шу кундан бошлаб Сенинг кимлигингни билиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан!”, дедим. Бу менинг қарорим ва менинг танловим эди. Ўшанда бу сўзлар қалбимда туғилган орзу каби мени Муқаддас Руҳ билан чуқур ва ажойиб саёҳатга олиб боришини англамагандим; ва қадам-бақадам, зиналар оша, Худо мени илгари мен учун эришиб бўлмайдиган баландликларга кўтара бошлайди.

Тушунинг, мен имонли оилада ўсганман, у ерда ота-оналар ўз фарзандларида эътиқодни тарбиялайдилар, аммо тирик имон мерос орқали ўтмайди! Мен ўз танловимни ва қароримни шахсан ўзим қилишим керак эди. Отам ва онам Худони бутун қалблари билан севгандилар. Онам ҳозир ҳаёт ва бутун қалби билан Худога хизмат қилади. Бироқ, ҳар бир инсон Худо билан учрашишни шахсан бошдан кечириши керак.

Энг муҳим қарор

Ўша тавба ибодатидан кейин икки ой ўтди, лекин менинг кўринадиган вазиятларим ўзгармади. Ҳеч нарса бўлмагандай туюлди. Мен ота-онамдан алоҳида яшардим, уйимга аввалгидек ёшлар тўпланишда давом этишди, улар менга таниш, аллақачон бегона ҳаёт тарзини олиб боришарди, ҳамма нарса аввалгидек содир бўлиб, доимо ўтмишни эслатиб турарди. Ҳар куни мен Худога содиқ бўлишга қарор қилдим ва Ундан аввалги ҳаётимга қайтмаслик учун менга куч беришини сўрадим.
Кейин мен ёлғиз қолишни ва ибодат билан вақт ўтказиш учун паркга бора бошладим, аммо бу вақтинчалик ечим эди. Худони шахсан излаш учун менга сукунат керак эди. Вақт сезилмасдан ўтиб кетди, мен Муқаддас Китобни ўқишга берилиб кетдим. Аммо мен ниманидир ўзгаришим кераклигини билардим, чунки мен Худо билан ёлғиз қолиш учун доимо ўз уйимдан қочиб кетолмасдим
Бир куни мен бошқа ҳеч қаерга бормасдан, балки ўз уйимда ибодат қиламан, деб қарор қилдим, шунда дўстларим танлов қилишлари керак бўлади: ёки қолиб, Исони қабул қилиш ёки бу жойни тарк этиш. Хуллас, уйга қайтганимдан сўнг хонамга қулфланиб, баланд овозда ибодат қила бошладим. Менинг ибодатим қизғин, тобора баландроқ ва кучлироқ бўлди ва охир-оқибат барча йигитлар уйдан чиқиб кетишди! Улар мени ақлдан озган деб ўйлашди. Ҳеч бўлмаганда бу менга уйимни бўшатишга ёрдам берди. Энди мен уйда Худони жимгина излаб, Унда ўсишим мумкин эди.
…Мен яна ёлғиз ўтириб, олдимдаги зиналарга қараб, Худога илтижоларимни давом эттирдим. Мен кимман, Худовандим, нега мен бу ердаман? Мен учун қандай йўл тайёрлагансан? Худодаги бутун саёҳатим давомида саволларим пайдо бўларди ва ғойиб бўларди...



-------

2-БОБ

УЧРАШУВ

Чуқур тун бўлди, аммо мен зинапояда ўтиришда давом этдим ва ичимдаги кураш ҳали ҳам давом этаётганди. Соатга қараб, мен бирдан англадимки, вақт бир жойда турмайди, соатнинг ҳар бир миллари муҳим ва ҳаётимдаги ҳар бир сония абадийликни яқинлаштиради. Тўсатдан ичимдан бир овоз эшитилди: "Андрей, вақт олдинга силжийди. Ўтмиш сени келажакдан тўхтатиб қўйишига йўл қўйма. Бунинг сири сенинг фикрлаш тарзингизда. У ҳақиқатан ҳам ким бўлишингни белгилайди."
Мен бу сўзларнинг маъносини тўлиқ тушуна олмадим. Аммо тўсатдан Муқаддас Китобдаги сўзлар ёдимга тушди: "Ахир Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, - деб айтмоқда Эгамиз, - Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради." (Ер. 29:11). Бу ваъда узоқ кутилган жавобдек қалбимга чуқур кириб борди ва юрагим тез ура бошлади. Мен осмон ва ерни, кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларни яратган Худонинг улкан чуқурлиги ва буюклигини кўрдим. У ҳамма нарсани тўлдирадиган тўлиқликдир; У донолик ва ваҳийнинг чуқурлигидир. Унинг фикрини англаб бўлмайди (Рим. 11:33).
Уйга кириб, хонага ўзимни қулфладим ва тиз чўкдим. Шунчаки ибодат қилмадим, осмонга фарёд қилдим: "Худо, мен энди бунақа яшай олмайман, Сенга жуда чанқоқман. Ўзингни менга ошкор эт!" Мен Унинг кимлигини билишни жуда хоҳлардим, гарчи атрофимдаги ҳамма нарса "сен ғалаба қозона олмайсан" деб айтса ҳам, бу менинг ҳаётимнинг мақсадига, менинг танловимга айланди. Мен ўша илтижо ибодатини ҳеч қачон унутмайман. Кўз ёшларим ёноқларимга думалаб турарди ва мен Худодан Ўз қалбини менга, оддий бир ўлик одамга очишини сўрашда давом этаётгандим.

Ғайритабиийлик билан учрашув

Тунда соат иккиларда ердан турдим ва ётоққа ётдим. Мен ухлашни хоҳламасдим, фақат қоронғида ётиб, шифтга қарардим, руҳ билан ибодат қилишни давом эттирдим. Бир пайт хонадаги муҳит ўзгариб кетди. Атрофимдаги ҳаво қалинлашганини ва жисмоний танамни сиқиб чиқара бошлаганини ҳис қилдим; кейин танам кескин силкинди - жуда қўрқиб кетдим. Мен тўлиқ ўзимда эдим, бу туш эмас эди. Менинг онгим нима бўлаётганини тушунишга ҳаракат қиларди – наҳотки мен ақлдан озаётган бўлсам?
Тўсатдан менинг хавотиримни майин овоз тўхтатди: "Сен ҳаётингни Худога бағишладинг, шунинг учун қўрқма." Мен: “Худойим, агар сен бўлсанг, мен билан нима қилишни хоҳласанг, шунчаки буни амалга ошир”, дедим. Гирдобга ўхшаб юқорига отилиб, учиб кетаётганимда ҳамон сўзлар оғзимда эди. Бугунги кунга қадар, бу танадами ёки танадан ташқарида бўлган ҳодиса эдими, мен ҳали ҳам ишончим комил эмас. Эсимда, кўзларимни маҳкам юмиб, букчайганча қаёққадир учиб кетаётгандек бўлдим.
Кейин бирдан тўхтадим ва қандайдир атмосферага киргандек бўлдим. Кимдир дарҳол қўлимдан маҳкам ушлаб олди ва бутун вужудимни ақл бовар қилмайдиган туйғулар тўлқини қамраб олди. Хавотир дарҳол кетди ва мени ақл бовар қилмайдиган тинчлик тўлдирди. Мен ҳар бир ҳужайра қўшиқ куйлайдиган ва қувонадиган тинчлик ҳамда ёруғлик Салтанатига шўнғигандек эзгулик, севги ва ҳайратланарли меҳрибонликни ҳис қилдим. Буни сўз билан тасвирлаб бўлмайди, фақат бошдан кечириш мумкин.
 Мен кўзларимни бошқа юмолмай қолдим ва уларни очдим. Ким қўлимни бунчалик қаттиқ қисаётгани менга қизиқ туюлди. Бу Исо Масиҳнинг Ўзи эди. Унинг юзида мен бошдан кечирган ҳамма нарса жисмонан ва руҳий жиҳатдан акс этган. У дарҳол мени меҳр билан Ўзига тортди ва биз кетдик. Ота ўғлини етаклаганидек, Исо мени қўлимдан тутиб етакларди. Кейин мени тиззасига ўтирғизди ва мен билан ўйнай бошлади. Ўша дақиқанинг аҳамиятини кейинроқ англадим. Унинг ҳаракатлари Унинг кимлигини кўрсатарди. Мен ҳеч қачон бундай нарсаларни бошдан кечирмаганман ва отанинг севгиси нима эканлигини билмасдим.

Отасиз 

Беш ёшимда ота-онам бошқа шаҳарга кўчиб ўтишга қарор қилишди. Август ойида улар биз учун янги уй излаб, мототциклда Донетск вилоятининг Славянск шаҳрига боришди. Дадамни охирги марта кўришимиздан шубҳаланмай, бирга улар билан хайрлашдик. Ота-онам кўздан ғойиб бўлишлари билан мен кўчага югуриб чиқиб, ўйнай бошладим. Шундай бўлдики, мен тасодифан деразани тош билан уриб, ойнани синдириб юбордим. Ота-онам қайтиб келганларида мен билан нима бўлишини билардим.
Орадан бир неча кун ўтди ва улар ҳали ҳам қайтиб келишмаганди. Кейин бизга шошилинч телеграмма келди: ота-онам бахтсиз ҳодисага учраган, ҳеч ким омон қолмаганди. Бизни даҳшатли ваҳима қоплади. Оилада еттита фарзанд эдик: тўрт қиз ва уч ўғил. Мен бешинчи фарзанд эдим ва ҳали олти ёшга тўлмаган эдим. Онам ва дадам ўлишлари мумкинми?! Наҳотки бу ҳақиқат бўлса? Биз бунга ишонолмасдик ва қўрқувдан йиғлардик. Кичкина танам титраб, кўз ёшларим юзимдан думалаб оқарди, шундай ибодат қилганим эсимда: "Худо! Дадамни қайтариб бер. У келиб, синдирган ойнам учун мени жазоласин! Уни абадий олиб кетма. Илтимос, уйимга қайтиб келсин." Дадам баъзида қаттиққўл эди, лекин у бизни жуда яхши кўрарди. Мен дадамни гарчи фикрларимда уни бошқа ҳеч қачон кўрмаслигимни билсамда, барибир уни кўрмоқчи эдим.
Ўша тун мен эслай оладиган энг узун тун бўлди. Биз шунчаки ибодат қилмадик, биз осмонга қараб бақирардик, Худодан мўъжиза учун ёлворардик! Кейинги кун тонгда онамнинг тирик қолгани, аммо жонлантириш бўлимида оғир аҳволда эканлиги ҳақида яна бир хабар олдик. У автоҳалокат пайтида мототциклдан учиб кетиб йиқилган, кўплаб жароҳатлар олган, мияси чайқалган, ҳаёти қил устида турган эди. Шифокорлар дастлаб онамни ўлган деб эълон қилишди ва уни оқ чойшаб билан ёпиб қўйишди, лекин Худо уни ғайритабиий тарзда тирилтирганди. Онамга у бизнинг тақдиримизга катта таъсир кўрсатиши учун ҳаётда иккинчи имконият берилганди. Дафн маросими бўлиб ўтди, мен отасиз қолдим.
Йиллар ўтди ва мен ҳеч қачон ота меҳрининг тўлиқлигини ҳис қилмадим. Буни ҳеч ким менга бермади. Мен ота-бола муносабатлари нималигини билмасдим. Ҳаётимда ёлғиз ўзим бошдан кечирган кўп лаҳзалар, ҳолатлар ва даврлар бўлган: мен билан гаплашадиган ва мени йўналтирадиган отам йўқ эди. Бошқа оталар ўғиллари билан ўйнаб, уларга ёрдам беришларини ҳамон эслайман. Ҳар бир ота болалар ҳаётида уларга суяна оладиган қоя эдилар. Мен ҳасад қилмасдим, шунчаки дўстларимнинг оталари билан бўлган муносабатларини кузатиб, тасалли топардим. Гарчи ҳаётимда ҳеч ким менга ёрдам бермаслиги ва отам бўлмаслигини билсам ҳам дўстларим учун хурсанд бўлардим.



-------

Самовий Отанинг Севгиси 

Исо билан учрашган пайтимда У менга отанинг ҳақиқий севгисини етказа бошлади. У мени тиззасига ўтқизди ва севган ўғли билан фақат ота ўйнаганидек мен билан ўйнай бошлади. Ўша пайтда мен Исо нима учун бундай қилаётганини тушунмагандим, лекин Худо менинг келажагимни билар эди, У менинг ҳаётим учун қилган барча режаларини биларди. Худованд бир неча йиллар олдинни кўрарди ҳамда мен халқлар ва мамлакатларга борадиган вақтим келишини билар эди, лекин одамларга хизмат қилиш учун мен ўзим ота севгисини ҳис қилишим керак эди. Шундай қилиб, У менга ота ўз фарзандига хизмат қилгандек шунчаки хизмат қилди - Исо менга Отанинг севгисини етказди. Бу муҳаббат қалбимга чуқур кириб, қалбимда ўчмас из қолдирди. Энг буюк куч - бу Унинг севгисининг кучи, айнан шу мени ҳар куни бутунлай Худо учун яшашга мажбур қилади. Худонинг севгиси ниҳоятда шахсий ва ҳар бир инсон учун ўзига хосдир. Сиз Унинг севгисини ҳис қилишингиз мумкин. Сиз Унинг ҳузурига киришингиз керак ва сиз Унга тегсангиз, Севгига тегасиз, чунки У айнан шундай Зотдир.
Самовий Отам барча халқларнинг эшиклари мен учун очиладиган вақт келишини ва мен ўзимнинг кимлигимни ва ҳаётдаги мақсадим нима эканлигини тушуниб, даъватим томон қадам қўйишимни билар эди. Бу дунёни яратмасдан олдин менинг тақдирим тузилган эди. Худо Шоҳлик ҳақидаги хабарни ҳар бир қитъага, ҳар бир мамлакатга етказиш ва Унинг иродасини бажариш учун менга Ўзининг севгисининг улкан миқдори кераклигини билар эди. Биз, албатта, Унинг севгисисиз ҳеч нарса қила олмаймиз; инсон қанчалик иқтидорли ва қобилиятли бўлмасин, одамларга хизмат қилишнинг ягона йўли - ҳақиқий севги. Унинг севгиси энг катта кучдир! Бизнинг имон ҳаётимиздаги ҳамма нарса Раббимиз Исо Масиҳнинг севгиси орқали синиши кераклигига ишонаман. Ҳамма нарса севгига қурилган - бу мен ҳамма нарсани қиладиган пойдевордир. Мен Худонинг оловини ва Унинг қудратини яхши кўраман, лекин Унинг севгиси ҳаётимда бошдан кечирган ҳамма нарсадан устундир. 

Худонинг нафаси

Мен Унинг тиззасига ўтирганимда, бироздан кейин мен орқага ўгирилиб, қўлларим билан Унинг юзини ушладим ва У бўлса менга нафас бера бошлади. У менга Ўз нафасини бера бошлади ва нафас бераётганда Муқаддас Руҳнинг олови бутун вужудимдан ўтди, Унинг ҳаёти ва мойланиши бутун вужудимдан оқиб ўтди. Мен бутунлай титраб кетгандим. Бу қанча давом этганини билмайман, чунки у ерда вақт жуда бошқача туюлади. Исо узоқ вақт нафас берди ва ичимга пуфлади ва мен Унинг шундай деганини эшитдим: "Вақт келади, мен сени бутун ер юзига юбораман, сенга берган бу мойлаш билан Менинг танамга кирасан. Менинг нафасим сенинг ичингдадир ва сен уни Менинг халқимга пуфлайсан". Исо охирзамонда Ўз халқини мустаҳкамлашини кўрсатди. Унинг Келини улуғвор, мойланган ва Худонинг олови билан алангаланади. У Жамоат сифатида ўз мақсадини амалга оширади ва Исо Масиҳнинг иккинчи келишига йўл тайёрлайди. Охирзамон жамоати шундай даражага етадики, у ишонч билан: “Кел, Раббий!” деб бақиради.
Мен Исони тингладим ва Унинг севгисини қабул қилдим. Ўша учрашув давомида мен Ундан муаммоларим, шон-шуҳрат, бойлик ва ҳатто донолик учун ёрдам сўрамадим. Онгимда фақат битта фикр бор эди: собиқ келиним узукни ташлаб, ҳеч қачон бирга бўлмаймиз, деган эди. Шундай қилиб, сўзлар ўз-ўзидан отилиб чиқди: "Исо, менга Наташани қайтариб бергин." Бу билан Мен уни ҳақиқатан ҳам кулдирдим. У бошини қимирлатиб, табассум билан деди: "Вақти келади, мен буни амалга ошираман ва сен мени улуғлайсан. Мен уни сенга олдиндан белгилаб қўйгандим, у сеники бўлади. Мен буларнинг барчаси содир бўлишига ижозат бердим, сенинг юрагингизга етиб боришим учун ҳаммасини парчалаб ташладим. Қўрқма, агар кимдир унга уйланмоқчи бўлса ҳам, бу амалга ошмайди. У сеники бўлади. Мен ҳаммасини амалга ошираман, сен Менинг улуғворлигимни кўрасан.” Буни эшитиб мен жуда хурсанд бўлдим!
Бу сўзлардан кейин Исо менинг қўлларимдан ушлаб, тепага отди; Кўзларимни юмдим, уларни очганимда эса хонамга қайтгандим. Соат эрталаб тўртни кўрсатарди. Бошимдан кечирганларимдан кейин ухлай олмадим. Худо мен учун ҳаётнинг ўзидан кўра ҳақиқийроқ бўлиб қолди. Бир неча ҳафта давомида мен ибодат ва сажда пайтида Исо келганини ва осмоннинг ҳидини ҳис қилишни давом эттирдим; Мен бу ҳидни ҳеч қачон унутмайман, у ичимда қолди

Энди мени тўхтатиб бўлмайди!

Эртаси куни мен тўхтатиб бўлмас эди, мен жим туролмасдим! Мен шу қадар хурсанд эдимки, қаерда бўлмасин, дўкондами, спорт залидами, ёқилғи қуйиш шохобчасидами тинмай ваъз қилардим. Менинг гувоҳлигим йўлимдан ўтган ҳар бир одамга ва ҳар бир жонзотга етиб борарди. Мен ҳаммага Исо тириклигини, Уни кўрганимни, У ҳақиқий эканлигини айтардим! У биз нафас олаётган ҳаводан кўра ҳақиқийроқ эди! Мен тинглаётганлар билан Унинг севгисини баҳам кўрардим. Мен уларга Исони юракларига қабул қилишлари ва Унинг севгисини ҳис қилишлари мумкинлигини айтардим. Агар одамлар шунчаки Унинг севгисини ҳис қила олсаганларида, уларнинг ҳаёти абадий ўзгарган бўлар эди!
Худо жуда ҳақиқий, Унинг севгиси жуда кучли! У дин ёки ўйлаб топилган нарса эмас. Муқаддас Китоб шунчаки ҳикоя эмас. Исо тирик, Унинг мавжудлиги ҳар  қандай кўринадиган нарсадан кўра ҳақиқийроқдир. Бир зумда Худо менинг Отамга айланди ва мен Унинг ўғли бўлдим. Унинг севгиси менинг онгимда абадий қолди. Уни Ота сифатида ҳис қилганингдан сўнг, сен доимо Унга қайтасан. “Худо, мен ўша онга қайтишни хоҳлайман”, деб такрорлардим. Ва Худованд жавоб берарди: "Бунинг иложи бор, ҳар куни Менинг юзимни излагин ва сен ҳузуримга кирасан". У менинг меҳрибон Отам, У менинг ҳаёт манбаим. Буни билишим мени бугунги кунгача қўллаб-қувватламоқда. Худо менинг Отамга айланди, мен ҳар қандай шароитда ҳам Унга томон югураман. Ёлғиз У мени тушуниши ва қучоқлаши мумкин; Осмондаги Отам каби ҳеч бир ердаги ота мени марҳаматлай олмасди. У билан бўлган учрашувим қалбимда абадий қолди.
Мен шунчаки воқеадек таржимаи ҳолимни баҳам кўрмаяпман. Йўқ, менинг йўлим сенга Худонинг Ўзини излаш ва фикрингни янгилаш қанчалик муҳимлигини тушунишингга ёрдам беришига ишонаман. Мен ҳеч қачон ғайритабиий нарсани қидирмаганман! Мен буни олдин ҳеч қачон бошдан кечирмаганман! Мен шунчаки Худони қидирардим, У менинг келажагимни ушлаб турганини англардим. У менинг ҳаётим учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйганини билардим; ва менга фақат У керак эди! Менинг битта мақсадим бор эди - Худо кимлигини билиш! Бу мақсад мени чуқур чоҳдан олиб чиқиб, ҳаётимнинг ҳар бир соҳасига барака олиб келишини билмасдим. Мен ҳар куни Унинг юзини қидирардим ва ҳаётимни Худога бағишлардим
Худо ҳаётингда сен ўйлагандан ҳам кўпроқ нарсани қилишни хоҳлайди. У сени яратди ва сени мукаммал билади. Худо сенинг туғилган кунинг ва жойингни олдиндан белгилаб қўйганида хато қилмаганди. У буни руҳий календарга ёзиб қўйди, сенинг тақдирингни биринчи нафас олишингдан анча олдин белгилаб қўйганди. У сен учун барча кунларни ёзиб қўйган эди, аммо уларнинг ҳеч бири ҳали содир бўлмаганди. Унинг ниятлари яхши, ёқимли ва мукаммалдир ва Унинг ҳар биримиз учун режаси жуда ўзига хосдир!
Илоҳий чақирувингга кирасанми ёки йўқми, ўзингга боғлиқ! Мен бу борада сенга ёрдам беришни истайман ва менинг ҳаётим ҳақидаги ҳикоям ва юксалиш йўлим орқали Муқаддас Руҳ сени ёритиб, юрагингни ёндириб, сени Худони билиш ва Унинг иродасини бажаришга чуқурроқ олиб боришини учун ибодат қиламан.


-------

3-БОБ

ҚАРШИ ТУРИШ

Ҳаётингнинг илоҳий мақсади бу Муқаддас Руҳ билан завқли саёҳатдир. Исо билан учрашганимдан сўнг, руҳий дунё бирдан мен учун жисмоний дунёдан кўра кўпроқ ҳақиқий бўлиб қолди. Тафаккуримни Унинг буюклиги қамраб олди. Унинг улуғворлиги мени У ҳақда билганимдан кўра кўпроқ излашга ундади, чунки У ҳақида билганларим етарли эмас эди, мен кўпроқ нарса учун чанқоқ эдим! Мен бирдан англадимки, руҳлар оламининг чегаралари йўқ: на бошланиши, на охири. Худо шу қадар буюкки, “буюк” сўзининг ўзи аллақачон Унинг борлиғини чеклаб қўйган. Инсон ақли Унинг буюклигини идрок эта олмайди, чунки Унинг табиатининг тўлиқлигида чегара йўқ! Худо абадийликнинг ўлчаб бўлмайдиган ўлчовларида яшайди. Абадиятнинг ўзи Ундадир ва У ҳамма нарсани тўлдирадиган тўлиқликдир. У ҳам бошланиши, ҳам охиридир. У ҳеч қачон туғилмаган ва ҳеч қачон ўлмайди. У Руҳдир, унда ҳеч қандай чекловлар йўқ. У зулмат мавжуд бўлмаган Нур ҳамдир. Мени Худонинг ҳаёти ва энергияси қамраб олганди.

Реал воқелик билан тўқнашув

Бир куни мен Наташани кўришга боришга ва унга Исо билан бўлган учрашувим ҳақида айтиб беришга қарор қилдим. Ичимда мен Худонинг менга берган ваъдасини такрорлардим. Исо Наташани мен учун олдиндан белгилаб қўйганини айтганди - бу сўзлар менга қўрқувимни енгиш ва унинг олдига келиш учун куч берганди. Мен унга Раббим мени бутунлай ўзгартирганини ва мен ҳеч қачон эски ҳаёт тарзимга қайтмаслигимни айтмоқчи эдим. Ишончим комил эдики, у мени тушуниб, кечиради ва биз тўйга тайёргарликни давом эттирамиз.
Мен унинг иш жойига чиройли гулдаста билан келдим ва уни чақириб беришларини илтимос қилдим. Мен кутдим, дақиқалар эса абадийликка ўхшарди. Наташа яқинлашган заҳоти, ичимдан сўзлар оқиб чиқди, мен унга Исо билан учрашганимни, Худо менга Унинг севгисини ҳис қилишимга рухсат берганини айта бошладим, мен ундан мени кечиришини сўрадим, мен ўзгарганим, Худонинг мен учун мақсади борлиги ва У мени халқларга олиб боришни хоҳлашини айтдим.
Аммо кейинги онлар мени гангитиб қўйди. Унинг кўзларимга тик қараб: “Андрей, мен сенга ҳеч қачон бирга бўлмаймиз, дегандим-ку”, деганини ҳеч қачон унутмайман. Кейин у ортига ўгирилиб, ўзининг иш столига қайтди ва унинг сўзлари онгимга суқилиб кирганди. Дунё ағдарилиб, оёғим остидан ер сирғалиб чиқиб кетгандек бўлди.
Мен ақл бовар қилмайдиган руҳий босимни бошдан кечириб, машина томон юрдим. Ўша пайтда бошдан кечирганларимни тасвирлаш жуда қийин. Барча жаҳаннам кучлари менга қарши ўгирилиб кетганга ўхшарди. Иблис устимдан кулиб, шундай қичқираётганди: “Сенинг Худоинг қани? Исо сени алдади. У Ўзининг сўзида турмайди.” Мен портлаб кетиш ва мағлубият ёқасида эдим. Гулдастани ўриндиққа ташладим, машинадаги муҳит қандай бўғилиб қолганини ҳис қилдим...

Тўғрилик ва ҳақиқат 

Тушунинг, ҳаётнинг барча вазиятлари сизга қарши бўлиб, сиз кутмаган ёки ишонмаган нарсаларни эшитсангиз, оёғингиз остидан ер сирғалиб кетаётганда, сиз бир нарсани - Худонинг томонидан айтилган сўзни маҳкам ушлашингиз керак. Бу сизнинг мустаҳкам пойдеворингиз. Ахир ёзилганки: 
“Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” (Мт. 4:4). 
Биз бир муҳим ҳақиқатни доимо ёдда тутишимиз керак: иблис ёлғоннинг отасидир. Ота сўзи энг аввало манба  маъносини билдиради. Демак, ҳаёт манбаи Худода, ёлғоннинг манбаи эса шайтонда. Ҳар қандай ёлғон, сохтакорлик ва алдов шайтонда пайдо бўлади, бу унинг табиати ва моҳиятидир. Қолаверса, ёлғон ва сохтакорлик шайтоннинг энг кучли қуроли бўлиб, у бундан доимо инсониятга қарши фойдаланади. Шайтон ҳақиқатни яшириш ва одамларни ёруғликдан қайтариш учун ҳар томонлама ҳаракат қилади. У бизнинг дунёқарашимизни фақат жисмоний кўзлар кўрган нарса билан чеклашга ҳаракат қилади.
Кўзга кўринадиган жисмоний дунёдан ташқари, Худонинг иродаси ва Унинг ҳақиқати бор, уни фақат юқоридан ваҳий ва очиқлик орқали руҳий кўзлар билан кўриш мумкин. Бироқ бунинг учун икки дунё ўртасида руҳий кураш кечмоқда: ёруғлик ва зулмат. Шайтон салбий фикрларни келтириб чиқаради ва одамларни гўё бу ягона нуқтаи назар бўлган кўринадиган ҳолатларга ишониш учун ҳамма нарсани қилади. Тушунинг: тўғрилик ва ҳақиқат ўртасида катта фарқ бор. Тўғрилик - бу жисмоний борлиқ, яъни кўринадиган нуқтаи назар. Ҳақиқат Худо дунёсининг реал воқелигидир, бу Унинг вазиятга қарашидир. Ҳақиқат ягона ва у юқоридан очиқлик орқали келади.
Иблис бизнинг қарашимизни кўринадиган реал воқелик билан чеклашга ҳаракат қилади. Масалан: одамда жисмонан ҳис қила оладиган ўсимта бор. Шифокор уни текшириб, ўсимта борлигини тасдиқлайди. Бундай ҳолда, шифокор ҳақиқатни айтади, бу жисмоний нуқтаи назардир. Шайтон инсондани тўғриликни мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилиш учун бор кучини сарфлайди, токи инсонда нотўғри ҳис-туйғулар ва фикрлар туғилсин. Иблис шифокорнинг сўзларидан онгга таъсир қилиш учун фойдаланади, вазиятни кучайтиради ва салбий фикрларни юборади, шунинг учун у Худонинг ҳақиқатини ва Унинг иродасини ёпади. Бу ёлғон тактикаси. Тушунинг, шифокор реал воқеликни ва ростини айтди, лекин ҳақиқатни эмас! Рости шундаки, танада ўсимта бор ва ҳақиқат шундаки, икки минг йил олдин Исо бизнинг барча заифлик ва касалликларимизни Ўз зиммасига олган. Унинг танаси бирин-кетин зарбаларни қабул қилди, токи Унинг яраларидан биз шифо топайлик.
Ҳаётда ростини эшитишни, лекин ҳақиқатни топишни ўрганиш керак. Биз Худонинг ҳақиқатига жуда муҳтожмиз, чунки Унда бизнинг ҳаётимиз мавжуддир. Ҳақиқатни билиб, инсон чинакам эркин бўлади ва унинг ҳаёти ўзгаради. Наташа мен билан ҳеч қачон ҳаётини қурмаслигини айтганида, у реал воқеликни кўрди ва ростини айтди. Бироқ, унинг жисмоний кўзлари билан ҳис қилгани ва кўргани ҳақиқат эмас эди. Ҳақиқат шунда эдики, Худо унинг ҳаёти учун ниятлари ва биз учун режаси бор эди



-------

Унинг режасида

Мен уйга кетаётган эдим ва шайтоннинг баланд кулгисини ва унинг ёлғонини эшитдим: "Исо ҳеч нарсани ўзгартира олмайди, Худо Ўз сўзида турмади". Мен ўзимни мағлубиятга учрагандек ҳис қилдим... Лекин тўсатдан мен яна Масиҳ билан учрашган лаҳзамни кўрдим ва Муқаддас Руҳнинг овозини эшитдим: "Қўрқма, мен сенга ваъда берганимдек, у сенинг хотининг бўлади". Мен бу сўзларни худди менинг тақдирим уларга боғлиқ бўлгандек махкам тутдим. Ва тўғридан-тўғри машинада мен шайтоннинг ҳар қандай салбий фикри ва ёлғонини асир қила бошладим. Барча кўринадиган ҳолатларга қарамай, Наташанинг қатъий жавобига қарамай, мен умиддан юқорида, ҳис-туйғуларимдан юқорида, Исонинг сўзларига ишонишга қарор қилдим. Ичимдаги Худонинг овози менга умид берди. Муқаддас Китобда шундай ҳам ёзилган, инсон Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди (Луқо 4:4).
Уйга келгач, мен дарҳол Муқаддас Китобимни очиб, ўқий бошладим. Саҳифаларни варақлар эканман, кўз ўнгимда Муқаддас Ёзувлар жонланаётганини ҳис қилдим. Мен Худо бизда амал қиладиган кучи орқали биз сўраган ёки тасаввур қилган ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ нарсани қилишга қодирлиги ҳақида ўйлай бошладим (Эфес. 3:20). Мен Унинг амалсиз имон ўлик деган сўзларини эшитдим (Ёқуб 2:17). Кейин мен Худодан ҳаётимга йўл-йўриқ кўрсатишини сўраб ибодат қила бошладим ва Ундан бундан кейин нима қилишимни кўрсатишини сўрадим. Бирдан ичимда жуда аниқ бир фикр пайдо бўлди: ҳар куни келинимга гул беришни бошлайман. Мен бу фикрни қабул қилишда иккиланиб қолдим ва у билан курашдим, чунки менда пул йўқ эди ва ҳар бир чақа пулимнинг ўз мақсади бор эди. Ўша вақтга келиб, мен ишимни ва ҳаётдаги ҳамма нарсани йўқотгандим, асли мен жуда жиддий муаммоларга дуч келгандим. Аммо шунга қарамай, мен ҳар куни гул сотиб олиб, келинимга совға қилишга қарор қилдим. Ахир, агар бу сўз Худодан келган бўлса, у молия билан ёрдам беради. Шундай қилиб, менинг ҳар кунлик гул етказиб беришим бошланди...
Ажабланарлиси шундаки, мен шундай қарорга келганимда эшиклар очила бошлади: дўстларим тўсатдан қўнғироқ қилишарди ва менга ярим кунлик иш таклиф қилишарди, қариндошлар ва танишлар менга молиявий ёрдам беришарди. Наташага ҳар куни қимматбаҳо гуллар сотиб олишга қарор қилганимни ҳеч ким билмас эди. Ҳар оқшом мен Худо билан ибодат билан вақт ўтказардим, кейин гул дўконига борардим. Мен аллақачон уларнинг доимий мижозига айлангандим. Соат 3 да мен ибодат қилиш учун ўрнимдан турдим, кейин Наташа яшайдиган уйга бордим ва уйнинг эшиги остидаги остонада бир даста гул қолдирдим. Бу жараён бутун бир ой давом этди. Ҳар куни Худо менга энг чиройли гулдастани сотиб олишим учун керакли миқдорда пул берарди.
Бир ой ўтгач, мен бир конференцияда қатнашдим. Мен хизмат қилиш ва Исонинг қони ҳақида қўшиқ куйлаш имконига эга бўлдим. Мен қўшиқ айтаётганимда, Наташа хонага кирди. У бошқа жойга кетаётгани учун у ерда бўлмаслиги керак эди, лекин у негадир ўша ерда эди ва мен қўшиқ айтаётган пайтда хонага кириб келганди. Ўша пайтда Муқаддас Руҳ унга тегди, деб ишонаман, чунки у тўхтаб, диққат билан кузата бошлади. У қўшиқ куйлаганимда айтган ҳар бир сўзимни тингларди.
Ўша оқшом, узоқ айрилиқдан сўнг, биз ниҳоят оддий гаплаша олдик ва бир-биримизни эшитдик. Худо Ўзининг содиқлигини исботлади. Унинг сўзлари ҳақиқатдир. Ва бир ой ўтгач, 2002 йил 27 июлда кўплаб азиз одамлар йиғилди, кўплаб гуллар бор эди, мусиқа янграрди, бизнинг никоҳмизни бир чўпон ўтказди. Мен ниҳоят Наташани хотиним ва ҳаётимнинг севгиоиси деб аташга муваффақ бўлгандим.


-------

4-БОБ

ҚАЙТА ТИКЛАНИШ

Тўйимиздан сўнг дарҳол Наташа ва мен оиламиз, танамиз ва бутун ҳаётимизни Худога тўлиқ хизмат қилиш учун бағишлашга қарор қилдик. Биз келажакда тақдиримиз қандай бўлишини билмасдик, лекин биз Худога ишонгандик ва ҳар куни Унинг ҳузурини қидирардик. Биз Ундан оиламизни Унинг иродасига кўра бошқаришини ва чақирувимиз йўналишида боришимизга ёрдам беришини сўрардик.
Исо билан учрашганимда, мен Ундан шон-шуҳрат, куч, пул ва ҳатто донолик сўрамагандим, лекин кейинчалик Худо ҳатто мен тасаввур қилганимдан ҳам кўпроқ мени буларнинг барчаси билан баракалаганди. Ундан сўраган ягона нарса - Наташани менга қайтариш эди. Ва мен Ундан энг яхши ва энг қимматли нарсани сўраганимга ишонаман, чунки Наташа менинг чақирувим ва Худонинг менга нисбатан хоҳиши билан боғлиқ эди. Бу менинг тақдиримга тегишли тўғри танлов эди.
Хизмат йилларим давомида мен кўп одамлар билан учрашдим. Кўп эркаклар олдимга келиб, дардини баҳам кўришарди, юракларини очишарди. Улар менга фақат бир сабабга кўра ўз тақдирларини ва Худо уларнинг қалбларида гапираётган нарсаларни амалга ошира олмаганликларини айтишарди. Хотинлари уларнинг қарашларини баҳам кўрмасдилар, улар билан рози бўлмасдилар ва уларни қўллаб-қувватламасдилар. Бу биродарларимизнинг ҳикояларини тинглаб, яна бошқаларни ҳаётини кузатар эканман, ҳаётимда қандай марҳамат борлигини англадим.  Наташа ҳар доим ёнимда эди: ҳаётим ва хизматимнинг ҳар бир мавсумида у мени ҳамма нарсада қўллаб-қувватларди. Мен учун Худонинг мақсадини амалга оширишда ишончли ёрдамчи бўладиган тўғри одамни Худодан сўраш энг тўғри қарор эди.

Вазифа – ҳукмронлик қилиш

Муқаддас Китобни ўрганиш жараёнида мен инсоннинг чақируви ва оиланинг вазифаси ҳақида жуда қизиқарли тушунчани кашф этдим. Худо одамни Ўзининг суратида яратди ва у ҳақида биринчи айтган сўзи: "Улар ҳукмронлик қилсинлар". Бу Ибтидо китобида ёзилган:
 Кейинг Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” (Быт. 1:26).
Худованд: “Улар ҳукмронлик қилсин”, деганида, У сизни ва мени ҳам назарда тутган эди. Одам Атонинг уруғи бутун инсониятни ўз ичига олган, шунинг учун Худо биринчи одамга мақсад берганида, У бутун инсониятга мурожаат қилган. Одам Атода У бир кун келиб бу дунёга келадиган ҳар бир инсонни кўрди, шунинг учун Одам Атода Худо ҳар бир инсонга бутун ер юзини бошқариб, ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини берди. Бу Забур китобида ёзилган:
“Самолар Эгамизнинг самоларидир,
Ерни эса У инсонларга бергандир.” (Зб. 113:24). 
Бошқача айтганда, Худо инсонни ерни бошқариш учун қўйди. 
Худо инсонни яратганида, у ўз тақдирини амалга ошириш учун зарур бўлган барча қобилиятларни унинг ичига жойлаштирди. Бу салоҳият инсон ичидаги Илоҳий уруғдир ва бу уруғнинг гуллаб-яшнаши ва ўсиши учун имкон бериш керак. Сиз ўз тақдирингиз, бу ердаги ролингиз ва вазифангизни бажариш учун туғилгансиз. Сизнинг инъомингиз ва қисматингиз бу авлоднинг эҳтиёжларига Худонинг жавобидир. Ҳар бир инсон ҳукмронлик қилиши керак. Мен бутун қалбим билан ишонаманки, ҳар биримиз ўз инъомимиз ва чақирувимиз ҳудудида етакчилик қилиш ва бошқаришга чақирилганмиз.
Муқаддас Китоб ҳар биримиз ўзимизга берилган инъом билан хизмат қилишимиз кераклигини ўргатади (1 Бутр. 4:10). Ҳар биримизга Масиҳ берган инъоми даражасига кўра маълум бир соҳада иноят берилган. Сизнинг инъомингиз мақсадингизга боғлиқ, бу сизнинг эргонингиз (ergon); юнонча эргон сўзи машғулот ва ҳаракат маъносини билдириб, ишлов бериш, очилиш ва бўлиб етишишни англатади. Агар бирор киши ўз инъоми - эргондан фойдаланмаса ва ўз мақсадини бажармаса, у ердаги Исо Масиҳнинг танасида ўз вазифасини бажармаган бўлади, шунинг учун бутун организмнинг ишида тўхташлар ва муваффақиятсизликлар мавжуд бўлади. Тушунинг, натижада бу биздан кейин келадиганларга одамларга - фарзандларимизга ва кейинги авлодларга салбий таъсир қилади. Ахир, айнан биз маълум бир вақт маконига юборилган Худонинг жавобимиз.
Сизнинг ҳаётингиз парчаси ва мақсадингиз ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Туғилган кунингизни ҳам, бу ердан кетиш кунингизни ҳам Худо белгилаб қўйган. Шунинг учун, инъомингизни очиш ва мақсадингизни амалга ошириш учун сиз вақтни қадрлашингиз ва уни тўғри бошқаришингиз керак. Вақт бебаҳо ресурсдир. Бу кунни яшаш учун бошқа имконият бўлмайди, фақат битта ҳаёт ва Худо томонидан шахсан сиз учун тайинланган бир вақт бор. Худованд инсон ер юзида шунчаки мавжуд бўлмаслиги, балки тўлиқ ҳаёт кечириши кераклигини белгилаб қўйди. Мен ишонаманки, ҳақиқий қониқиш кечадиган, куч ва қувонч тўлиб тошадиган ҳаёт бор - бу ҳаёт сизнинг чақирувингиз ҳудудида мавжуд.

-------

Иш бор, ёрдамчи ҳам бўлади

Эътибор беринг, Худо одамни биринчи бўлиб Адан боғига қўйган. Одам Аданда ҳукмронлик қилиши керак эди. «Адан» сўзи очиқ осмонни ёки Худонинг ҳузури осмон томон очиқ эшик бўлган ер юзидаги жойни англатади. Худо инсонни Худонинг табиати билан Унинг ердаги Шоҳлигини бошқариши учун Ўзининг ҳузурига қўйди.
Инсон Худонинг Руҳидан олинган ва Унинг суратида яратилган. Худо Руҳдир, шунинг учун ҳар бир инсон биринчи навбатда руҳий шахсдир. Худо Руҳга тўлмаган; У Руҳдир. Худо қувончга тўла эмас; У қувонч. У севгига тўла эмас; У севги. Худо тинчликка тўла эмас; У тинчлик. Эътибор беринг, севги инсоннинг мақсади эмас эди. Худо инсонни фақат Яратганни улуғлаш ва унга сажда қилиш учун яратмаган. Гарчи бу ҳам бўлиши керак. Худо томонидан инсонга берилган асосий кўрсатма ҳукмронлик қилиш ва бошқаришдир. Ва севги - бу биз ҳукмронлик қилишимиз керак бўлган муҳит. Худо Одам Атони Ўзининг ҳузурига қўйди, токи инсон Худонинг Руҳи билан бирликда Худонинг табиатидан ҳукмронлик қила олсин. Худонинг табиати эса севги, тинчлик, қувончдир... Шундай қилиб, инсоннинг бошқаруви зарарли ва хавфли бўлмайди, балки фаровонлик ва барака келтиради.
Шундай қилиб, Одам Ато Адан боғида ўз тақдирини амалга ошириш билан банд эди. Ва кейингина Худо шундай деди: "Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман" (Ибт. 2:18). Бу оятда оиланинг вазифалари мавжуд. Эътибор беринг, Худо аввало инсонни Ўз ҳузурига қўйиб, унга масъулият ва тақдирни ато этган ва шундан кейингина унга ёрдамчи берган. Ёрдамчининг ўзига хос вазифаси бор: ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, биргаликда бажариш.
Аёл яратилишнинг тожи сифатида яратилган. Худо уни Одам Атога таянч бўлиши учун барча зарур нарсалар билан жиҳозлади: куч, маҳорат, донолик, тушуниш, ижодкорлик ва бошқа фазилатлар. Унинг вазифаси аниқ чақирувга эга бўлган биринчи одамга ёрдамчи бўлиш эди. Аксинча, агар бирор киши ҳеч нарса қилмаётган бўлса, нега унга ёрдамчи керак бўлади?
Бугунги кунда кўплаб оилавий муаммолар мақсаднинг йўқлиги ёки етарли даражада бўлмаганлиги туфайли юзага келади ва одамлар бундан азият чекмоқда. Шунинг учун мен кўпинча ёш эр-хотинларга турмуш қуришдан олдин бир-бирларига тўғри саволлар беришни тавсия қиламан. Йигит турмуш қуришни таклиф қилганда, қиз нафақат уни қанчалик севишини, балки унинг ҳаётдаги чақируви нима эканлигини ҳам билиши керак.
Азиз қизлар, ўз танлаганларингиздан яқин эллик, олтмиш, етмиш йил ичида биргаликда нима қилишингизни сўранг. Сизнинг йигитингизнинг қарашларини тушуниш жуда муҳим: у аслида ким? Унинг чақируви нима? Унинг ҳаётдаги мақсадлари қандай? Нега унга ёрдамчи керак? Унга аниқроғи қандай ёрдам берасиз? Ахир, аёл ёрдамчи бўлиб, унинг вазифаси кўзланган мақсадларга эришишда таянч бўлишдир.
Ишонаманки, менинг мақсадимни ва мавжудлигимнинг маъносини тушунмаганим учун Худо менга дарҳол турмуш қуришга йўл қўймади. Вазиятимга аралашгани учун Худога раҳмат айтаман. Худо менга қанчалик меҳрибон эканлигини кейинроқ англадим. Худо мени Наташа билан бирлаштирмасидан олдин, биринчидан, у мени Худонинг ҳузурида ва Унинг улуғворлиги муҳитида кўрди; иккинчидан, мен Худонинг ҳаётим учун олдиндан белгилаб қўйган мақсадини амалга оширдим. Мен Унга хизмат қилардим ва Худога топиниш билан банд эдим. Худо мени хотиним билан бирлаштирганида, биз оиламизни бутунлай Худога бағишлашга рози бўлдик: барча кунларимиз, кучимиз, қобилиятларимиз, имкониятларимиз, молиямиз ва инъомларимиз Унинг истакларини амалга оширишга қаратилган эди. Бугунги кунгача давом этаётган завқли жараён бошланганди.



-------

Янги иш ва ибодат

Бироз вақт ўтгач, мен доимий иш топиш учун ибодат қила бошладим. Мен Худодан ибодатга имкон қадар кўпроқ вақт сарфлашимга имкон берадиган иш сўрадим. Ахир мен ҳаётимни Худони билишга бағишлаганман ва вақт ўтиши билан Уни билиш истаги кучайиб борарди. Мен Уни биламан деб ўйлаганимда, У менга янги нарсаларни очиб берарди ва мен Худо ҳақида қанчалик оз нарса билганимни тушунардим...
Худонинг охири йўқ; У бойлик, донолик, қудрат, ҳокимият ва буюкликнинг чексизлигидир ва мен бўлсам Уни жуда кам тушунардим ва билардим. Абадиятнинг ваҳийси мени олдинга итарарди. Худонинг буюклигининг кўлами беқиёс, бу менга Унинг юзини излаш учун куч берарди. Афсуски, кўп одамлар бир нуқтада тўхтаб, Худонинг Ўзини қидиришни тўхтатганлар. Уларни Худонинг Ўзидан кўра Унга хизмат қилиш кўпроқ мамнун қилди. Улар хизмат мақсадларига эришишдан завқланишди ва шунинг учун улар хизмат қилишни илоҳийлаштирдилар.
Мен доимо ўз даврим учун Худонинг юрагини ва Унинг иродасини билишни хоҳлардим. Ахир, мендан олдин ҳам одамлар бор эди, мендан кейин ҳам бўлади ва Худонинг иродаси менинг ердаги умримдан ҳам каттароқдир. Фикрлар менга тинчлик бермади. Худойим, бу вақтни қандай кўрасан? Менинг ролим нима? Мен нима қила олишим мумкин? Мен одамларнинг фикридан кўра, ўзим учун Унинг иродаси ҳақида кўпроқ қайғурардим - одамлар менинг тақдиримни белгилашларини хоҳламасдим. Барча жавоблар фақат Унда, фақат Уни билишда эканлигини тушунгандим. Мен бутун вақтимни Худога бағишлашни хоҳлардим, шунинг учун мен Худо билан боғланадиган ва кўп ибодат қилиш имконини берадиган иш излардим.
Қисқа вақтдан сўнг, дўстларимдан бири менга битта компанияда ҳайдовчилик учун бўш иш ўрни ҳақида гапирди ва ариза беришимни таклиф қилди. Бу дўконларга дори-дармонларни етказиб бериш учун ҳайдовчи-етказиб берувчи лавозими эди. Аризани тўлдиришни бошлаганимда, боши берк кўчага кирганимни англадим. Менда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди - олдинги турмуш тарзим туфайли уни олиб қўйишганди. Менинг ҳаётим шайтон томонидан йўқ қилинганди ва мен ўзимнинг танловим ҳамда турмуш тарзим билан унга буни қилишига рухсат бергандим.
Аммо энди бошқа вақт келди. Мен ўз ҳаракатларим учун жавобгарликни ўз зиммамга олишни ва Худога ҳаётимни қайта тиклашга ижозат беришни хоҳлардим. Шунинг учун мен ўз томонимдан қўлимдан келганини қилдим, қолганини эса Худо қилди. Ич-ичимдан бу иш менга ва атрофимдаги одамларга катта марҳамат бўлишини ҳис қилардим. Мен таваккал қилиб лавозимга ариза топширдим. Кўп ўтмай компания менежери менга қўнғироқ қилиб, ишга қабул қилинганимни айтди. Кейин Худо одамларнинг қалбини тайёрлади ва улар менга иш учун кичик автобус ижарага олишимга ёрдам беришди. 
Мен Худога барча иш вақтимни номаълум тилларда ибодат қилишга бағишлашга ваъда бердим. Ростини айтсам: бошида қийин бўлди, лекин вақт ўтиши билан мен ўргандим ва бу одат бўлиб қолди. Худонинг марҳамати билан кунига 7-8 соат машина ҳайдаб, шу вақт давомида руҳан ибодат қилардим. Ибодат ҳаётимнинг табиий қисмига айланганди. Ишдан қайтгач, Наташанинг ишдан чиқишини кутиб, бир неча соат Муқаддас Китобни ўқирдим. У бир неча соатдан кейин ишдан чиқарди. Мен бирор кишига худди шундай қилишни тавсия қилмайман, бу намуна эмас, бу шунчаки мен юрган йўл эди. 
Наташа келганидан кейин, биз бирга ибодатхонага борардик ва қўлимиздан келганича хизмат қилардик. Бу мен тавба қилган ва ҳаётимни Исога берган ўша жамоат эди. Бу жамоат менинг иккинчи уйимга айланганди. Биз вақтимизни жамоат эҳтиёжларига жавоб беришга бағишлардик. Одамлар биздан қачонлардир уришамизми, деб сўрашганда, мен доим жавоб берардим: "Бизда бу учун вақт йўқ!" Биз банд эдик. Мен шунчаки чўпоннинг олдига бориб, унга яна нима ёрдам кераклигини ва нима қилишим мумкинлигини сўрардим. Мен ҳамма нарсани бажарардим, ҳеч қандай вазифа менга аҳамиятсиз бўлиб туюлмасди. Шундай саволларнинг бирида у барабан орқасидаги бўш жойга ишора қилганини эслайман. Гарчи мен мусиқачи бўлсам ҳам, илгари ҳеч қачон барабан чалмаган бўлсам ҳам, лекин тез орада уни ўзлаштиришга мажбур бўлдим. Наташа ва мен Худо биздан нимани хоҳлаётганини тўлиқ тушунмасдик, шунинг учун биз шунчаки ибодатхонага келардик ва хизмат қилардик: биз қўлимиздан келганини қилардик.
Биз уйга анча кеч қайтардик, одатда хотиним ухлашга ётарди, мен эса Муқаддас Руҳ билан мулоқотда кўпроқ вақт ўтказиш учун катта хонада қолардим. Шундан кейин мен ҳам ётардим, лекин соат қўнғироғини эрталаб соат учга қўйардим. Гап шундаки, мен уйқуни тўхтатиб, кечаси қўшимча ярим соат ибодат қилишга қарор қилгандим. Бу вақт мен учун жуда катта қурбонлик бўлганди, чунки мен кеч ухлаб, ишга кетиш учун жуда эрта уйғонардим, бу ярим соат бўлса Худога қанчалик чанқоқлигимнинг белгиси эди.
Мен тунлари ҳеч қандай муҳтожлик учун ибодат қилмасликка, балки фақат Худони излашга ва Ундан Ўзининг исми учун мени тўғрилик йўлларига олиб боришни, менга юрагини очишини сўраб ибодат қилиш учун қарор қилгандим. Бир марта тунда Ишаё китобидан: “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?” деган парчани ўқиб, ибодат қилганимни ҳеч қачон унутмайман. (Ишаё 6:8) Мен осмонга фарёд қила бошладим: "Худо, излашни бас қил! Бошқа одам излама. Сен уни топдинг! Бу менман, мени ол ва хоҳлаганингни қил!" Гарчи бу ибодатдан кейин мени нима кутаётганини билмасам ҳам, мен ўзимни Худога бағишлагандим... 
Ҳар кеча мен мунтазам равишда уйқумни қурбон қилардим, Худога Унинг қалбини билишни қанчалик хоҳлаганимга гувоҳлик берардим. Кейин яна ухлаб қолардим ва бир неча соатдан кейин яна ўрнимдан туриб ишга кетардим ва яна ибодат қилардим. Мен ишлаётганимда фақат номаълум тилларда ибодат қилардим, чунки бу энг самарали ибодатдир, бу тил фақат осмонга маълум. Худо Руҳнинг фикри нима эканлигини билади, чунки У Отанинг иродасига кўра азизлар учун шафоат қилади.



-------

Лекин сўзингиз шундай бўлсин: ҳа, ҳа; йўқ, йўқ 

Бир куни ибодатга ва Худо билан гаплашишга шунчалик берилиб кетибманки, “тўхташ” белгисига эътибор бермай, тўхтамасдан чорраҳадан ўтиб кетибман. Мен ўзимни оқламайман, бу бутунлай менинг айбим эди. Дарҳол полиция машинасининг таниш чироқларини кўрдим ва тўхтадим. Ўшанда мен қўлга тушганимни аниқ тушундим: менда ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, суғурта ҳам, машинамнинг рўйхати ҳам йўқ эди, чунки у бошқа биров номига рўйхатдан ўтган ва боз устига, менинг ўтмишда полиция билан муаммоларим бўлган. Мен жуда яхши билардимки, мени ҳибс кутиб турибди, менинг автобусимни олиб қўйишади ва ишсиз қоламан...
Зобит эшигимга яқинлашганда, мен оғир хўрсиндим ва бошимни эгиб турдим. Одатда, полиция ходими дарҳол ҳужжатларн, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рухсатномани кўришни талаб қилади. Аммо одатий талаблар ўрнига у менга шунчаки савол берди: "Сенда рухсатнома борми?" Бошимни “йўқ” деган маънода чайқаб қўйдим, лекин тилим билан қатъий оҳангда “ҳа” дедим. Зобит ҳайрон бўлиб яна сўради: “Ҳайдовчилик гувоҳноманг борми?!” Қўрқувдан «йўқ» дейиш учун бош чайқадим, лекин негадир яна «ҳа» деб минғирладим. Бу уни чалкаштириб юборди ва кейин у: "У ерда бор нарсангни менга бер", деди. Унга гувоҳномамни берганимда қўлларим қалтираб кетди. Зобит машинасига борди, мен ўтириб кутиб турдим. Қайтиб келгач: “Машинадан туш, мени алдадинг, сенда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ экан, ҳайдашга ҳаққинг йўқ”, деди. У мени кишанлаб, полиция машинасига олиб борди, кейин кичик автобус учун эвакуатор чақирди ва биз полиция бўлимига кетдик. 
Бўлаётган воқеаларнинг ҳаққонийлиги менга таъсир қилди, мени ёлғончиликда айблашади ва мен қамоққа тушишим мумкинлигини билардим. Мен жуда уялдим, чунки мен ҳаётимни Худога бердим, Исо билан учрашдим ва У мени шакллантириши учун бутун вақтимни Унга бағишладим. Шунга қарамай, мен полициячини шу қадар осон алдадимки, унинг машинасининг орқа ўриндиғига ўтирардим. Худони изловчи... Бунинг устига ичимдан: “Агар ёлғон сўзламай, рост гапирганингда, Менга мўъжиза кўрсатиш имкониятини берган бўлар эдинг”, деган сокин овозни эшитдим.
Биз муҳим ҳақиқатни тушунишимиз керак: Худо ёлғонга асосланган мўъжизалар яратмайди. Ҳар бир ёлғоннинг ўз манбаи ёки отаси бор; ҳар бир ёлғоннинг манбаи шайтондир. Ёлғон инсонни ўз чақирувидан қайтаришга қодир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам ҳаётингизда Худонинг мўъжизаларини кўришни истасангиз, унда ҳақиқатни гапиришни ўрганинг, чунки Худо ўз мўъжизаларини ёлғонга асосланган ҳолда яратмайди.
Мен ўзимни ич-ичимдан шу қадар ёмон ва оғриқли ҳис қилдимки, полициячига эгилиб, ундан кечирим сўраб ёлвордим: “Зобит, сизни алдаганим учун мени кечиринг, илтимос”. Мен унинг табассум қилганини кўрдим ва бироз вақт ўтгач, у менга ўгирилиб: “Бир нарсани билишингни хоҳлайман: агар менга ростини айтганингда, сени қўйиб юборган бўлардим!” деди. Негадир юрагим сиқилиб, баттар оғирлик ҳис қилдим. Мен буни нафақат Худодан, балки полициячидан эшитдим; агар ҳақиқатни айтганимда у мени қўйиб юборишини тасдиқлаганди. 
Тасаввур қилинг-а, фақат ҳақиқат асосида бўлганида бу Худонинг мўъжизаси бўларди ва Худо номи улуғланарди. Кейин зобит давом этди: "Кўряпманки, сен яхши йигитсан. Биз ҳаммамиз хато қиламиз... Мен сенга ёрдам бераман. Бўлимга етиб боргач, мен сенга барча ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам бераман ва сени дарҳол озод қилиш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қиламан." Оғир хўрсиндим, лекин ҳеч бўлмаганда бироз умидим бор эди. 
Ва шундай бўлди. Полиция бўлимига келганимизда, бу зобит мен учун гувоҳлик бера бошлади, барча ҳужжатларни тўлдирди ва мени қўйиб юборишлари учун қўлидан келганини қилди. Бунинг устига у менга компанияга қўнғироқ қилишим ва дўстларимдан мен учун етказиб бериш ишини тугатишларини сўрашим учун ўз телефонини берди. Улар машина эгаси билан бирга кичик автобусга ўтириб, қолган барча дори-дармонларни дўконларга етказиб беришди. Тасаввур қилинг, эртаси куни мен яна ишимни давом эттирдим!
Мен ибодат қилдим ҳамда мен учун шафоат қилгани ва ҳамма нарсани ҳал қилгани учун Худога шукр айтдим. Ўша компанияда яна икки йил ишладим, бу эса оиламни моддий жиҳатдан таъминлашга имкон берди. Мен ҳеч кимга рухсатномасиз ҳайдовчи бўлиб ишлашни тавсия қилмайман, лекин менинг бошқа иложим йўқ эди. Кейинги икки йил ичида менинг шахсий ҳаётимда Худонинг мўъжизалари содир бўлди. Худо менинг барча ҳужжатларимни, шу жумладан ҳайдовчилик гувоҳномамни ҳам тиклади, чунки айнан шу ҳудудга шайтон кириши ва ҳаётимни йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қилиши мумкин эди. Айнан шу соҳада мен Худо аралашиб, ҳаётимни ғайритабиий тарзда тиклаб, мўъжизалар кўрсатганини кўрдим. Қадам-бақадам, Худо менга Унда юришни ва Унга ишонишни ўргатди, мен эса Уни излашда ва Унга ишонишда давом этдим.



-------

5-БОБ

ҚАЙТА ШАКЛЛАНИШ

Биз турмуш ўртоғим билан ҳар душанба рўза тутишга қарор қилдик, кечки пайт эса дўстларни уйимизга таклиф қилиб, бирга сажда ва ибодат қилардик. Жамоатда хизмат қилишдан ташқари, бизда ёшларни тўплаш ва Худони биргаликда излаш истаги бор эди. Шундай қилиб, душанба куни эрталаб мен жуда кўп озиқ-овқат сотиб олардим, шунда кечқурун рўзамизни очганимиздан кейин, биз меҳмонларни овқатлантиришимиз ва улар билан мулоқот қилишимиз, ташвишларимиз ва очиқликларимиз билан бўлишишимиз мумкин эди. Ҳаммаси шундан бошланди…
Кўп ўтмай кичкина уйимиз Худога чанқоқ йигит-қизларга тўлиб кетди. Биз шунчалик кўп бирга ибодат қилардик, гитара билан қўшиқ айтардик ва сажда қилардик-ки, баъзида квартира бошқарувчиси кириб, биздан барабанни ўчиришни илтимос қилар эди. Баъзи сабабларга кўра, атрофимиздаги одамлар барабанни овозини эшитарди, лекин бизда у йўқ эди. Бизда фақат гитара ва Худони улуғлайдиган кўплаб ёш овозлар бор эди. Шундай қилиб, бизнинг чақирувимизга йўл бошланди. Бу ажойиб вақт ва ажойиб ўзгариш жараёни эди.

Бир куни ҳеч ким келмади

Кунлар ўтди, ҳафталар ўтди. Бир душанба куни яна дўконга бордим ва кўп овқат сотиб олдим. Одатдагидек кўп одамлар йиғилишини кутдик. Кеч кирди, лекин ибодатга бирорта ҳам одам келмади; Менга бу жуда ғалати туюлди, чунки охирги марта йиғилганимизда бизда барча меҳмонларни жойлаштириш учун жой ҳам етишмаганди. Ва бир кунда ҳамма қаергадир ғойиб бўлди.
Мен нима бўлаётганини тушунмадим ва ҳаммаси жойида ёки йўқлигини билиш учун дўстларимга қўнғироқ қила бошладим. Ҳамма, худди келишганга, бу сафар уларнинг иши чиқиб қолгани, лекин улар кейинги душанба куни албатта келишларига ишонтиришди. Бир неча марта шундай қўнғироқлардан сўнг, мен телефонни қўйиб, хотинимга айтдим: "Наташа, биз илгари ҳамма билан биргаликда қўшиқ айтганимиздек, бугун иккаламиз қўшиқ айтамиз ва Худога сажда қиламиз". Мен: “Кел, кўзимизни юмиб, уйимиз аввалгидек одамларга тўла деб тасаввур қилайлик”, дедим. Ўша оқшом биз бирга ибодат қилдик ва Худога сажда қилдик. 
Кейинги душанба куни мен яна кўп озиқ-овқат сотиб олдим ва кечқурун ибодат ва мулоқотга тайёргарлик кўра бошладим. Лекин ажабланарлиси, яна ҳеч ким келмади! Дўстларимга яна қўнғироқ қила бошладим ва худди аввалгидек баҳоналарни эшитдим. Учинчи душанба куни ҳам худди шундай ҳолат такрорланди. Мен бутунлай саросимага тушдим ва нима бўлаётганини тушунолмадим. Худо эшикларни беркитиб, йиғилишимизга рухсат бермагандек туюлди. Лекин нима учун?!
Тўртинчи душанба куни яна ҳеч ким келмади. Кейин ўзимни хонамга кириб, эшикни ёпдим ва Худога: “Раббим, менга нима бўлаётганини тушунтириб бергин”, деб фарёд қила бошладим. Мен юзим билан ерга ётиб ибодат қилдим, бироздан кейин Худо менга гапира бошлади: "Мен сени бир инсонга хизмат қилишни ўргатмоқчиман, шунда бир жоннинг қадрини кўрасан". Мен бу сўзларни эшитиб: “Худойим, мен билан нима хоҳласанг, шуни қил, мен Сенинг иродангни бажо келтирмоқчиман”, дедим.
Ва шундай бўлди: кейинги душанба куни фақат бир киши келди. Ва бу одам жуда муаммоли эди! Уни кўрган заҳоти мен Наташа ва мен учун тун узоқ бўлишини дарҳол англадик. Худога илтижо қилиб, хотиним ва мен бу жонга хизмат қила бошладик ва у билан фақат эрталаб хайрлашдик. Ухлашга вақт қолмади, дарҳол ишга боришим керак эди. Мен жуда чарчадим, лекин айни пайтда қониқиш ва қувончни ҳис қилдим. Ҳар бир инсон Худо наздида нақадар муҳим эканини англаб етдим ва бир қалбнинг қадрини кўрдим.



-------

Пайқашни бошладим

Ўша куни мен дўконларга кун давомида дори-дармонларни етказиб бердим ва руҳ билан ибодат қилдим. Тўсатдан мен ёрдамимга муҳтож бўлган одамларни пайқай бошладим. Самовий Отам юрагини очиб, қадам-бақадам менга йўл кўрсатарди. Унинг юраги доимо одамларга қаратилган. Мен бир нарсани англадим: ибодат қилмаган одам бошқаларнинг эҳтиёжларини пайқашга қодир эмас, у фақат ўзини кўради ва унга ўзи доим ҳақ бўлиб қўринади. Тушунинг, мен овқатдан ёки ухлашдан олдин бир неча дақиқа ибодат қилишни назарда тутмаяпман. Йўқ, ибодат бундан ҳам кўпроқ нарса, бу Худо билан мулоқот ва алоқадир, биз ҳақиқатан ҳам ёлғиз У билан бўлиш учун вақт ажратганимизда содир бўлади!
Биз ибодат қилганимизда ва Худонинг Руҳи билан боғланганимизда, ички ўзгаришларнинг ажойиб жараёни бошланади, биз ҳамма нарсага Худонинг кўзлари билан қарашни бошлаймиз. Ва инсон биринчи навбатда ўзининг камчиликлари ва ўзгариши учун Худонинг иноятига муҳтож бўлган соҳаларни пайқашни бошлайди.
Бирор киши шиддат билан ибодат қилишда давом этар экан, у узоқроқни кўра олади ҳамда ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ўз оиласи, қариндошлари ва танишларининг эҳтиёжларини кўра бошлайди. Кейин у бегоналарнинг эҳтиёжларини сезади. У бошқаларга ёрдам беришни ва бу дунёда нур бўлишни хоҳлай бошлайди.
Бирор киши шиддат билан ибодат қилишда давом этса, у янада кўпроқ нарсани кўра бошлайди. У маҳаллий жамоат учун Худонинг режасини кўради. У муаммо жамоатда эмас, ёмон чўпон ёки раҳбарда эмаслигини кўради - эҳтимол муаммо унинг ўзида эканлиги: айнан у жамоат эҳтиёжларига жавоб бермади, бирор ишни яхшироқ бажариб одамларга таъсир ўтказа олмади. 
Бирор киши шиддат билан ибодат қилишда давом этар экан, ҳатто баъзи фикрларда тафовут бўлса ҳам шаҳардаги рақиб ёки рақобатчи бўлмаган бошқа жамоатларни кўришни бошлайди. У Худонинг ниятларини ва иноятининг хилма-хиллигини ҳар бир маҳаллий жамоат ўз вазифаси ва мақсадини бажараётган Жамоат танаси фаолиятида кўришни бошлайди. 
Бирор киши янада шиддат билан ибодат қилишда давом этса ... у ўз шаҳрини кўра бошлайди ва ўзи жамиятда порлаш учун тайинланганлигини тушунади. Сиз ва мен бу ердаги Исо Масиҳнинг танасимиз, Унинг қўллари ва оёқларимиз. 
Бирор киши шиддат билан ибодат қилишда давом этса, у янада узоқроққа қарайди ва ўз шаҳри, штати, вилояти, мамлакати учун ибодат қилиш кераклигини ҳис қилади...
Айнан шу нарса менинг ҳаётимда содир бўла бошлади. Қанчалик кўп руҳан ибодат қилсам, менга муҳтож бўлган одамларни шунчалик кўпроқ кўрардим. Мен катта йўлда ёрдамга муҳтож тасодифий одамларни кўрардим. Мен уларга ёрдамимни таклиф қилардим ва уларни мошинамда боришлари керак бўлган жойга олиб борардим. Биз йўлда кетаётганда, мен гувоҳлигим билан ўртоқлашардим ва Худо ҳақида, улар учун тўланган нарх ҳақида гапирардим. Мен уларга нафақат Исо ҳақида гапириб берардим, балки уларни Исонинг олдига олиб келардим ва кейин уларнинг эҳтиёжлари ва саломатлиги учун ибодат қилардим. Агар мен уларнинг нажотга муҳтожлигини пайқасам, мен ибодат қилардим ва ҳар қандай нопок руҳларга уларнинг ҳаётларини тарк этишларини буюрардим. Агар уларга озиқ-овқат ёки кийим-кечак керак бўлса, мен уларга амалий ёрдам берардим. Мен олиб бориб қўйган одамларнинг деярли барчаси Исо Масиҳни ўзларининг Нажоткори сифатида қабул қилишарди; балки улар менинг машинамда ўтирганлари ва бошқа иложлари йўқлиги учун шундай қилишгандирлар, нима бўлганда ҳам мен бу имкониятдан фойдаланаверардим.
Қанчалик кўп ишласам ва ибодат қилсам, одамларга ёрдам бериш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлардим. Худо менга ишониб топширган ҳамма нарсани ишлатиб, ҳар бир имкониятда Худонинг севгисини инсонларга кўрсатишга ҳаракат қилардим. Худонинг юраги доимо одамларга қаратилган. Шунинг учун ибодат бизни ҳеч қачон одамлардан узоқлаштирмайди, аксинча, бизни уларга яқинлаштиради.

Қайта шаклланиш жараёнида

Қайта шаклланиш жараёнида, биз Худонинг Руҳи билан боғланганимизда, бизнинг ички дунёмиз ўзгаради ҳамда чуқур ва кучли ваҳийлар келади. Худога ташналик инсонни доимо янги билим даражасига олиб боради.
Мен сизнинг эътиборингизни бир ҳақиқатга қаратмоқчиман: Худо сенинг ичингизда янада қўпроқ бўлиши мумкин эмас, У аллақачон Ўзининг тўлиқлиги билан сенда мавжуд. Уни юрагингга қабул қилганингда, сен Муқаддас Руҳда бўлган Худонинг тўлиғича олдинг! Сенинг ҳаётингда Худо кўпроқ бўлишининг ягона йўли - ўзинг камроқ бўлганингда. Ибодат қилишни ва Худонинг Руҳи билан боғланишни бошлаган киши, Худонинг табиатини унинг ичида очишга тўсқинлик қиладиган ва Худонинг кучини тўхтатадиган жойларни ва нарсаларни сезишни бошлайди.
Сизнинг ичингизда Ота томонидан экилмаган ҳамма нарсани Худо йўқ қилишига ижозат беринг - шунда Худо ҳаётингизда Ўзини янада кучлироқ намоён қила бошлайди, ўзгариш ва ёрқинлик келади. Муқаддас Китобдаги Коринфликларга йўлланган мактубда шундай дейилган: “Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор” (2 Кор. 3:17). Эркинлик сизнинг руҳингиз, қалбингиз ва танангизнинг Унинг ҳукмронлиги келган жойларига келади.
Ўзгартириш - бу Муқаддас Руҳга ҳар бир соҳада жой беришдир, шунда У босқичма-босқич бутун ҳаётнинг Худовандига айланади; ўшанда биз Муқаддас Руҳга эмас, балки Муқаддас Руҳ бизга эга бўлган вақт келади. Бошқача қилиб айтганда, биз ўзимизни Унинг тўлиқ ҳукмронлигига топширамиз. У бутун ҳаётингизнинг Худоси бўлганида, У сизни яйловга олиб боради, сизни бошқаради, жиҳозлайди, сизга ўргатади, Ўз кучини ва мойланишини беради. 
Ўзгариш жараёнида сиз илоҳий қобилиятни кўра бошлайсиз ва ҳукмронлик Руҳи сизда намоён бўла бошлайди; чунки Муқаддас Руҳ ҳукмронлик Руҳидир. Муқаддас Руҳ билан бўлган муносабатингиз қанчалик чуқурроқ бўлса, Худо Руҳининг етакловига шунчалик ўзингизни бўйсундиришингиз мумкин бўлади. Ва мен ишонаманки, биз Худонинг Руҳи ҳукмрон бўлиб, бизни тўлиқ эгаллаб оладиган ҳолатга эриша оламиз. Менинг ҳаётимда шундай бўлди.


-------

Иблис билан учрашув

Бир куни кечаси ишдан уйга оғир юк остидагидек ҳис қилиб келдим. Гап шундаки, мен ўша куни бир йигитни озод бўлишини сўраб ибодат қилгандим, лекин мен жанг ва кучли руҳий қаршиликни ҳис қилгандим. Мен руҳий кучим етишмаслигини билгандим, чунки Худода ҳокимият ва мойланишнинг юқори даражаси бор. Мен ҳаётимда Худонинг қудрати оқиб келишига чанқоқ эдим, мен буни Худодан сўрагандим. Кейин соат 3:00 да яна ўрнимдан турдим ва ярим соат ибодат қилдим, кейин ухладим. Бошим ёстиққа зўрға теккан эдиямки, бирдан ўзимни ташқаридан кўра бошладим, худди ваҳийдагидек...
Буни қандай қилиб мантиқий тушунтиришни билмайман, лекин бу туш эмас эди, мен ҳали ухламаган эдим, бу ғайритабиий воқеа эди. Мен танамни кўрмасдим, лекин ёнимда ётган хотинимни кўрдим. Ёпиқ кириш эшигидан ўтиб, иккинчи қаватдан зинапоядан тушиб, уй олдидаги автотураргоҳга чиқдим. Уфқда осмон юмшоқ тўқ сариқ ва пушти рангларга айлана бошлади, тонг отишни бошлаганди. 
Тўсатдан қоронғуда бир чолнинг қиёфасига кўзим тушди, у тўғри мен томон кетаётган эди. Ва у қанчалик яқинлашса, мен уни шунчалик аниқ кўрардим. Бу шунчаки кекса одам эмас эди, гўё у минглаб ёшда эди. Сочлари бутунлай оқариб кетган ва орқага таралган. Унинг боши пастга қараган, қошлари чиқиб кетган, жуда узун ва қалин эди, қошлари остидан менга тикилиб қарарди. Унинг ҳар бир қадами билан  у билан бирга мен томон кўринмас қўрқув ва даҳшат тўлқини яқинлашаётганини ҳис қилдим. У яқинлашганда, олдимда ким турганини тушунтиришга ҳожат қолмади: ичимда бу шайтон эканлигини аниқ англадим. Мени қўрқув босди, баданимга титроқ югурди.
У қошлари остидан менга қарарди. Унинг нигоҳи ғазаб ва ўлимга тўла, башараси жуда ғазабланган қиёфада эди. Бу мен кўрган энг даҳшатли одам эди. Мен қўрқувдан бақира бошладим: "Исо Масиҳ номи билан, мендан узоқлаш, шайтон!" Лекин у ҳеч қандай муносабат билдирмади, аксинча, у менга янада яқинлашди. Мен яна қичқирдим: "Исо Масиҳ номи билан, мендан узоқлаш, шайтон". У яна ҳеч қандай муносабат билдирмай ва менга жуда яқин келди.
Мен тўсатдан унинг оғир ва ғазабланган нафасини эшитдим, лекин энг даҳшатлиси унинг кўзлари эди. У менга жуда диққат билан қарарди ва унинг кўзларида мен чексиз тубсизликни кўрдим, у ерда дўзах жўш урарди. Ҳеч бир даҳшатли фильм бу даҳшатни етказа олмайди. Дўзах ва унинг куйдирувчи ёвузлиги биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ ҳақиқатдир. Даҳшат ичида учинчи марта пичирладим: "Исо Масиҳ номи билан, мендан узоқлаш, шайтон!" У гапларимга умуман муносабат билдирмади... Тўсатдан ўзимни хонамда кўзим очилди. 
Ётоқхонага турганимда соатга қарадим, эрталаб соат тўрт эди. Атрофда совуқ сукунат ҳукм сурарди. Тўсатдан мен Худонинг овозини эшитдим: "Рўзаларингизни кўпайтиргин, чунки сен жинлар дунёсига қарши курашишга тайёр эмассан. Мен Ўзим сенга ўргатаман ва руҳий олам сирларини очиб бераман. Мен сенинг қўлларингга жанг қилишни ўргатаман, шунда сен шайтоннинг ишларини йўқ қила оласан. Лекин сен рўзаларингни ва ибодатларингни кўпайтиришинг керак".

Рўзалар, ибодатлар ва озодлик хизмати 

Буларнинг барчаси содир бўлгандан сўнг, мен бир муддат одамларнинг озод бўлиши учун ибодат қилишни тўхтатдим. Ҳаётимда ўзига хос рўза ва шиддатли ибодат даври бошланди. Ҳар ҳафта камида 2-3 кун рўза тутишга ҳаракат қилардим. Мен ҳеч кимга худди шундай қилишни тавсия бермайман. Шуни таъкидлашим керакки, бу амр менга Худодан келди ва мен бунинг баракасини ҳис қилгандим. Аммо Худонинг иноятидан қатъи назар, сиз ҳар доим танлаш ҳуқуқига эгасиз. (Мен сизга дарҳол маслаҳат бермоқчиман: рўзага қандай қилиб тўғри кириш ва чиқишни ўрганинг, шунингдек, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.) Шундай қилиб, мен ҳаётимда рўза ва ибодатларни кўпайтирдим. Шундай кунлар бўлардики, рўза тутганимни ёки тутмаганимни эслолмай, адашиб қолардим. Бироқ, мен танамни бўйсундиришда ва ўзимни Худога бағишлашда давом этдим. Бу тахминан бир йил давом этди.
Шу вақт давомида мен туш кўрдим. Мен тахминан 18 ёшли қизни туш кўрдим, унинг юзини ва қандай кўринишини аниқ кўрдим. Тушимда мен у учун ибодат қилдим ва унинг танасидан иккита жин чиққанини кўрдим. Мен ибодат қилишда давом этдим ва жинлар ўгирилиб, бир-бирига ҳужум қилганини ва кейин иккаласи ҳам йиқилганини кўрдим. Уйғонганимдан кейин ўйлай бошладим: мен қанча ибодат қилсам, жинлар бир-бирини уриб, ўзларини йўқ қилишади. Худо мени яна озод қилиш хизматига чақираётганини англадим. Худо менга руҳий дунёда содир бўлаётган воқеаларни босқичма-босқич кўрсата бошлаганди. 
Орадан бир неча ҳафта ўтгач, кечқурунги ибодатда уйимизга бир ёш қиз келди. У менга жуда таниш бўлиб туюлди, лекин мен уни илгари қаерда кўрганимни ёки уни қандай билишимни тушунолмадим. Биз ҳаммамиз биргаликда Худога сажда қилдик ва қўшиқ айтдик. Кейин мен ҳар бир киши учун дуо қилиб, марҳаматлаб, одамларга хизмат қила бошладим. Мен қўлимни бу қизнинг елкасига қўйиб, дуо қилдим ва кейинги одам учун дуо қила бошладим. Тўсатдан дўстларимдан бири мени тўхтатди ва: "Қара, нима бўляпти", деди. Орқага ўгирилиб қараганимда, мен уни ниҳоят танидим, гўё кўзларим очилгандек эди - бу тушимдаги ўша қиз эди. Унда жинлар намоён бўлишни бошлади ва Худо мени унга хизмат қилишга чақираётганини англадим. Биз уни бошқа хонага олиб бордик, мен дуо қилганимда, Худо бу қизни бутунлай озод қилди. 
Ўша кечаси мен Худо мени куч ва ҳокимиятда кўтарганини ва мени озод қилиш хизматига олиб бораётганини дарҳол англадим. Худо менга руҳий дунёнинг сирларини очиб беришни ва одамларга қўл қўйиб, улар учун ибодат қилганимда нима содир бўлаётганини билиш учун билим беришни бошлади. Қайта шаклланиш ва Худонинг Руҳи билан боғланиш жараёнида Худонинг Ўзи мени бошқара бошлади ва қўлларимни курашга ўргатди. Унинг қудрати билан мен зулмат ишларини йўқ қилиб, душманга қарши уруш бошладим.



-------

6-БОБ

КЎПРОҚ УЧУН ЧАНҚОҚЛИК

Худо мени қамраб олганди ва мен тўхтамасдан Унинг юзини излашда давом этдим. Уйимизда ёшлар ибодат вақти давом этди ва бир қанча вақтдат кейин биз келмоқчи бўлганларнинг ҳаммасини сиғдира олмадик. Шунинг учун биз йиғилишларни маҳаллий ибодатхона ҳудудига кўчирдик. Вақт ўтиши билан Муқаддас Руҳ бутун Сакраментодан ёшларни йиғиш ва уларга хизмат қилиш ҳақида юрагимга гапира бошлади. Ўша пайтга келиб, атрофимда хизматимда ёрдам берадиган одамлардан иборат жамоа шаклланганди.

Хизматнинг Шиддатли Ўсиши

Худо бошиданоқ менинг эътиборимни жамоани ривожлантиришга қаратганди. Мен ёшларга Худода кўтарилишга ва ўзларининг инъомлари ва чақирувларини амалга оширишга ёрдам беришни хоҳлардим. Худо мени бу йўналиш томон етаклади, шунда мен нафақат Худодаги салоҳиятимни кашф этдим, балки бошқаларга Худонинг ҳаракатининг бир қисми бўлишга ёрдам бера олдим. Тезроқ юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз юринг, узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга боринг. Мен бу муҳим тамойилни тушундим, шунинг учун мен ёшларга ўзларини Худонинг чақирувида кўришларига ёрдам беришга ҳар томонлама ҳаракат қилдим. Ўшанда мен Худо мени юқорига кўтариб, бошқарув, ҳукмронлик ва ҳокимиятни ўргатиш учун етакчилик лавозимига қўяётганини англамаган эдим.
Атрофимда хизматда муайян вазифаларни бажараётган ёшлардан иборат катта жамоа бор эди. Биз биргаликда тарих яратишни бошладик. Худонинг Руҳи юрагимга ҳар ой шаҳар бўйлаб ёшлар йиғилишини ташкил қилиш ва Сакраментонинг турли бурчакларидан ёшларни таклиф қилиш ҳақида гапирди. Тез орада биз биринчи хизматимизни режалаштирдик.
Бутун жамоа билан биргаликда ишладик ва имкон қадар ҳамма нарсани қилдик: биз дастур тайёрладик, шаҳарда реклама ташкил қилдик, дизайнни ишлаб чиқдик, видео тайёрладик, одамларни уй гуруҳларига жалб қилдик, мусиқий хизмат ва ижод билан шуғулландик. Тайёргарлик пайтида Худо биз билан етти кунлик рўза ва ибодат ҳақида жуда аниқ гапирди. Шунинг учун, барча кўзга кўринадиган тайёргарликдан ташқари, биз ҳафтанинг кунларини тақсимладик ва рўзага киришдик. Шундай қилиб, ҳар бир ёшлар хизматидан олдин жамоамиз етти кун давомида рўза ва ибодатда турди. 
Хизматлар бошланганидан қисқа вақт ўтиб залимиз ёшлар билан тўлиб кетди. Бу хабар тез тарқалди, ҳар томондан ёшлар келди. Мен бу учрашувларда Худонинг иноятидан ҳайратда қолдим ва нафақат мен, балки кўплаб етакчилар ва чўпонлар ҳам Худо нима қилаётганини эшитиб, бу учрашувларга келдилар ва Муқаддас Руҳнинг кучли ҳаракатини бошдан кечирдилар. Мен бу ёшлар хизматлари орқали содир бўлган Худонинг барча ҳаракатларини тасвирлаш учун сўзларни китобга сиғдиролмайман. 600 киши сиғадиган ибодатхона зали тўлиб-тошган, баъзида одамлар кира олмай, автотураргоҳларда тик туриб иштирок этишди. Бутун бир ҳаракат бошланди.
Худо билан ёлғиз қоладиган вақт мен учун янада муҳимроқ ва қадрлироқ бўлди. Хизмат қанчалик кўп ўсган бўлса, мен Худо билан муносабатларга ва Унинг етакчилигига шунчалик кўп муҳтож бўлдим. Шундай қилиб, ҳар ой шаҳарни тарк этиб, бир неча кун тоғларда юра бошладим; Ўзимни шовқин-сурондан бутунлай ёпиш ва фақат Муқаддас Руҳ билан бирга бўлиш учун меҳмонхонада хона ижарага олдим. Мен янги мавсумни ва Худо билан ажойиб вақтни бошладим. Тез орада менинг У билан бўлган муносабатим бутунлай бошқача даража ва моҳиятга эга бўла бошлади. 
Бироқ, кундалик ҳаётда мен учун тушунарсиз бўлган нарсалар содир бўларди. Мен энг кучли руҳий қаршиликни бошдан кечирардим. Жаҳаннам менга қарши эди, жинлар дунёсининг кучлари менинг тақдиримни ва мақсадимни тўхтатишга ҳаракат қилишди. Иблис менинг ҳаётимга ҳар томондан ҳужум қилди! Аммо барча шароитларга қарамай, мен олдинга интилишда давом этдим ва тўсиқлар, аксинча, мени янада кучлироқ қилди. 
Босқичма-босқич менинг масъулиятим ортди, жамоат ўсди, хизмат кучайди. Ўша пайтга келиб мен ёшлар чўпони этиб тайинландим ва жамоатда чўпонлик қила бошладим. Хотиним ва мен одамларга хизмат қилишга ҳамда жамоат ва чўпонга барака бўлишга ҳаракат қилардик. Шундай бўлдики, қисқа вақт ичида биз бир қатор хизмат, рўза ва ибодатда шаҳардаги ёшларга хизмат қилиб, озодлик сўраб ибодатлар қилдик. Шундан сўнг биз жуда зўриқиш ҳис қилдик ва ҳам жисмонан, ҳам руҳий, ҳам маънавий чарчадик - бизга фақат дам олиш керак эди. Шундай қилиб, Наташа, яна бир ёш эр-хотин ва мен Санта Крузга боришга, океан қирғоғидаги уйни ижарага олишга ва дам олишга қарор қилдик. Ўша пайтда бизга керак бўлган нарса бир неча кунлик дам олиш эди. 

Пайғамбар

Кетишимиздан олдин, бир йигит менга қўнғироқ қилди ва шаҳримизга башорат инъомида жуда кучли ҳаракат қилаётган хизматчи келганини айтди. У мен ва хизматим ҳақида эшитган ва мен билан учрашмоқчи эди. Мен унга жавоб бериб: "Кучли пайғамбарлар учун раҳмат, лекин мен таътилга кетяпман." Ва дарҳол ўша йигит мени ишонтира бошлади: "Йўқ, кетма, у албатта сен билан учрашиши керак!" Мен жуда ҳайрон бўлдим. Шаҳардан чиқиб кетаётиб, кафеда тўхтаб, суҳбатлашамиз, деб келишиб олдик.
Шундай қилиб, мен кафега келдим ва кутдим. Тез орада бу йигит ёши каттароқ хизматчи билан келди. Суҳбатни бошлашимиз билан хизматчи қўлимдан ушлаб ибодат қилиб, башорат қила бошлади. Охирида у башоратли тарзда шундай деди: "Ва ҳозир қаерга кетётган бўлсанг ҳам - қўрқма, у ерда Худонинг режалари бор, У нимадир қилишни хоҳлайди". Ибодатдан кейин мен унга раҳмат айтдим, хайрлашдим ва Санта Крузга таътилга кетдим. 
Йўл давомида мен бу башорат ҳақида тинимсиз ўйладим. Фикрлар менга тинчлик бермади; агар Худо “қўрқма” деган бўлса, унда нимадир қўрқинчли нарса юз беради ва мен бўлсам дам олишни жуда хоҳлардим... Менга руҳий хавотирлар таниш эди, мен руҳнинг махсус тили борлигини тушунардим ва мен Худонинг мен билан гаплашиш усулини таний оламан, шунинг учун бу башоратли сўзлар мени безовта қилганди. 
Мен башоратлар ортидан югурмайман, мен Муқаддас Руҳ билан муносабатларни ўрнатиш кераклигига ишонаман. Худо бирор нарсани айтмоқчи бўлса, унда сўз сизни топади. Мен бу пайғамбарни изламадим, у мени топди. "Худойим, - деяй ибодат қилдим, - Сенинг етакловингга ўзимни топширганимни биласан, шунинг учун нима хоҳласанг, ўшани қил, мен ҳақиқатан ҳам Сенинг иродангни бажаришни хоҳлайман!"



-------

Жинлар Ва Шафоатчи

Биз Санта Крузга келганимизда, аллақачон кеч эди. Ҳамма дарҳол ётишга кетди, лекин мен ухлай олмадим. Шунинг учун мен залда ёлғиз қолдим, Муқаддас Китобни очдим ва шунчаки ўқий бошладим. Бир пайт руҳий оламда нимадир содир бўла бошлаганини ҳис қилдим. Бир неча соатдан кейин мен бориб дам олишга қарор қилдим. Дивандан туришим билан атрофимдаги муҳим қуюқлашганини ҳис қилдим. Ҳис-туйғулар менга таниш эди, мен Исо билан биринчи марта учрашганимда шунга ўхшаш нарсани бошдан кечирганман.
Ҳар бир нафас олганимда атрофимдаги ҳаво сиқилиб борарди. “Мана, бошланди”, деб ўйладим. Ва ётоққа яқинлашганим сари муҳит қалинлашганини ва танамга босим ўтказаётганини ҳис қилардим. Мен Худонинг иродаси ҳамма нарсада амалга ошиши учун руҳ билан ибодат қила бошладим. Мен ётоққа ётишим билан дарҳол жисмоний танамга кучли босимни ҳис қилдим, кейин эса бир нарса қаттиқ итарди - ва бир зумда ўзимни ердан баландда кўрдим. Мен шаҳарни юқоридан кўрдим, лекин кейин ҳамма нарса ғойиб бўлди...
Тўсатдан теварак-атрофда шакллар пайдо бўла бошлади ва тезда менга яқинлаша бошлади. Улар кичик ўлчамдаги ва турли шаклдаги жинлар эди. Улар жирканч эди ва чидаб бўлмас даражада бадбўй эди. Уларнинг ташқи кўриниши билан муҳит дарҳол ўзгарди. Жинлар йўқдан пайдо бўлди, улар кўпайиб кетди. Улар менга талпина бошладилар. Бироқ, орқамда худди Кимдир мени Ўзи билан ўраб олгандек ҳис қилдим. Мен аниқ кимлигини кўра олмадим. Аммо ҳар сафар жинлар менга ҳужум қилиш учун югурганларида, улар ҳатто яқинлаша олмадилар ва шунчаки орқага учиб кетишарди. Мени Ўзи билан қоплаган Зот мени ҳимоя қилди ва менга зарар етказишга йўл қўймади. Жинлар югуриб, учиб кетишда давом этдилар ва менга ҳеч нарса қила олмадилар.
Ўзларининг кучсизликларини англаб, улар ғайритабиий, ўткир товушлар, ғалати қўшиқлар ва хириллашлар қила бошладилар... Ҳозир мен кўплаб мамлакатларда хизмат қиламан ва бу қўшиқлар нима эканлигини ҳозир тушунаман. Бир марта, Африкада хизмат қилганимизда, жодугарлар бир ҳафта давомида тунда меҳмонхонамиз атрофида айланиб, бизга қарши афсун қилишди. Мен бу жинлар қилган ўша қўшиқларни, худди шундай ифода ва товушларни эшитгандим! Шу каби товушлар билан жинлар бошқа руҳларни чақиришганди. 
Уларнинг қичқириғидан сўнг узоқдан олдингиларидан бир неча баробар каттароқ улкан жонзотлар пайдо бўла бошлади. Улар ўша муҳитда пайдо бўлишди ва мен томон югуришди, ҳамма нарса бир сония ичида содир бўлганди. Уларнинг ташқи кўриниши билан муҳит янада ўзгарди. Жинлар жуда кўп эди, улар жуда хунук эди, уларнинг ҳар бири жуда бадбўй ва ўзлари билан ўзига хос қўрқувни олиб юришарди.
Мен бу улкан жинларнинг елкасида уларнинг руҳий оламидаги кучини белгилаб берувчи турли даражадаги унвонлар борлигини пайқадим. Улар ғазабланган ҳолда менга отилардилар, лекин мени Ўзи билан қоплаган Зот уларга ҳатто менга яқинлашишларига ҳам рухсат бермасди ва улар орқага учиб кетишарди. Ўша пайтда мен Муқаддас Ёзув матнини бошдан кечирдим, у ерда ёзилганки, бизда бўлган Зот дунёдагидан буюкроқдир (1 Юҳанно 4:4). Ва жинлар ҳар қанча ғазабланса ҳам, улар менга ҳеч қандай зарар этказа олмасдилар. 
Тўсатдан уларнинг қўлларида жуда ёрқин ва порлоқ нарсалар пайдо бўла бошлади. Улар менинг эътиборимни жалб қилмоқчи бўлиб, кўзим олдида уларни силкитишди. Бу ёрқин нарсалардан кўзимни олиб қочиш чидаб бўлмас даражада қийин эди. Мен тобора қўрқувни ҳис қила бошладим ва менга нима бўлаётганини тушунолмадим, кейин кўзларимни юмдим. 
Яна кўзимни очганимда ўзимни ётоқхонамда кўрдим. Хонадаги муҳит даҳшатли эди. Буларнинг ҳаммаси содир бўлишидан олдин менга пайғамбар орқали келган Худонинг каломи менга далда берди. Шундай қилиб, буларнинг барчаси ортида Худо турганига ичимда ишонардим. Мен Наташани уйғотиб, унга ҳамма нарсани айтиб бердим ва такрорлай бошладим: "Мен уларни бошқа кўришни хоҳламайман, улар даҳшатли!"
Хотиним кўп бошдан кечирганларимга гувоҳ бўлган ва ҳатто бунга кўникишни бошлаганди. Санта Крузга кетаётганимизда, йўлда мен унга башорат ҳақида гапириб бергандим. Мен ваҳимага тушгандим, қўрқиб кетгандим ва жуда жирканардим, буларнинг барчаси ортида қандай хабар турганини тушунолмасдим. Мен Худо тушунтириш юбориши ва мени барча ёмонликлардан ҳимоя қилиши учун Наташага мен билан бирга ибодат қилишни сўрай бошладим. Юрагимга тинчлик келганида, ётоқга ётдим ва яна бирдан ғойиб бўлдим... 

Улкан Завод

Бу сафар мен чексиздек туюлган улкан бинода зоҳир бўлдим: олдинда ҳам, орқада ҳам, ён томонларда ҳам девор кўринмасди. Бино улкан заводни эслатарди. Ичкарида жуда кўп турли хил машиналар, ускуналар ва конвейерлар бор эди ва уларнинг барчаси бир-бирига боғланган ҳамда ишлаётган эди. Лекин негадир ишчилар шунчалик кам эдики, машиналарнинг аксарияти бўш эди ва уларда ҳеч ким ишламаётганди. Ишлаётган кам сонли одамлар бошқалар учун ишни бажаришга ҳаракат қилишарди, лекин улар ҳақиқатан ҳам улгурмаётгандилар. Одамлар жуда ҳам танқис эди. Иш ҳажми бўлса шунчалик катта эдики, уларни бажариш учун минглаб эмас, балки миллионлаб ишчилар керак эди.
Мен содир бўлаётганларнинг ҳаммасини тепадан кузатиб турдим. Иш қизғин кетаётган эди, иш жуда кўп эди. Ишчилар бир дастгоҳдан иккинчисига, кейин учинчи, тўртинчисига югуриб, қўлларидан келганича ишлашга ҳаракат қилишарди. Улар ёрдам сўраб қичқиришарди, имкон қадар кўпроқ иш қилишга ҳаракат қилишарди. Шундай ҳолат ушбу бинонинг бутун ҳудудида кузатилаётганди. Агар у ерда ишчилар етарли бўлганида, ҳар бир жойда бир киши бўлганида, уйғунлик бўларди, жараёнда носозликлар бўлмасди, ишнинг ўзи ҳам сифатли, ўз вақтида ва тўғри бажариларди!
Конвейер ҳаракатланар, дастгоҳлар ёқилган, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп эди, ҳар томондан одамларнинг “Бу ерда иш кўп, бизга ёрдам беринг!” деган бақириқлари эшитиларди. Бу ҳолатни қанчалик кўздан кечирганим сайин, уларга шунчалик раҳмим келиб дедим:“Эй, Худойим, қолганлари қани, нега бу ерда ишчилар кам, нега уларга ёрдам бериш учун ҳеч ким келмаяпти?” Ҳар бир инсон ўз ўрнида туриб, ўз ишини бажарса, қанчалик оддий бўларди. Ажабланарлиси шундаки, мен ўз фикрларимни жуда баланд овозда эшитаётгандим. "Эй, Худойим, улар кимни чақиришяпти? Улар кимдан ёрдам беришини сўрашмоқда?” Ва худди саволимга жавоб олгандек, мен бошимни ўгирдим ва у ерда улкан йўлакда олдинга ва орқага қадам ташлаётган ниҳоятда семиз одамни кўрдим. У шунчаки шишган, ўлчов бўйича анча катта эди; у ёрдам сўраётган фарёдларни эшитаётганди, лекин уларга эътибор бермасди. Ва мен ўйладим: "Бу одам ким ўзи?"
Шу пайт Худо мен билан гаплашди ва тушунтира бошлади. Мен кўрган жой Унинг Шоҳлигининг ишини ифодалайди. У ерда, яъни Худо Шоҳлигида ҳақиқатан ҳам ишлаётган жуда кам одам бор эди. Худонинг юрагидаги нарсани қилиш учун кўпчилик ўзларини Муқаддас Руҳнинг тўлиқ ҳукмронлигига топширмайди. Афсуски, кўп одамлар Худонинг иродасини изламайдилар, балки ўз хизматларини кўтарилиши ва истакларига жавоб олишлари учун Унга ибодат қилишади. Улар Худони, Унинг инъомларини ва мойланишини ўз мақсадлари учун ишлатиб, ўзларининг номлари ва шоҳликларини қуришади.


-------

Шайтоннинг Ҳийласи – Мақсаддан Чалғитиш

Семириб кетган шахс - бу доимо сўз ва ваъз эшитадиган, билим ва руҳий озуқа билан аллақачон семириб кетган одамларнинг тимсоли. Улар ҳар бир хизматда чақирувни эшитишади, Исо Масиҳнинг иккинчи келишига йўл тайёрлаш учун саҳрода ҳайқираётган кишининг овозини эшитишади, лекин улар юракларини Худонинг иродасини бажаришга ва Унинг Шоҳлигининг ишига қаратмайдилар. Улар ишга бел боғлаш ва Худога хизмат қилиш чақирувига эътибор бермайдилар, шунинг учун бошқа ишчилар улар туфайли азоб чекади. Чўпонлар ва хизматчилар эса тиним билмай одамларни янги ваҳийлар билан озиқлантиришда давом этмоқдалар.
Худо давом этди: "Мен сенга руҳий дунёни ва охирги кунларда иблис Менинг халқимга қарши қандай усулларни қўллаётганини ҳам кўрсатдим." Худо кўплаб нопок руҳлар Худонинг халқини чалғитиш учун озод қилинганлигини айтди. Жинлар кўп имонлиларга яқинлаша олмайди ва уларга зарар етказа олмайди, шунинг учун улар масиҳийларнинг эътиборини жалб қилиш ва уларни Худодан чалғитиш учун турли хил чалғитувчи воситалардан фойдаланадилар. Шайтон одамни беҳуда ишларга, уни қизиқтирадиган турли ишларга маҳорат билан жалб қилиб, вақтни ўғирлайди. У кўринадиган дунё билан ақлни шунчалик асир қиладики, одамда Худони билиш ва У билан вақт ўтказиш учун на вақт, на куч ва на ҳоҳиш бўлади. Шайтоннинг усули инсоннинг ҳаёти нишондан четлаб ўтиши учун эътиборни Худони ва Унинг иродасини билишдан чалғитишдир. 
…Мен кўзларимни очдим ва ўзимни хонамга қайтдим. Атроф ёрқинроқ бўла бошлади. Менинг жисмоний танам оғриқдан нола қиларди. Бир неча кун давомида мен кўрганларимдан ўзимга келолдим. Ўша кеча бошдан кечирганларимдан сўнг, Худо мени янада кўпроқ ёритиб, Ўзининг Шоҳлигининг сирларини очиб бера бошлади. Мен Худо билан мулоқотда кўпроқ вақт ўтказа бошладим ва Муқаддас Руҳ мени доимо жим қолмасликка, балки ҳамма жойда бу ҳақда гапиришга ундади. 
Афсуски, шайтон кўплаб имонлиларни чалғитишга ва қайсидир вақтда уларнинг эътиборини Худодан узоқлаштиришга муваффақ бўлди: улар қаердадир бўшашиб кетишди, қаердадир чарчашди, қаердадир чалғишди, ниманидир ўтказиб юборишди, совуқлашишди, уларнинг фикрларида бошқа ташвиш ва устуворликлар пайдо бўлди. Буларнинг барчаси ортида бизнинг эътиборимизни Худодан чалғитиш учун қўйиб юборилган жинлар ва нопок руҳлар борлигини тушунишингиз керак. Бугунги кунда кўплаб масиҳийларнинг ўзлари Худонинг ҳаётидан қандай қилиб бегоналашганликларини пайқамайдилар, улар фақат ўсиб бораётган зулматни ва иблис нима қилаётганини кўрадилар, шунинг учун улар қўрқув, шубҳа, ҳолдан тойиш ва руҳий чарчоқни бошдан кечирадилар. 
Шу билан бирга, бу дунёда Худонинг бутун бир ҳаракати бор, Худонинг иродасини бажарадиган, Унинг улуғворлигини, мўъжизаларини, Муқаддас Руҳнинг ҳаракатини кўрадиган, Худонинг овозини эшитадиган ва Унинг кучида ҳаракат қиладиган бошқа одамлар ҳам бор. Нима учун бундай фарқ борлигини биласизми? Уларнинг эътибори Раббийга ва Унинг Шоҳлигидаги ишига қаратилган! Улар ўзларини Худога бағишлайдилар ва афсуски, бошқалар кўришни тўхтатган нарсаларни кўра оладилар. 
Ҳар биримиз Худо томонидан Унинг Шоҳлигида ишлашга чақирилган ва ҳар биримизга бу ердаги ролимизни ва вазифамизни бажариши учун жамоат танасини қуриш учун Масиҳнинг инъомига кўра иноят берилган. Ҳаворий Павлус Эфесликларга мактубда шундай ёзади: 
“Унинг бошчилигида бутун бадан паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан, бутун бадан ўсиб боради ва меҳр-муҳаббат туфайли бақувват бўлади” (Эф. 4:16). 
Мен сизни Худонинг ҳаётидан бебаҳра қолишингизни истамайман. Шундай экан, келинглар, шундай яшайликки, шайтон бизга ҳеч қандай зарар етказмасин, чунки биз унинг ҳийлаларидан бехабар эмасмиз.


-------

7-БОБ

ТЎХТАШНИ ЎРГАН

Олти минг йилдан ортиқ вақт давомида шайтон инсонни ўрганиб келмоқда, у инсониятни Худонинг режасидан қандай чалғитишни ўрганмоқда. Кўпинча шайтон бизни фақат ёмон нарсалар билан васвасага солади, деб ўйлаймиз... Йўқ, у жуда айёр, у ҳар қандай воситадан фойдаланади. Кўпинча айнан яхши нарсалар бизнинг эътиборимизни асосий мақсад ва чақирувдан чалғитади. Шайтон сизнинг вақтингизни ўғирлаб, сизга берилган энг муҳим вақт бўлагидан сизни чалғитиш учун бошқа ҳар қандай ишга вақт сарфлашингиз учун бор кучини беради. 

Энг Муҳим Ресурс

Вақт бу ер юзидаги муҳим ресурс ва энг қимматли нарсадир, чунки вақт фақат ер юзида мавжуддир! Фақат жисмоний дунё вақт ўлчовига эга. Эсда тутинг: биз вақтни назорат қилмаймиз, фақат уни бошқарамиз. Сизнинг бутун ҳаётингиз ва чақирувингиз сизнинг даврингиз билан бевосита боғлиқ. Қанчалик узоққа боришингиз ва ҳаётда нимага эришишингиз вақтни тўғри бошқаришга боғлиқ.
Инсон ҳаётининг сўнгги дақиқаларида нимадан афсусланади? У нима сўрайди? Худо, мен яшашни хоҳлайман, агар кўпроқ вақтим бўлса - озгина бўлса ҳам - кўп нарсани ўзгартиришим мумкин эди. Инсон абадийликка ўтганда, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо машиналар ҳақида қайғурмайди; у янгиликлар тасмаси янгиланишлари, ижтимоий тармоқлардаги лайклар ва бошқа беҳуда нарсалар ҳақида ўйламайди - у бошқа нарса: қайтариб бўлмайдиган вақт, Худо ва одамлар билан муносабатлари ҳақида ўйлайди.
Бу ердаги ҳамма нарса вақт ва муносабатлар билан боғлиқ. Бир куни Муқаддас Руҳ менга шундай деди: “Ҳозир бу қадрятлар эга бўл ва уларни бутун ҳаётинг давомида олдингда сақла”. Чунки ҳаётда бир нарса ҳеч қачон тўхтамайди – вақт, у ўтиб кетади. Ишончим комилки, биз вақт қадрини фақат абадийликда тўлиқ англай оламиз. 

Тўғри Бошқариш 

Шундай қилиб, инсон бу дунёга келади, унга ҳеч нарса олиб келмайди ва ундан ҳеч нарса олиб кетмайди. Худо инсонга ҳаёти давомида вақтни бошқариш ва унга ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини бериб, бизнинг бошланишимиз, охиримиз ва яшаш чегараларимизни олдиндан белгилаб қўйган. Ҳаворийлар ҳаракати китобди ёзилган:
“Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди. Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса-да, топсинлар деб қилди. Ҳақиқатан ҳам У ҳар биримиздан узоқда эмас. Зотан бир одамнинг айтиши бўйича: ‘Биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз’” (Ҳаворийлар 17:26-28).
Тасаввур қилинг-а, Худо ҳар биримизга яқин ва У биздан Уни излашимизни ва Уни ҳис қилишимизни хоҳлайди - бу ерда Худо билан яқин муносабатлар ҳақида гап кетяпти. У бизни Ўзига жалб қилмоқчи, чунки фақат Унинг ҳузурида биз узоқни кўришимиз ва ердаги вақтнинг қадрини тушунишимиз, ўз вақтида мева беришимиз мумкин бўлади. Афсуски, кўп масиҳийлар ўзларининг кимлигини ва нима қилишлари кераклигини тушунишмайди - улар ўзларини исроф қиладилар ва ҳамма нарсага сочадилар, бироқ уларда на натижалар, на унумдорлик бўлади.
Забур саносида Довуд ўз вақтида мева бериш муҳимлиги ҳақида ёзади (Забур 1:2-3). Ўз вақтида мева бериб, ҳамма нарсада муваффақият қозонган одам кўпроқ вақти борлиги учун эмас, балки ўзи қилиши керак бўлган нарсани аниқ қилгани учун буни амалга оширади! Бу имонли ҳаётидир: сен Худонинг овозини биласан, Унга келасан, У сен билан гаплашади ва сен Унинг айтганини қиласан. Ва сен Унинг овозига бўйсунсанг, муваффақият келади, сен очиқ осмонни кўрасан ва Унинг қудратининг тўкилишини ҳис қиласан. Муваффақият Унинг иродасини билганингда ва У сенга айтганини қилганингда келишини кўрдим. Агар биз Худо инсонга ишониб топширган вақт нақадар қимматли эканини тушунганимизда, арзимас нарсаларга ўзимизни сочмаган бўлардик, чунки бу ресурс чекланган. Оҳ, ўз мавсумида мева бериш қанчалик муҳим! 
Мақсадингизни қанчалик кам билсангиз, шунчалик кўпроқ чалғилишингиз мумкин. Мен айтмоқчи бўлган нарса жуда муҳим: инсон ўз даврида бировнинг ҳаётини яшаши ҳамда ўз ҳаёти ва мақсадини соғиниши мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ўз даврингиздаги одамларнинг фикрига боғлиқ бўлишингиз, бировнинг ҳаётини бошдан кечиришингиз мумкин, лекин сиз ўз ҳаётингизни яшаш учун бошқа имкониятга эга бўлмайсиз. Иблис кўп одамларнинг эътиборини шунчалик чалғитишга муваффақ бўлдики, улар доимо бошқаларнинг фикрига қарам бўлиб, ўзларининг ҳаётини соғиниб, доимий равишда бировнинг ҳаётига қарайдилар. Мақсаддан ташқари ҳаёт кечириш қўрқинчли. 
Мақсадингизни қанчалик аниқ тушунсангиз, вақтни шунчалик қадрлай бошлайсиз ва ўзингизни кераксиз ҳамма нарсадан - сизни асосий мақсадингиздан чалғитадиган барча нарсалардан, жумладан, кўплаб ҳаракатлар, нарсалар ва ҳатто одамлардан озод қила бошлайсиз. Иблис сизни мақсадингиздан чалғитиш, ҳатто яхши нарсалар билан ҳам чалғитиш учун атрофингиздаги баъзи одамлардан фойдаланиши мумкинлигини тушунасиз.

-------

Манзур Қурбонлик 

Ҳаворий Павлус Римликларга ёзган мактубида шундай ёзади: "Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган тирик қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир. Бу дунёга мослашманглар, фикр-зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз" (Рим. 12:1-2). 
Худонинг иродасини билиш учун биз бу дунёга мос келмаслигимиз керак, балки танамизни тирик қурбонлик сифатида тақдим этишимиз керак. Нима қурбонлик ҳисобланади?
Қурбонлик сен учун қимматга тушмаса, бу қурбонлик эмас. Ҳар сафар қурбонлик ҳақида гап кетганда, қимматли нарсадан, сен учун ҳақиқатан ҳам қадрли бўлган нарсадан воз кечиш учун мўлжалланган нарса тушунилади. Исо Масиҳнинг қурбонлигига қаранг: Ота биз учун Ўз Ўғлини берди, бу Ўзида энг қимматли нарсадир. Агар Худо инсонни қутқариш учун барча сайёралар, юлдузлар ва барча яратганларидан воз кечиши керак бўлганда, шундай қилган бўларди. Аммо зулматнинг кучидан халос бўлиш учун нарх тенг бўлиши керак эди. Инсон бошиданоқ Худонинг ўғли бўлиб, Худо суратида ва қиёфасида яратилган. Шунинг учун, Худо ўз ўғиллари ва қизларини қутқариш учун тенг нархни тўлаши ва Ўз Ўғлини топшириши керак эди. У шундай қилди ва бизни ўғиллик мақомига қайтарди. Бу қурбонлик Худога қимматга тушди, бу нарх Унинг Ўзи бўлди.
Ўз олдига мақсад қўйган одам ўзини тартибга солади ва мақсадга эришиш учун вақт сарфлайди. Вақтингизни қаерга сарфлашингиз жуда муҳим - чунки сизнинг билимингиз айнан шу соҳада бўлади. Забур китобида шундай ёзилган: “Тўхтанг, билинг...” (Забур 45:11) Агар сизнинг мақсадингиз Худони ва Унинг иродасини билиш бўлса, сиз банд бўлишни ва беҳудаликни тўхтатиб, ўзингизни Худони билишга, абадий қадриятларга йўналтиришни ўрганишингиз керак. Ва бу ҳар доим икки дунё урушидир ва ким кимдан мағлуб бўлса, ўшанинг қули бўлади. 
Қаранг: Исо Ўзини бутунлай Худога бағишлаб, бу ердаги бутун вақти давомида Ўзининг танасини тирик қурбонлик сифатида тақдим этди. Қандай қилиб биз Ундан ўрнак олишимиз мумкин? Ўз истакларингиз ва ниятларингизни амалга ошириш учун эмас, балки Худонинг иродасини билиш учун, бу асрга мос келмаслик учун танангизни бу ер юзидаги бутун ҳаёт давомида тақдим қилинг. Бу аср ёки биз яшаётган авлод ўзига хос маданияти, қадриятлари, турмуш тарзи ва бошқаларга эга. Ҳа, бу асрда кўринадиган ҳамма нарса ҳақиқатдир, лекин бу вақтинчалик, биз унга мос келмаслигимиз керак! Аммо кўринмас нарса абадийдир!
Ҳаворий Павлус шундай ёзади: "Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар" (1 Кор. 6:19-20).
Биз Худони излашимиз ва Муқаддас Руҳ билан боғланишимиз керак - шунда биз Унинг кўзлари билан кўра оламиз ва ҳаётимизни абадий қадриятларга йўналтира оламиз, чунки фақат У бизга келажак ва умид бериш учун Ўз режаларини билади. Фақат У бизнинг ҳаётимизни Ўзининг номи учун солиҳлик йўлларига йўналтира олади (Забур 22:3). 

Ҳақиқий Қурбонлик

Мен Худони билиш мақсадига эришиш учун ҳаётимда кескин қадамлар ташлай бошладим. Мен ҳар доим кўпроқ нарса учун оч эдим. Шундай қилиб, Худо билан кундалик муносабатларимдан ташқари, У билан ёлғиз вақт ўтказиш учун ҳар ой бир неча кун тоғларга бора бошладим. Мен меҳмонхона хонасига қамалиб, кўп вақтимни Худонинг Каломига бағишлаб, Худога топиниш билан ўтказардим. Аввалига мен фарқни унчалик сезмадим, лекин мен Худо билан бўлган муносабатимга сармоя киритишда давом этдим. Мен ўзимни кўринадиган дунёдан ажратишни, бандликни тўхтатишни ва Худони ҳамда Унинг иродасини билиш учун Унинг ҳузурида бўлишни ўргандим. Бу кўп йиллар давом этди ва мен ҳозир ҳам шундай қиляпман. Бу Худо билан ажойиб вақт!
Биз оиламиз билан узоқ вақт давомида жуда оғир молиявий аҳволда бўлганимизни эслайман, умуман пулимиз йўқ бўлган пайтлар бўлган. Инсоний нуқтаи назардан, мен қилган ишимни қилиш: оилага пул керак бўлганда, Худо билан ёлғиз қолиш учун ҳар ой меҳмонхонада пул сарфлаш ақлдан озгандек туюларди. Боз устига ўша пайтга келиб фарзандли бўлдик, атрофимдагилар бу пулни болага сарфлаганинг маъқул дейишарди. Ҳа, менинг ҳаракатларим мантиқсиз ва бу дунё тизимига, шунингдек, менинг авлодимнинг устуворликлари ва қадриятларига зид бўлиб туюлади. Одамларнинг назарида бу менинг оиламга нисбатан адолатсизлик қилаётганим эди, лекин мен Муқаддас Руҳ ва Унинг Сўзи билан ёлғиз қолиш зарурлигини ҳис қилардим, чунки менинг келажагим ва оиламнинг келажаги бунга боғлиқ эди.
Мен ўз чақирувимга сармоя киритаётганимни ҳақиқатан ҳам тушунгандим. Дўстлардан қарз олиб, хонани ижарага олиб, 2-3 кунга кетиб, Худо билан бирга бўлган пайтларим ҳам бўлган. Мен ичимда билганларимни тушунтириб беролмасдим - бу шунчаки пулни беҳуда сарфлаш эмасди... Мен шундай дедим: "Худойим, мен Сени шунчалик яхши кўраманки, ҳар қандай нархни тўлашга тайёрман, мен барча асосий қадриятларимни Сенга бағишладим. Мен ўзгаришга ва ҳаммага хизмат қилишга тайёрман". Одамларга, ҳатто энг қадрдонларга бўлган муҳаббатингиз Худога бўлган муҳаббатингиздан ошиб кетганда, сиз иккита хўжайинга хизмат қила бошлайсиз ва бу мумкин эмас... Лекин сиз Худони чиндан ҳам кўпроқ севсангиз, шунда хотинингизни, болаларингизни ва бошқа барча одамларни севишингиз мумкин бўлади.
Шундай чекинишларнинг бирида мен Худонинг ҳузурида бўлдим ва туннинг кўп қисмини Унинг Каломини ўқиш билан ўтказдим. Мен Юҳанно Хушхабаридаги буғдой донаси тўғрисида ёзилган бўлакка келганимдан кейин, у ерда ёзилганки, агар буғдой донаси ўлмаса, ёлғиз қолади; лекин агар у ўлса, у кўп ҳосил беради (Юҳанно 12:24), шу ерда Муқаддас Руҳ мени тўхтатди. Мен муҳит ўзгараётганини ва хона Худонинг қудратли ҳузурига тўлаётганини ҳис қилдим. Тўсатдан Муқаддас Руҳ деди: "Отангни эсла". Менинг отам 35 ёшида мотоциклда ҳалокатга учраган. Отамни таниган кўп одамлар у ҳақида Худо билан яқин муносабатда бўлган ажойиб инсон сифатида гапиришган. Менга дадам ҳар доим “Менинг хизматим менинг оилам”, деб айтганини гапириб беришганди. У биз учун кўп ибодат қилган, кўп қурбонликлар қилган ва одамларга хизмат қилганди. Муқаддас Руҳ шундай деди: “Сен меҳнат қилмаган ишга киргансан, отанг ҳаётга эга бўлишинг учун экилган ўша уруғ эди; У сенда бор нарсага эга бўлишинг учун дон бўлди”.
Мен ҳайратда қолдим; буни эшитиш мен учун жуда муҳим эди. Худонинг қудратли ҳузуридан бутун вужудим титраб кетди ва мен Унга гапира бошладим: "Худо, мен ўзимни тўлиқ Сенга бағишлайман, охирги нафасимгача Сенинг овозинг бўлишга ваъда бераман. Мен Сенинг Каломингда қоламан, Сенинг Каломинг менда мужассам бўлишини хоҳлайман. Мен ўз фикрларимни ва ақл-идрокларимни ваъз қилиш ёки кимнидир ҳайратда қолдиришни ҳоҳламайман. Мен сўнгги нафасимгача Сенинг овозинг бўлишга ва худди Самода бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлиши учун ҳаётимни бошқа авлод учун яшашга ваъда бераман." Мен Худо билан бирга бўлиш ва У нима деса, ўшани бажариш учун ҳаётимни Унга бағишладим. Мен ўзим қилмоқчи бўлган ҳеч иш йўқ. Мен Худонинг қули бўлиш учун ўзимни бутунлай Унга бағишлайман. 
Тиғиз саёҳат жадвалимга қарамай, бугун ҳам мен Худо билан мунтазам равишда бирлашишни ва ўзимни Худога бағишлашни давом эттиряпман. Йиллар давомида мен бутун эътиборимни кўринмас нарсаларга, руҳ оламига қаратишга ва бу дунё тизимидан енгилмаслик учун кўринадиган нарсадан узилишга ўзимни ўргатганман. Мен бу пойдеворни етти йилдан кўпроқ вақт давомида, ҳатто саёҳатни бошлашдан олдин қурдим. Бугун мен саёҳат қилганимда худди шу усул ва худди шу тамойилларни ишлатаман - мен меҳмон-хонадаги хонамда яшаб ҳамон Худони излайман. Баъзан саёҳат қилганимда, ҳатто Худо билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳам муваффақ бўламан. Мен учун ибодат жуда кўп сўзлар эмас, балки Худо билан алоҳида вақт ва ҳолат.



-------

Худо Билан Вақт - Сенинг Севгингнинг Кўрсаткичи

Вақт Худо сизнинг ҳаётингиздаги энг юқори қадрят эканлигини кўрсатадиган ягона кўрсаткичдир. Агар ишинг сен учун муҳим бўлса, вақтингни унга сарфлайсан. Агар хотинингни яхши кўрсанг, унга нафақат гуллар ва совғалар берасан, балки у билан вақт ўтказасан. Сен ўзинг севган ва сен учун муҳим бўлган одам билан муносабатларга сармоя киритасан. Худди шу тамойил сенинг Худо билан бўлган муносабатингга ҳам тегишли: У билан ўтказган вақтинг Унга бўлган содиқлигингдан далолат беради. Вақт севгингнинг кўрсаткичидир. Агар сен Худони севаман десангу, лекин бу муносабатларга вақт сарфламасанг, мен сенга Худога муҳаббатинг йўқлигини айта оламан.
Афсуски, кўп одамлар Худода баъзи нарсаларни бошдан кечирдилар ва тўхтаб қолдилар... Дўстлар, биз ҳис-туйғуларда тўхтаб қолишимиз керак эмас, балки Унинг Ўзини топмагунимизча, Худода узоқроқ боришимиз керак. Юрагингизни синаб кўринг, чунки Худонинг Ўзидан кўра Худога тегишли бўлган нарсани севиш мумкин. Биз нафақат шифо ва мўъжизаларни, балки шифо берувчи ва бу мўъжизаларни кўрсатадиган Зотни излашимиз керак. Шунинг учун, агар сиз Худони чин дилдан севсангиз, вақтингизни У билан муносабатларга сарфлайсиз. 
У бизга бўлган севгисини Ўзини қурбон қилиш ва нархни тўлаш орқали исботлади. Ва биз Худони ва Унинг истакларини қанчалик кўп билсак, бизнинг ичимизда Худо ҳақидаги тўғри тасаввурлар шунчалик кучли бўлади. Худо Уни севганларга билим беради. Ҳар қандай шароитда ҳам, сиз Худони шахсан билганингиздек, Унга - кўп эмас, кам ҳам эмас – ишонишингиз мумкин. Шунинг учун мен доимо бирлашувдаман ва вақтимни Худонинг иродасини билишга сарфлайман, бу яхши, ёқимли ва мукаммалдир. 
Дўстлар, Худо оддий қишлоқдан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, кўп ёрдам берилмайдиган оддий одамни олиши ва унга Ўзини очиб беришини ва Ундан Ўз режаларида фойдаланиши мумкинлигини мен аниқладим. Агар сен ўзингни Худога жиддий бағишласанг, Уни топасан. Худо одам ажратмайди, У ҳеч кимдан узоқ эмас, лекин ҳар бир киши Худонинг Ўзини излаши керак, бу асрга мос келмасдан, балки ўзини тирик қурбонлик сифатида кўрсатиши керак. Ҳар куни биз Худода чуқурроқ боришимиз керак. Мен Худода, Унинг қадриятларида ва тўлиқлигида ҳаётга эга бўлиш учун ўз ҳаётимни бераман. Худойим, Сен менинг пойдеворимсан, Сен менинг ғалабамсан, Сен ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисан, Сен менинг ҳаётимдаги энг катта қадриятсан!


-------

8-БОБ

КУРАШ

Санта Крузда бўлганимда, Худо мени руҳда кўтарди ва мен шайтоннинг тактикасини ва руҳий дунё қандай ишлашини кўрдим. Сизни Худодан чалғитадиган, сизни бу дунёнинг қадриятлари билан йўлдан оздирадиган, сизни беҳуда фикрлашга мажбурлайдиган ва Худонинг иродасини билишдан тўхтатадиган кўплаб жинлар бор. Одамлар шунчалик чалғиганки, уларда вақт, куч ёки Худо билан ёлғиз қолиш истаги йўқ, шунинг учун кўп масиҳийлар ҳеч қачон Худонинг улар учун иродасини билишмайди.

Сенинг Чақирувинг Учун Кураш

Шайтон инсоннинг эътиборини овлайди, вақтни ўғирлаш ва ҳақиқатни билишдан чалғитиш учун кўринадиган ҳамма нарсани, ҳар қандай восита ва усуллардан фойдаланади. Чунки ҳақиқат ҳар бир инсонни озод қилади ва онгини ёритади, шунда у ердаги ҳаётининг мақсади ва маъносини кўра бошлайди. Агар инсон ҳақиқатни кўрса ва Худонинг режасига қайтса, у Худонинг мақсадларига хизмат қила бошлайди. Шунинг учун, шайтон инсонни хақиқатдан чалғитишни ва қайтаришни мақсад қилади. Хушхабарда Исо охирги кунларда одамларнинг қалблари кайфу сафо ва бу ҳаётнинг ташвишлари билан банд бўлиши ҳақида огоҳлантиради (Луқо 21:34). Бу ҳаётнинг ҳаддан ташқари ташвишлари ва беҳуда нарсалар бизнинг чақирувмизнинг душманидир. Буларнинг барчаси Худони билиш йўлида тўсқинлик қилади.
Шунинг учун мен ҳар ой шаҳарни тарк эта бошладим: мен Худо билан ёлғиз қолишни ва Унинг иродаси ҳақидаги билимга тўлишим учун барча эътиборимни Унга беришни хоҳлардим. Мен эътиборимни Раббийдан чалғитадиган ҳар қандай нарсадан ўзимни уздим ва шунчаки Муқаддас Руҳ билан вақт ўтказдим. Кейин Худо менинг фикрлашимни янада ёритиб, Ўзининг Шоҳлигининг сирларини очиб бера бошлади. 
Сизнинг ва менинг чақирувим учун уруш кетяпти. Инсон биринчи навбатда руҳий шахсдир, шунинг учун сиз доимо руҳий дунё таъсиридасиз; буни тушунасизми ёки йўқми, руҳий дунё доимо сизнинг ички дунёнгизга таъсир қилади. Худонинг сиз учун ниятлари бор, лекин шайтоннинг ҳам ниятлари бор, шунинг учун иккита ҳукмронлик - Нур Шоҳлиги ва зулмат шоҳлиги ўртасида сизнинг чақирувингиз учун тўқнашув бўлади.
Сизнинг ҳаётингиз учун Худонинг режалари яхшилик учун хизмат қилади, улар сизга келажак ва умид бериш учун ҳақиқий ва абадийдир. Сиз Худонинг сурати ва кўринишида яратилгансиз ҳамда сурат ва кўриниш эса Худонинг Ўзининг табиати ва моҳиятининг аксидир! Худо сизда ва сиз орқали Ўзини очиб беришни хоҳлайди! Дунё яратилишидан олдин ҳам сиз Худонинг режасида бўлгансиз ва Унинг режасининг бир қисми эдингиз. Еремиё китобида шундай ёзилган: 
“Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, - деб айтмоқда Эгамиз. - Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради” (Ер. 29:11). 
Худо абадийликда сенинг ҳаётинг учун Ўз режасини эълон қилди ва сенинг туғилишнинг сабаби шу режада мужассам. Бироқ, шайтоннинг ҳам сен учун режалари бор. Аммо у инсон қалбининг душмани, унинг сенга қарши режалари талон-тарож ва барбод қилишдир. Юҳанно Хушхабарида шундай ёзилган: "Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади" (Юҳанно 10:10). Иблис сенинг тақдирингни, кейин эса ҳаётингни бузиш учун курашмоқда. У ҳеч қандай янгилик ўйлаб топгани йўқ, унинг қуроллари ҳамон алдов, ёлғон ва туҳмат, ниятлари эса ҳали ўша – ўғирлаш, бўғизлаш ва барбод қилиш. Шайтон сенинг фикрингга таъсир қилиш ва ёлғон қадриятларни ўрнатиш учун бу дунёнинг сурати ва руҳидан фойдаланади. Шундай қилиб, у кўплаб масиҳийларни ҳақиқатдан сақлайди ва уларнинг ҳаётлари учун Худонинг режасига аралашади.

Танлов - Бу Сенинг Қўлингдаги Кучли Қурол 

Инсон ирода эркинлигига эга. Бу ажойиб, чунки Худо инсонга танлаш ҳуқуқини ишониб топширган: Ўз иродасини танлаш ёки бу дунёнинг моддияти остида қолиш. Қанчалик кўп Худони билсангиз, шунчалик кўп Унинг сиздаги мақсадларини тушунасиз. Вақт энг катта қадрият бўлса, эркин танлов инсонга ишониб топширилган энг катта қуролдир.
Одамлар томонидан яратилган ҳар қандай қурол ҳар хил куч ва қудратга эга бўлганидек, инсоннинг танлови ҳам худди шундай. Бироқ, ҳатто энг кучли қурол, масалан, атом бомбаси ҳам, одам ишга тушириш тугмачасини босмаса ишламайди. Шунинг учун қуролдан фойдаланиш инсоннинг танлови билан боғлиқ. Бу кейин нима содир бўлишини белгилайдиган танловдир, шунинг учун танлов кўпроқ кучга эга. Ҳаётда ҳам шундай: ҳар қандай қарорингиз ва танловингиз сизнинг қўлингизда кучли қуролдир. 
Танлов қадриятлар ва фикрлаш тарзи билан бевосита боғлиқ. Бу жуда муҳим, чунки қиймат қанчалик юқори бўлса, инсон ҳам шундай танлов қилади. Шайтоннинг тактикаси инсоннинг қалбини вақтинчалик қадриятларга ботириш ва шу билан унинг танлови ва қарорларига таъсир қилишдир. Бу дунёнинг руҳи инсонни беҳуда қилиш ва унинг диққатини жалб қилиш учун барча кўринадиган тасвирларни ва бу дунё тизимини сафарбар қилади. Афсуски, кўпчилик масиҳийлар ўзларининг фикрлашларида шунчалик беҳуда бўлиб қолишганки, вақтинчалик қадриятлар ҳаётларида асосий устунликка айланган. Қадриятларингиз қаерда бўлса, сизнинг хазинангиз ўша ерда, юрагингиз ўша ерда, сиз ўз вақтингизни ва эътиборингизни ўша ерда сарфлайсиз. Тўхтанг ва ўйлаб кўринг... Вақтингиз қаерга кетяпти ва қалбингизда қандай қадриятлар бор?...



-------

Азалдан Худонинг Фикрида 

Бир куни Худованд Еремиё пайғамбарга шундай деган: “Онанг қорнида шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим, Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” (Еремиё 1:5). Бундан келиб чиқадики, Еремиёнинг онаси унга ҳомиладор бўлишидан олдин ҳам, Худо Еремиёни олдиндан белгилаб қўйган ва уни халқларга пайғамбар қилиб тайинлаган. Худо бугун ҳам бу ҳақда гапиради. У сизни онангизнинг қорнида шакллантирмасдан олдин, сиз Унинг онги ва режасида эдингиз. Сиз туғилишидан олдин ҳам, Худо сизни билар эди, яъни сизни текширди ва сизни ўз авлодингизга жавоб қилиб тайинлади. 
Довуд Забур китобида шундай деб ёзади: "Ички аъзоларимни Сен яратгансан, Онамнинг қорнида менга шакл бергансан" (Забур 138:13). Бошқача айтганда, руҳий дунё инсоннинг бачадондаёқ шаклланишига таъсир қилади. Довуд сўзида давом этади: "Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан, Ҳаммаси китобингда ёзилганди." (Забур 138:16). Ҳа, аёл болани қорнида олиб юради ва туғади, лекин ҳаётнинг муаллифи Худодир ва бу ердаги ҳаётингизнинг асл мақсади Унда пинҳондир. 
Руҳий дунё, кўринадиган жисмоний дунё ва ҳам руҳий ҳамда жисмоний дунёда мавжуд бўлган инсон борлигини тушуниш жуда муҳимдир. Руҳий дунё инсоннинг ички дунёсига таъсир қилади. Ички дунё - инсоннинг дунёқараши, фикрлаш тарзи, қизиқишлари, қадриятлари; у руҳий дунёнинг ҳам жанг майдонидир, чунки инсон ички дунёсидан кейин кўринадиган дунёни яратади. 
Инсоннинг ички дунёси руҳий бачадонга ўхшайди, унга уруғ тушади ва кўринадиган ҳамма нарса туғилади. Буни ўйлаб кўринг: кўринадиган ҳамма нарса кўринмас нарсадан пайдо бўлган. Бу жараён боланинг туғилишига ўхшайди: уруғ бачадонга тушади, ҳаёт бошланади, чақалоқ шаклланади ва кейин туғилади. Бу тамойил жуда руҳийдир. Агар сиз жисмоний дунёда биз фойдаланадиган бирон бир объектга қарасангиз, у бир вақтлар кимнингдир ичидаги фикр эканлигини тушунасиз! Кейин улар бу фикрни ҳақиқатга айлантирдилар. Шундай қилиб, стол, стул, телефон, машина, самолёт ва бошқа барча нарсалар пайдо бўлди. Бу нарсалар бир пайтлар шунчаки ғоялар эди, лекин ўшанда ҳам уларнинг мақсади бор эди. Демак, инсон фикрни қабул қилади ва ғояни етиштиради - бу инсон ичидаги кўринмас тасвирдир. Кейинчалик, одам ўзида кўрган тасвирни кўринадиган дунёда яратади.
Энди ўйлаб кўринг, сиз дунё яратилишидан олдин Худонинг фикрида бўлгансиз! У сизнинг ичингизни шакллантиришни бошлашдан олдин сизни Ўзининг ичида кўрди ва тақдирингизни амалга оширишингиз учун ҳамма нарсани жойлаштирди. Шунда ҳам, Худонинг нияти сизнинг ичингизга сингдирилган эди. Демак, сизнинг ибтидонгиз онангизнинг қорнида эмас, балки Худонинг Ўзида эди. Дарҳақиқат, бу жараён ғайриоддий.

Англаб Етиш Учун Тўхташни Билиш Керак

Сизнинг ердаги вақтингиз Худонинг режасида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, сизнинг чақирувингиз учун катта жанг олиб борилмоқда. Инсон бу дунёга туғилиши биланоқ, барча осмон кучлари ва бу дунёнинг руҳи уларни илоҳий тақдиридан қайтаришга қаратилади. Қандай қилиб? Уларнинг эътиборини жалб қилиш ва уларни мақсадларидан чалғитиш орқали. Одамларга онг руҳини янгилаш орқали Яратганнинг иродасини билиш учун тўхтай олиш қийин.
Юқорида айтиб ўтганимдек, бу дунёнинг руҳи бор, Худонинг Руҳи бор ва руҳий шахс бўлган инсон бор. Бу дунёнинг руҳи инсонга таъсир қилиш ва унинг фикрлаш тарзини шакллантириш учун бу дунё таълимотлари, маданияти ва қадриятлари тасвирини ўз ичига олади. Шайтон одамларга ёлғон қадриятларни тарғиб қилади. Кўпчилигимиз жамият таъсиридамиз; биз ҳаётнинг беҳудалиги ва кундалик ташвишларига тўла жамиятда ўсамиз. Ҳатто диний муҳитда ўсганлар ҳам аллақачон қатъий қоидалар ва анъаналар асосида шаклланган фикрлаш тарзига эга. 
Демак, қадриятларингизнинг шаклланишига нима таъсир қилган бўлишидан қатъи назар, барчамизга янгиланган тафаккур ва очиқлик керак, акс ҳолда биз Худонинг ниятини ўзимиз англай олмаймиз. Муқаддас Китобда шундай дейилган: “Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй-фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз.” (1 Кор. 2:12)
Худонинг Руҳи Худо Шоҳлиги ҳақидаги таълимотни олиб келади ва бизга абадий қадриятларни очиб беришни, эркинлик олиб келишни, фикримизни янгилашни ва бизда Масиҳнинг онгини шакллантиришни хоҳлайди. Аммо охир-оқибат, ўқитишнинг қайси шаклини ўз ҳаётига киритишни одам шахсан ўзи ҳал қилади! 
Эсингизда бўлсин, билиш учун сиз тўхтай олишингиз керак! (Забур 45:11) Билим вақтга боғлиқ, шунинг учун сизнинг вақтингиз муҳим аҳамиятга эга. Вақтингизни қаерга сарфласангиз, билимингиз ўша ерда бўлади. Шунинг учун ҳаворий Павлус бизни бу дунёга мос келмасликка, балки танамизни тирик, муқаддас ва Худога манзур келадиган қурбонлик сифатида тақдим этишни ўргатади (Римликларга 12:1-2). Азизларим, биз энди ўзимизники эмасмиз, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони билан сотиб олинганмиз.
Исо шундай деган:
“Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тепаликда қурилган шаҳарни кўздан пинҳон тутиб бўлмайди. Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди. Аксинча, уни чироқпояга қўйишади, шунда чироқ уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик беради. Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар.” (Матто 5:14-16) 
Сиз Худонинг Шоҳлигининг нури ва маданиятини бу дунёга олиб келиш учун эзгу ишларга олдиндан тайинлангансиз. Худо сизни кўп одамлар учун нур ва жавоб бўлишингизни олдиндан белгилаб қўйган.


-------

Тортишиш Кучи

Ишонаманки, Худо менга очиб берган ва менинг чақирувимнинг калити бўлган нарсалар сиз учун ҳам марҳамат бўлади. Шуни гувоҳи бўлдимки, кўринадиган ҳамма нарса тортиш кучга эга. Тортишиш қонуни мавжуд бўлиб, унда тортишиш космоснинг исталган нуқтасида мавжуд, аммо фақат катта объектга бевосита яқин жойда тортишиш жуда кучли ва сезиларли бўлади. Келинг, Ер-Қуёш жуфтлигини кўриб чиқайлик. Ернинг тортишиш кучи жуда катта ва бирор жисм Ерга қанчалик яқин бўлса, унинг тортишиш кучи шунчалик кучлироқ бўлади. Аммо жисм сайёрадан узоқлашганда Ернинг тортишиш кучи заифлашади. Бундан ташқари, Қуёшнинг кучли тортишиш кучи мавжуд бўлиб, у Ерни ўз орбитасида ўзига тортади ва ушлаб туради. Биз ҳозир жуда катта масофалар ҳақида гапираяпмиз. Жисм Қуёшга қанчалик яқин бўлса, Қуёшнинг тортишиш кучи шунчалик кучли бўлади.
Худонинг Руҳи менга тортишиш қонунининг руҳий тимсоли борлигини очиб берди, у орқали кўринадиган ҳамма нарса ўзига жалб қилади. Инсон кўринадиган нарсаларга қанчалик кўп эътибор қаратса, кўринадиган дунёнинг тортишиш кучи уларга шунчалик кучли таъсир қилади. Иблис буни билади ва шунинг учун инсонни абадийликдан, унинг мақсади ва тайинловидан қайтариш учун бу дунё ва унинг бутун тизими тасвиридан фойдаланади. 
Худо менга шуни кўрсатди: мен У билан бўлган муносабатимга қанча кам вақт сарфласам, кўринадиган дунёнинг тортишиши кучи шунчалик кўп ҳаётимда ишлайди. Муқаддас Китоб буни танага кўра яшаш деб атайди: "Ахир, башарий табиат етакчилигида яшасангиз ўласизлар, аммо Руҳ орқали ўша табиатнинг қилмишларига чек қўйсангиз, яшайсизлар" (Римликларга 8:13). Тана ва нафснинг ишларига кўра яшаш, кўринадиган дунёга ва унинг қадриятларига тушиб қолишни англатади. Мен қанчалик кўп беҳудаликка берилсам, тортишиш қонуни ҳаётимда шунчалик кўп ишлайди ва бу танага кўра яшашдир. Биз ҳеч қачон узилиб кетолмаслигимиз ва ўзимизни Худонинг кўзлари билан кўролмаслигимиз учун иблис бизни бу куч билан ушлаб туришни хоҳлайди.
Шунинг учун, мен ҳаётимда беҳудалик, нарсалар ортидан қувиш ва ташвишларни тўхтатишни, эътиборимни кўринадиган ҳамма нарсадан қайтаришни ва вақтни абадий бўлган нарсага, яъни Муқаддас Руҳ билан муносабатларни ривожлантиришга сарфлашни ўргандим. Шунда танадаги ҳаёт ва кўринадиган ҳамма нарса ўз кучини йўқота бошлади ҳамда Худонинг тинчлиги ва Муқаддас Руҳдаги ҳаёт мени янада кўпроқ ўзига жалб қилди. Мен кўп нарсаларни абадийлик нуқтаи назаридан кўра бошладим. Дўстлар, тўхташни ўрганиш ва Худони билиш учун ўзингизга сармоя киритишингиз жуда муҳим. Эсингизда бўлсин: ким ғалаба қозонса, енгилган унга қул бўлади. 
Осмондан тушадиган ва ҳар бир инсонни ёритадиган ҳақиқий нур бор. Унинг нурида биз ёруғликни кўрамиз ва ҳаётингизда ёруғлик қанчалик ёрқин бўлса, зулмат шунчалик кам бўлади. Худонинг нурида шайтон мени тайинловимдан қайтариш учун фойдаланадиган нарсаларни сеза бошладим. Қанчалик кўп У билан бўлсам, шунчалик кучли руҳий дунёдан туриб жисмоний дунёда ҳукмронлик қила бошлайман. 
Худо билан ёлғиз қолишни ва Унда бўлишни ўрганинг - шунда сиз кўп ҳосил берасиз ва шу билан Отани улуғлайсиз; кўринадиган дунё сизнинг руҳингиз устидан ўз кучини йўқотади. Менинг ҳаётимда шундай бўлди: Худони билиш орқали мен иблиснинг ишларини йўқ қила бошладим ва унинг ёлғонлари, усуллари, бошқаруви ва таъсири тузилишларини фош қила бошладим. Ва Худо менинг қўлларимни жанг қилишга тобора кўпроқ ўргатмоқда (Забур 17:35). 
Сизнинг чақирувингиз учун руҳий оламда катта жанг кетаётганини унутманг. Сизнинг ҳаётингиздаги умрингиз алоҳида олдиндан тайинловга эга ва бу тайинлов Худода пинҳондир. Сиз Унинг ниятларини тушунишга ва авлодингиз учун жавоб бўлишга чақирилгансиз. Худони билиш орқали сиз одамларни ёлғон қуллигидан озод қила оласиз. Ўз навбатида, бу одамлар ҳақиқатни англаб, ўзлари учун Отанинг иродасини бажаришни бошлайдилар ва бошқаларга таъсир қилиб, уларга Худонинг нурини олиб келишади. Шундай қилиб, Худонинг Шоҳлиги хамиртуруш каби, бутун хамирни ачитишни бошлайди.


-------

9-БОБ

ЧАҚИРУВ

Мен танамни Худога қанча кўп тақдим қилсам ва У билан вақт ўтказсам, Худонинг Руҳи мени шунчалик кучлироқ ёритиб, Худо режасининг руҳий манзарасини очиб беради. Бир куни Исо шогирдларига шундай деган: “Шунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, дер сўранглар” (Матто 9:38). Худо ҳосилнинг Эгасидир. У бутун жараённи бошқаради ва ҳамма нарса Унинг ҳукмронлиги остидадир. У ишчиларни чақириб, уларни дунёнинг бошиданоқ тайинланган ишга юборади. Лекин Худо бизни айнан нимага чақираётганини қаердан биламиз? Ва қандай қилиб У бизни ишга юборади?

Исо Билан Бирга Бўлишга Чақирилган

Марк Хушхабарида шундай ёзилган:
“Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи ҳоҳлаган одамларн ёнига чақирди. Улар келганч, Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра деди: - Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман.” (Марк 3:13-14). 
Агар юрагингизда Отанинг иродасини бажариш истаги бўлса, бу муҳим нарсани ўтказиб юборманг: Исо шогирдларини хизматга юборишни бошлашдан олдин, У уларни Ўзи билан бирга бўлиш учун Ўзига чақирди. Исо шундай деган: “Менинг овқатим Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир” (Юҳанно 4:34). Ҳа, Худо сизнинг хоҳишингизни кўради ва айнан сиз учун олдиндан тайинланган вазифа, лекин биринчи навбатда, У сизни Ўзи билан бўлишга чақиради! Шунда У сизни Ўзининг қудрати билан тўлдириши мумкин ва сиз мойланиш билан вазифангизни бажара оласиз.
Мен чақирувнинг учта турини ажратиб кўрсатишни истардим: ички, ташқи ва абадий. Улар бирин-кетин келадиган зиналар каби бир-бирига боғланган, ҳар бири олдингиси асосида барпо бўлади. Шундай қилиб, биринчи навбатда, сизнинг ички чақирувингиз бор, у сизнинг ташқи чақирувингизни, кейин эса абадий чақирувингизни белгилайди.
Ички чақирув - бу Исо Масиҳнинг сурати томон ўзгаришдир. Бу ҳақда Ҳаворий Павлус ёзган:
“Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди” (Рим. 8:29). 
Худо бизни биринчи навбатда У билан бирга бўлишга ва Худонинг Ўғлининг суратига ўзгаришимиз учун чақирди; бу кўринмас, ички жараён. Ёдингизда бўлсин, сизнинг биринчи чақирувингиз - ичингизда Масиҳга, Унинг табиатига, моҳиятига ва феъл-атворига ўхшаш бўлиш. Ахир, масиҳийликнинг маъноси ва моҳияти Исо Масиҳнинг фазилатлари ва табиатига эга бўлишдир. Масиҳий бўлиш Масиҳга ўхшашни англатади. Ҳаворий Павлус шундай ёзади:
“Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин” (Гал. 4:19). 
Бу нима учун маҳим? Сизнинг Худога бўйсунишингиз ва Худо сизга ташқи чақирув учун қанчалик ишона олиши шунга боғлиқ. 

Ички Ташқисига Етаклайди

Сизнинг ташқи чақирувингиз ердаги тайинловингиз, Отангизнинг ишидаги вазифангиздир. Бу вақтинчалик қисм, чунки инсон маълум бир вақт давомида жисмоний танада яшайди. Сизга бир тайинлов учун тана берилган - ер юзида Худонинг иродасига хизмат қилиш, ундан кейин руҳингиз Унга қайтади. Ишонинг, сизнинг ташқи чақирувингиз барча қобилиятлар ва истеъдодларингиздан ҳамда ўзингиздан кўра ҳам каттароқдир. Шунинг учун, ер юзидаги тайинловингизни амалга ошириш учун сиз Унинг кучи ва мойланишига муҳтожсиз.
Сизнинг ички ўзгаришларингиз қанчалик кучли бўлса, сиз орқали Худонинг қудрати шунчалик кўп намоён бўлади ва сиз чақирилган ишда Худо шунчалик кўп улуғланади. Ички чақирув Худони билишда доимий ўсиш билан боғлиқ. «Билиш» сўзи билим манбаи билан боғланишни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, Худони билиш учун инсон доимо У билан ва Муқаддас Руҳ билан доимий алоқада бўлиши керак. Ҳаворий Павлус бу ҳақда Коринфликларга мактубида шундай ёзади: “Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади” (1 Кор. 6:17). Муқаддас Руҳ билан бирлашганимизда, биз У билан бир бўламиз. 
Тасаввур қилинг: бизнинг ўзгаришларимиз ер юзидаги одамларга қандай Худони акс эттиришимиз ва очиб беришимизга боғлиқ. Имонсиз одам мен билан учрашганда, улар биринчи бўлиб мен намойиш қилаётган Худога дуч келишлари керак. Шунинг учун, ҳар биримиз Масиҳнинг табиатини акс эттириш учун улкан масъулиятни ўз зиммамизга оламиз, чунки у одам Исони қабул қилишни ва Унга хизмат қилишни хоҳлайдими ёки йўқлиги шунга боғлиқ. Ишонинг, имонсиз одамларни бизнинг мавқеимиз ва жамоатдаги вазифамиз қизиқтирмайди: ўқитувчи, пастор, мусиқачи... Асосийси, улар бизнинг ичимиздаги Худонинг табиати билан боғлана оладилар. Лекин биз ҳақиқий Худони очиб беряпмизми? 
Шунинг учун ички ўзгариш - энг муҳим ва энг қийин, бу ўзи учун ўлишни билдиради. Бир кун келиб, сиз ўзингиз ва Худо ўртасида танлов нуқтасига эришасиз ва ишонинг, бу сизнинг Гетсемания боғингиз бўлади. Ўзгаришнинг энг юқори даражаси Унга ўхшаш бўлишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган:
“Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худонинг Ўғли Масиҳни таниб-биладиган, Унинг камолига эришган етук одамлар бўламиз”  (Еф 4:13)
Яҳё Чўмдирувчи буни шундай тушунтиради: "Масиҳ юксалиши, мен эса пасайишим керак" (Юҳанно 3:30). Кўп одамлар шу нуқтада тўхтаб қоладилар ва айнан шу жойда муваффақиятсизликка учрайдилар. Бу асрга мослашмаслик, балки танамизни тирик ва манзур қурбонлик сифатида тақдим этиш бу абадий чақирувимизга эришмагунимизча, тугамаслиги керак бўлган умрбод жараёндир.


-------

Абадий Чақирув

Абадий чақирув нажот ва абадий ҳаётдир. Инсон абадийдир. Ҳаммамиз абадий ҳаётга чақирилганмиз, лекин савол шундаки, бу абадий ҳаёт бўладими ёки абадий азоб. Исо бизни Ота билан яраштирди, токи У қаерда бўлса, биз У билан бирга бўлайлик. Танада бўлган кунларида У Отасининг суратини акс эттирди, Ўзини камтар олди, ҳатто ўлимгача итоаткор бўлиб, Худонинг барча иродасини бажарди. Шунинг учун Худо Уни юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни берди (Филип. 2:8-9). Исонинг ер юзидаги итоаткорлиги Унинг абадийликдаги улуғворлиги даражасини белгилаб берди. Ва ҳеч ким осмондаги Исонинг улуғворлигидан ошиб кета олмайди.
Абадийликда биз ҳаммамиз бир хил шон-шарафга эга бўлмаймиз, балки турли даражадаги шон-шарафга эга бўламиз. Ва осмондаги энг яхши мукофот тожлар эмас, балки сизнинг ташқи чақирувингизга бўйсунишингизга боғлиқ бўлган улуғворлик даражасидир. Агар Худо сизга абадийлигингизни очиб, шон-шуҳратнинг турли даражаларини кўрсатса... Агар улуғворлик сизнинг ердаги вақтингизга боғлиқлигини кўрсангиз, ҳаётингиз қандай бўлар эди? Ахир, абадийлик доимийдир! Бу ҳаётга қандай қараган бўлардингиз? Қадриятлар, устуворликлар, вақт, имкониятлар, қобилиятлар... Буларнинг барчасини қаерга эккан бўлардингиз?
Абадийлик ҳақида қанчалик кўп ўйласам, ташқи чақирувим ҳақида шунчалик кўп қайғураман ва Муқаддас Руҳнинг юрагим билан, ички чақирувим билан шуғулланишига шунчалик кўп рухсат бераман. Ахир, Худо у ерга қарайди; Унинг Руҳи юракнинг ниятларини текширади. Юраги пок киши Худони кўради. Бизнинг ташқи чақирувимизда Худога бўйсуниш ички ўзгаришларга боғлиқ ва бу бизнинг абадий чақирувимиздаги улуғворлик даражасини белгилайди. Шунинг учун, Худонинг овозини эшитиш ва Унга итоат қилишни ўрганиш жуда муҳим ва бу Муқаддас Руҳ билан доимий алоқа билан боғлиқ. Эътибор беринг, ҳамма нарса бир-бири билан қанчалик боғлиқ: уч қаватли ип каби, ички нарса ташқи томонга олиб боради ва улар биргаликда абадийликни очиб беради ...
Колосаликларга мактубда Павлус шундай ёзади:
“Сизлар учун ибодат қилишни канда калмаяпмиз, Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл-идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз” (Кол. 1:9)
Имонлилар Худонинг иродасини англашлари, яъни Унинг ниятлари, истаклари ва фикрларини билишлари учун Павлус доимо ибодат қилган. Қанча вақт олдин Исони қабул қилган бўлсангиз ҳам, бу ҳар биримизга чақирувдир. Худонинг сиз учун иродасини билишингиз учун ибодат қилинг! Сиз кўпроқ нарсалар учун туғилгансиз. Ишонинг, Худонинг сиз учун улкан мақсади бор, у бутун ҳаётингизга мазмун бағишлайди.

Муносабатлар, Чақирув Ва Ўзгариш 

Кейинги оятда Павлус шундай ёзади: 
“Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар” (Кол. 1:10). 
Бу икки тушунча ўзаро боғлиқ: Худони билиш ва Унинг иродасини билиш. Худо ҳақидаги билимимизни оширмасдан туриб, Худонинг иродасини билиш мумкин эмас. Худони билиш орқали биз Унинг фикрлаш тарзи билан боғланамиз - кейин У бизда Ўз мақсадига мувофиқ Ўз иродасини ва ҳаракатини ҳосил қилади.
Биз ҳамма нарсада Худога маъқул бўлиб, Унга муносиб юришимиз кераклигини Павлус айтади. Бунинг иложи борми? Албатта, ҳа, лекин фақат тўлиқ итоаткорлик орқали: биз Унинг овозини эшитганимизда ва У бизга нима, қандай ва қачон қилиш кераклигини айтади, биз эса итоат қиламиз. Унинг овозини аниқ эшитишни ва Унга итоат қилишни ўргансангиз, Отанинг қалбини қувонтирасиз. Бунинг учун ички ўзгариш жуда муҳимдир. 
Муқаддас Калом шундай ўргатади: 
“Раббимиз Исо Ўз улуғворлиги ва эзгулиги ила бизни даъват этиб, Ўзини бизга танитди. Энди биз Худога муносиб ҳаёт кечира оламиз, чунки Раббимиз илоҳий қудрати билан бизга зарур бўлган барча фазилатларни ато этди.” (2 Бутрус 1:3). 
Худо бизга берган нарсаларни билим орқали англай оламиз. Худонинг Руҳи Худонинг тубига киради ва Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким Худонинг ишларини билмайди. Билим ваҳий орқали ўсади ва ваҳий яқин, ишончли муносабатлар орқали келади, бунинг учун вақт сарфлаш керак бўлади. Ҳамма нарса бир-бирига қандай боғланганлигини кўряпсизми? Худо билан ўтказган вақт сизнинг муносабатингизнинг чуқурлигини, билимингиз даражасини ва ўзгариш даражасини белгилайди.
Ман янада кўпроқ айтаман: ўзгариш жараёнида яширин бўлган нарсадан кўринадиган нарса ҳосил бўлади, айнан ички чақирувдан ташқи чақирув туғилиши керак. Муқаддас Китобда: “Яширин қилган ишларингизни кўрган Отангиз сизни тақдирлайди” (Матто 6:6) деб ёзилган. Шунинг учун, сиз Худонинг Руҳи билан қанчалик кўп боғлансангиз, шунчалик кўп Унга ўхшайсиз. Сиз Унинг йўл-йўриқларини қадрлай бошлайсиз ҳамда Унинг истаклари ва овозини эшитасиз, шунда У сизни ички чақирувингиздан ташқи чақирувингизга олиб чиқади. 
Яширин жойда Худо билан бўлган муносабатингиз аста-секин кўринадиган чақирувда ўзини намоён қила бошлайди. Биринчидан, сиз шахсий суҳбатларда Худонинг овозини эшитишни ўрганасиз, у ерда Худо сизни ҳаётингиз учун шахсан белгилаб қўйилган йўл бўйлаб кўпроқ бошқаради. Худо учун сизнинг чақирувингиз ва У сизга йўл-йўриқ кўрсатиши жуда аҳамиятли, бунинг учун сиз Худонинг овозини эшитишни ва У сиз билан қандай гаплашаётганини тушунишни ўрганишингиз керак бўлади. Бу менинг ҳаётимда шундай содир бўлган. Худо билан кўпроқ вақт ўтказиш орқали мен Худонинг табиати билан боғлана бошладим ва У ҳақидаги билим менинг бир қисмига айланди. 


-------

Менинг Кир Ювишимнинг Нима Алоқаси Бор?

Гарчи мен бутун кунни шаҳар бўйлаб машина ҳайдаб, номаълум тилларда ибодат қилиб ўтказган бўлсам ҳам ишдан кейин хонамга қамалиб, Муқаддас Китобни ўқиб, бир неча соат ибодат қилганимни эслайман. Худодан мен билан гаплашишини ва Унинг овозини аниқ эшитишни ўргатишини сўрадим. Бир куни шундай ибодат қилаётганимда бирдан ичимда жуда ёрқин фикр пайдо бўлди: “Бор, нам кирларни кир ювиш машинасидан қуритгичга олиб қўй”. Ўшанда рафиқам билан мен кир ювиш хонаси ёнидан арзон уйни ижарага олган эдик ва кир ювиш учун бутун автотураргоҳ бўйлаб юришимиз керак эди.
Шундай қилиб, мен тиз чўкиб, Худодан мен билан гаплашишини сўрадим. Бу фикр менга тинмай гапирарди: “Бориб кирларни қуритгичга ташла”. Бу мени Худодан чалғитаётган шайтон деб ўйладим, шунинг учун мен қаттиқроқ ибодат қилдим ва барча фикрларни ўзимдан узоқлаштирдим. Аммо мен қанча кўп ибодат қилганим сайин, бу фикрни шунчалик аниқ эшитишда давом этдим ва бир пайт ўрнимдан сакраб турдим. Мен мулоҳаза юритдим: агар бу фикр Худодан бўлса ва У мен орқали бирор нарса қилишни хоҳласа, мен у ерга бориб, шунчаки текширишим керак. 
Кириш эшигини очиб, кир ювиш хонасига қарадим: бир аёл, афтидан осиёлик, у жойга кириб келди. Эҳтимол, Худо мендан У ҳақда гувоҳлик беришимни хоҳлаётгандир, деб ўйладим. Мен у аёл томон юрдим ва индамай ибодат қилдим: "Раббим, агар ҳақиқатан ҳам мен билан гаплашган бўлсанг, буни тушунишимга ёрдам бер: кир ювиш хонасига кирганимда, биринчи навбатда у мен билан гаплашсин, ўшанда биламанки, Ўзинг мени унга Сен ҳақингда айтиб бериш учун юборгансан". 
Ичкарига кирганимдан сўнг, аёл орқасига ўгирилиб, ҳол-аҳволимни, куним қандай ўтганини сўради... Мен тушундимки, ўша пайтда Худо мени унга хизмат қилишим учун яширин жойдан очиқ жойга чақираётган эди. Мен унга Исо ҳақида гапира бошладим ва гувоҳлигим билан ўртоқлаша бошладим. Тахминан 20 дақиқа ўтди ва у кўз ёшларини тўкиб тингларди. Мен ундан Исо Масиҳни юрагига қабул қилмоқчи ёки йўқлигини сўрадим. У бош ирғади, идишини четга қўйди ва: "Ҳа, мен ҳоҳлайман" деди. Биз ибодат қилдик ва бу аёл кир ювиш хонасида Исони юрагига қабул қилди; кейин у мендан саратон касаллигига чалинган опаси учун ибодат қилишимни сўради. Биз унинг опаси учун ибодат қилдик. Одамларни Исога олиб бориш шундай шараф ва имтиёздир. Мен ундан ибодатхона топиб, йиғилишларга мунтазам қатнашишини сўрадим. Кейин хайрлашдик ва мен уйга қайтдим. 
Яна бир фикр мени тўхтатди: "Ўгирилиб орқага қара." Ўгирилиб қарадим ва аёлни яна кўрдим: у қуруқ кийимларни саватга солиб, юзида табассум билан кир ювиш хонасидан югуриб чиқди. Аёл менинг уни кузатиб турганимни ҳам сезмади шекилли; у хурсанд бўлиб югурарди. Шу пайт мен яна ичкаридаги овозни эшитдим: "Бу сенга ёқдими?" Мен: "Вой, Исо, қандай ажойиб! Мен жуда мамнунман! Ҳа, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман!" Худо жавоб берди: "Фарзандларим овозимни билиб, Менга итоат қилганларида, мен қанчалик хурсандман. Агар Менинг овозимга бўйсунсанг, Менинг қудратим ва улуғворлигимни кўп кўрган бўлардинг. Мен бу ерда ҳоҳиш ва истакларимни амалга оширардим." Худо мен билан гаплашишни давом эттирди: “Бу чақирувнинг моҳияти - Мен билан бирликда бўлиш, шунда Муқаддас Руҳ билан яқинлик орқали гаплашаман ва Ўз овозим ҳамда сўзим орқали билим, ваҳий ёки очиқлик юбораман.”
Худо биз билан гаплашадиган руҳий тил бор, лекин бунинг моҳияти Унинг овозига бўйсунишдир. Худонинг овози ичимизда жаранглайди; у кўп қиррали. Руҳий тилни битта усул билан чеклаб бўлмайди. Мен ташқи нарса ички нарсадан, яширин нарсадан очиқ нарса намоён бўлиши қандай эканлигини тушундим. Уйга қайтгач, Худога шукур қила бошладим. Тўсатдан, Колосаликларга Мактубдан бир оят менинг ичимда шунчаки жонланди: "Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл-идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз. Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар". 
Бу ҳикоя қандай қилиб яширин ўзгаришдан Худога хизмат келиб чиқишига мисолдир ва унутмангки, ташқи хизмат сизнинг осмондаги мукофотингиз даражасини белгилайди. Кичик нарсаларда содиқ бўлишни ўрганмагунингизча, Худо сизга кўпроғини ишонмайди. Ўша кундан бери кўп вақт ўтди; Бугун мен халқаро даражадаги хизматдаман ва стадионларда юз минглаб одамларга хизмат қиламан. Худо бу одамларни менга ишониб топширди. Аммо ҳаммаси бир жондан, кичик ва оддий итоаткорлик қадамлари билан бошланди, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Ўзгариш Жараёнини Камситманг!

Мен шуни англадимки, Худога ишонганимизда ва Унинг овозига бўйсунганимизда, мойланиш ишлай бошлайди. Нима учунлигини биласизми? Чунки мойланиш сизнинг итоаткорлигингиз ва Худо сиз учун белгилаган иш билан боғлиқ. Муқаддас Китобда айтилишича, Худованд ҳамма нарса учун эмас, балки аниқ бир нарса учун мойлайди, чунки ёзилганки:
 “Эгамизнинг Руҳи мени қамради, 
Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун 
Эгам мени танлади. 
Зиндондагиларга эркин бўласиз, деб айтмоқ учун, Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун, Асирларни озод қилмоқ учун” (Лқ. 4:18). 
Қанчалик кўп У билан яшаб ва Унинг овозини эшитишни ўрганганимда, Худо мен учун айнан олдиндан белгилаб қўйган йўлга, солиҳлик йўлларига мени кўпроқ йўналтира бошлади. Тез орада мен мойланиш ишлай бошлаганини кўрдим ва мойланишнинг ўзи менга ўргатди. Худо сизнинг чақирувингизга сиздан кўра кўпроқ қизиқади, чунки бу Унинг иродаси. Муқаддас Руҳ сизни бошқаришни хоҳлайди. У сизни ички чақирувингиздан ташқи чақирувингизга итоаткорликнинг оддий қадамлари орқали олиб боради ва Унинг овозига итоат қилишни ўргатади.
Шунинг учун, азиз дўстим, жараённи эътиборсиз қолдирманг. Сизнинг биринчи чақирувингиз У билан бирга бўлиш ва Исо Масиҳнинг суратига айланишдир. Юксалиш на ғарбдан, на шарқдан келади (Забур 74:7). Худони билиш ва Унга итоат қилиш орқали сизнинг мақсадингиз ошкор бўлади, бу сизнинг бу ердаги йўлингиз билан боғлиқ. Шунинг учун, юрагингизда Муқаддас Руҳнинг ишлашига рухсат беринг! Ва кўринадиган хизматдан ҳайратланманг. Сиздан жиддий сўрайман - ҳайратга тушманг! Биз Худонинг Ўзидан ҳайратга тушишни ва Муқаддас Руҳ билан муносабатларни ўрнатишни, Унга тобора кўпроқ ошиқ бўлишни ва доимий равишда ўзгариб боришни ўрганишимиз керак. Бу бизни асраб қолади. Биздан олдин кўплаб мойланган одамлар келган, аммо уларнинг баъзилари имондан узоқлашиб, кўп қайғуларга дучор бўлишган. Улар кучли имонли одамлар эди. Қалбларида ҳал қилмаганлари охир-оқибат уларни ҳалокатга олиб келди. Иблис кутишни билади; одам ҳали ҳал қилмаган нарсани иблис шундай даражаларга етгунча тарбиялайдики, мойланиш, шон-шуҳрат ва мўъжизалар чўққисида одам тузоққа илиниб, даҳшатли мағлубиятга учрайди. Шунинг учун, ички чақирув энг муҳим эканлигини унутманг! 
Мен шахсий ҳаётимда ва хизматимда қила оладиган энг яхши нарса ҳар доим Исо Масиҳнинг сурати томон ўзгаришим эканлигини кўрдим. Бу сиз ва мен учун энг хавфсиз жой. Сизнинг ўзгариш даражангиз ташқи тайинловингизни амалга оширишга ёрдам беради ва сиз бунинг учун Ундан мукофот ва абадий чақирувингизда улуғворлик даражасини оласиз. Осмондаги энг яхши мукофот тожлар эмас, балки осмондаги Исо билан яқинликдан келадиган шон-шуҳрат даражаси эканлигига мен ишонаман. Агар биз ҳеч қачон тугамайдиган абадийликка назар ташласак, биз абадийлик ҳақида ўйлай бошлаймиз ва кўринадиган дунёдаги барча устуворликларимизни абадий чақирувимиз билан уйғунлаштирамиз.


-------

10-БОБ

ТАНЛАНИШ

Мусонинг ҳикоясида Худо инсонни қандай танлаши ва чақириши ҳақида кучли тасаввур мавжуд (Чиқиш 2). Бироқ, инсон ўзини Худога бағишлаш учун ҳам танлов қилади. Танланиш ҳар доим жараён бўлиб, чақирувнинг кучи бу жараёнга бўйсуниш даражасига боғлиқ.
Тасаввур қилинг: Мусо шоҳнинг уйида ўсган, унга Мисрнинг барча донолиги ўргатилган ва у ерда улкан истиқбол ва имкониятларга эга эди. Муқаддас Китобда айтилишича, Мусо сўз ва ишда кучли бўлган (Ҳаворийлар 7:22). Аммо шундай бўлдики, у биродарлар, Исроил ўғилларини кўргани чиқди. Мисрлик бир ибронийни калтаклаётганини кўриб, Мусо ғазабланиб, у кишини ҳимоя қилди. Балки ўшанда ҳам у чақирувни ҳис қилган ва биродарларига ёрдам беришни хоҳлаган. Аммо, афсуски, вақт нотўғри эди: Худо Мусонинг тайинловини амалга ошириш учун ҳали юбормаган эди. Шу пайт Мусо ўзини тия олмади ва мисрликни ўлдирди. Кейин ўлимдан қутулиб қолиш учун у Мисрдан қочишга мажбур бўлди. 
Биласизми, бугунги кунда кўплаб имонлилар Худога хизмат қилишни чин дилдан хоҳлашади ва улар сўз ҳамда ишда ҳам кучли. Улар Худо учун меҳнат қиладилар ва ташқи кўринишига кўра, бу одамлар ҳақиқатан ҳам кўп иш қиляптилар ва Худога хизмат қилишни ўргандилар. Бироқ, муаммо шундаки, улар буни ўз кучлари билан қилмоқдалар! Ўз тайинловингизни амалга ошириш учун сизга шиддат, нотиқлик ва ҳар қандай қобилиятдан кўра кўпроқ нарса керак бўлишини тушунинг. Ахир, сиз дуч келадиган вазиятлар инсоннинг қобилиятлари ва кучидан кўра кўпроқ нарсани талаб қилади... Худо сизнинг ҳаётингизда кўпроқ нарсани қилишни хоҳлайди. Сизнинг тақдирингиз шунчалик буюкки, у кўринадиган дунёни ўзгартириши мумкин, лекин агар сиз уни ўз кучингиз билан эмас, балки Худонинг қудрати билан бажарсангиз. Шунинг учун сиз ҳақиқатан ҳам Муқаддас Руҳнинг кучига муҳтожсиз.  

Ҳар Кунгидан Ташқарида

Чиқиш китобида Мусо Мидиёнлик руҳоний бўлган қайнотаси Ятронинг сурувини боқиб юргани ҳақида ёзилган (Чиқиш 3:1). Ишончим комилки, у доимо Миср ва унинг халқи ҳақида ўйларди. Йиллар ўтди ва Мусо сурувни боқишда давом этди; кундан-кунга унинг ягона иши сурувни боқиш эди. Эҳтимол, у шу вақт давомида сурувни маълум бир теварак-атрофда бошқарган. Бу қанча давом этди? Эҳтимол, қирқ йил. Аммо ёзилишича, бир куни Мусо сурувни чўлга, одатдагидан узоқроққа, Худонинг тоғи бўлган Ховер тоғига олиб борди. Мусо бирор махсус иш қилдими? Ҳа, ахир, саҳро бўйлаб узоқроқ бориш осон эмас...
Мен Исроилга қилган саёҳатимни эслайман. Бир саёҳат пайтида мен жазирама қуёш остида туриб, узоқларга қарадим ва менинг олдимда чўл километрларга чўзилган эди. Ўша лаҳза мени Мусонинг ҳикоясига диққат билан қарашга ундади, чунки чўлга чуқур кириб, ўз сурувини у ерга етаклаш учун нафақат хоҳиш, балки алоҳида ҳаракат ва қатъий қарор керак эди. Ишонаманки, Худованд унда одатдагидан ошиб, узоқроққа бориш учун ички ташналикни уйғотди, чунки Мусони чақириш вақти келганди. 
Мусонинг ҳаётидаги ўзгаришлар, у одатдаги йўлдан ташқарига чиққандан кейингина бошланди. Бу қарор уни Хорев тоғига олиб борди ва у ерда Худо билан кескин учрашув бўлди. Мусо ҳеч қачон аввалги ҳаётига қайтмади ва бутун Исроил халқининг ҳаётида улкан ўзгаришлар содир бўла бошлади. 
Кундалик ҳаётимизда қанчалик тез-тез ўз қулайлик зонамизда айланамиз: ҳар бир инсоннинг ибодат, сажда, рўза тутиш, Муқаддас Китобни ўқиш ва Худога бағишлашнинг ўзига хос ўлчови бор. Кўп одамлар муқаддасликнинг маълум бир радиусида ҳаракат қилишади ва ҳеч қачон Худони билиш ва ўзларини Унга бағишлашда олдинга силжишмайди. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласинлар” (Ваҳий 22:11). Мен Худонинг Руҳи сизни Худога боришга одатдагидан узоқроқ йўлга чорлаши учун ибодат қиламан. Айнан у ерда сиз ҳақиқий ва тирик Худони ҳис қиласиз. Бироқ, сиз ўзингиз олдинга боришга ва ўзгаришлар қилишга қарор қилмагунингизча, ўзгариш бўлмайди. 

Олов Эса Ёниб Турсин Ва Ўчмасин

Мусо Хорев тоғига яқинлашда, қуйидагилар содир бўлди: 
“Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди-ю, аммо ёниб тугамасди. Мусо: “Жуда ғалати-ку, бориб бир қарай-чи, бута нимага ёниб тагамаяпти экан”, деб ўйлади. Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо, Мусо!” деб чақирди. - Лаббай, шу ердаман, - деб жавоб берди Мусо. - Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! - деди Худо. - Сен турган жой муқаддас ердир” (Чиқиш 3:2-5).
Чўлда ёнаётган бута катта ҳодиса эмас. Бироқ, Мусонинг эътибори бутанинг бошқалардан ажралиб туришида эди – у бута ўчмасди. Шундай оловни мен ўз ҳаётимда кўраман: сиз ёниб кетмасдан туриб, доимо Худо учун ёнишингиз мумкин ва бу ҳар доим одамларнинг эътиборини тортади. Саёҳатимнинг бошида ҳам одамлар менинг Худога бўлган иштиёқимни кўриб, вақт ўтиши билан мен ёниб бўлишим ва  тинчланишимни айтишганди. Улар яқинда Масиҳни қабул қилганлар учун бу нормал ҳолат эканлигини даъво қилишарди: сиз бақиришингиз мумкин, лекин бир йилдан кейин сиз биз каби бўласиз... бу сизнинг биринчи севгингиз, лекин у ўтиб кетади.
Мен уларнинг гапларига қўшилишни хоҳламасдим. Улар биринчи севги ўтиши керак деган фикрни қаердан олишган? Ахир, Ваҳий китобида шундай ёзилган: 
 “Бироқ сенга бир эътирозим бор: сен Менга бўлган илк севгингни унутдинг. Эслагин ахир, илк севги билан яшаганингда қанчалар юксакда эдинг! Энди эса тавба қил, аввалги ишларингга қайт. Тавба қилмасанг олдингга бориб, чироқпоянгни ўз жойидан олиб ташлайман” (Ваҳий 2:4-5). 
Уларнинг сўзларидан қийналиб, кечаси ўрнимдан туриб, Худога илтижо қилганим эсимда: "Худо, наҳотки Сенинг ироданг шу бўлса? Наҳотки мен чиндан ҳам бир мунча вақт ёниб, кейин тинчланиб, ўша одамларга ўхшаб кетаманми? Наҳотки яқинда тавба қилган ёки сувга чўмганларгина ёниб, кейин бошқаларга ўхшаб кетса?" Бу мени ҳақиқатдан ҳам безовта қиларди ва мен Худо нимани ўйлаётганини ва Унинг иродаси нима эканлигини билишни хоҳлардим.
Бироз кейинроқ Муқаддас Руҳ менга Левитлар олтинчи бобни очишимни айтди:
“Қурбонгоҳдаги олов ўчмай доим ёниб туриши шарт. Ҳар куни эрталаб руҳоний оловга ўтин ташлаб, унинг устига куйдириладиган қурбонликни қўйсин. Тинчлик қурбонлигининг ёғини ҳам ўша оловда куйдирсин” (Левитлар 6:12).
Худо менга ҳар куни қурбонгоҳга ўтин қўйиб, танамни тирик қурбонлик қилишим кераклигини, шунда менинг оловим ёниши ва ҳеч қачон ўчмаслигини айтди. Худонинг иродаси қурбонгоҳингиздаги олов доимо ёниб туриши ва бу содир бўлиши учун руҳоний, яъни сиз ўзингиз, доимо ўтин қўшишингиз керак. Қурбонгоҳда қанча ўтин бўлса, олов шунчалик қизиб ёнади!
Кўпчилик, агар кимдир уларга қўлларини қўйиб, ибодат қилса, олов алангаланиб, ёниб кетишини кутишади. Йўқ, сиз Худонинг марҳаматига муҳтожлигингиз учун эмас, балки Худонинг Ўзига ташналигингиз ва Унинг қалбини билишни хоҳлаганингиз учун ҳар куни тўлашингиз керак бўлган нарх бор. Ёнғин шунчаки ўчмайди. У фақат битта сабабга кўра, яъни кўринадиган нарсалар бизни Худо билан кундалик муносабатларимиздан чалғитганда ўчади. Агар биз Муқаддас Китобни ўқишни, ибодат қилишни, сажда қилишни, рўза тутишни, қурбонлик қилишни, хизмат қилишни тўхтатсак - олов ўчади, чунки қурбонгоҳда ўтин йўқ. 
Бугун мен олов алангаси ҳақиқатан ҳам кучайиши ва ўчмаслиги ҳақида гувоҳлик бера оламан. Бироқ, сизнинг ҳаётингизда Худо оловининг нархи бор – бу сиз доимо тўлашингиз керак бўлган нарх. Худо сизга ҳар куни Ўзининг Каломида ва ибодатда бўлиш учун очлик ва иноятни бериши учун мен ибодат қиламан, токи сизнинг ичингизда олов ўз-ўзидан ёнаверсин.
Бутун дунёдаги одамларга хизмат қилаётиб, мен бир хил саволларни эшитаман: "Сиз қандай қилиб ёниб тугамасликка муваффақ бўлдингиз? Худога бўлган доимий ички иштиёқингиз қаердан келади? Бу олов алангаси қаердан келади?" Мен ҳар доим Ҳаворий Павлуснинг сўзлари билан жавоб бераман: "Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг" (Рим. 12:11). Ҳақиқатан ҳам Раббийга хизмат қилиш учун руҳда қизғин бўлиш керак ва руҳда қизғин бўлиш учун ғайратдан сусаймаслик керак! Бунинг учун руҳоний ҳар куни қурбонгоҳга ўтин қўйиши керак, бу сизнинг тўловингиз, рўзангиз ва ибодатларингиздир...



-------

Алоҳида Ажралиш Вақти

Мусо оловга яқинлашиб, муқаддас жойда туриш учун оёқ кийимини ечишга мажбур бўлди. Худо қаерга келса, Ўзи учун жой ажратиб қўяди. Қандай чуқур башоратли дақиқа! Бизнинг оёқ кийимларимиз бу ер юзида юришимиз ва сайр қилишимиз рамзидир. Фақат қурбонгоҳдаги олов учун эмас, балки сиз туришингиз мумкин бўлган муқаддас жой учун ҳам тўлов бор. Мусо оёқ кийимларини ечиб, Худонинг ҳузурида турди ва ўша жойда алоҳида ажралиш юз берди: Худо Мусога Ўз кўринишини очиб берди ва бу ваҳийда Мусонинг тақдири бор эди. Шундан сўнг Мусо аввалги ишига ҳам, аввалги кунларига ҳам қайтмади. Биз Худо билан вақт ўтказганимизда, У бизга Ўз юрагини очишни бошлайди ва биз Унинг иродасини кўра ва тушуна бошлаймиз. Худо олов ичидан гапиради, у ерда сиз Унинг овозини эшитасиз, у сиз билан шахсан гаплашади.
Унинг ҳузурида бўлиш, овозини эшитиш ва нигоҳларини кўриш мен учун доим муҳим эди; Мен У ўз қарашларини мен билан баҳам кўришини хоҳлардим. Тушунинг, Худо Ўз кўриш қобилиятини йўқотмайди. У қалбини очганда, инсон масъулиятни ўз зиммасига олишига ва У ваҳий қилган нарсани тўлиқ бажаришига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди. Бугунги кунда ҳам, Худо Ўз қарашларини очиб бериш ва Ўзининг истакларини баҳам кўриш учун шундай одамни қидирмоқда. Сиз ўша одамга айланишингиз мумкин, фақат шуни эсда тутингки, ҳар бир очиқлик тўлов ва масъулият билан бирга келади.
Шундай қилиб, узоққа бориш қарори Мусони Хорев тоғига олиб келди ва у ерда Худо билан кескин учрашув содир бўлди. Олдиндан туриб шуни таъкидлашни истардимки, Мусо халқни Мисрдан олиб чиққанда, уларни Хорев тоғига олиб боради ва у ерда халқнинг суннати содир бўлади. Бу тафсилот катта аҳамиятга эга: сиз одамларни ўзингиз Худо билан бирга бўлмаган жойга олиб боролмайсиз. Яхши етакчи одамларни ўзи аллақачон Худо билан бўлган жойга олиб борадиган кишидир. 

Шундай Қилиб, Бор Ва Уларни Олиб Чиқ 

Ва Худо Мусога олов ичидан гапирди: 
“Мен ота–боболаринг - Иброҳим,  Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб,  дарров юзини беркитиб олди. Кейин Эгамиз яна айтди: - Имонинг комил бўлсин:  халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим,  мадад сўраб  назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим.  Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан. Шунинг учун Мен  халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим.  Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб,  кенг,  унумдор,  сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим.  У ерда Канъон,  Хет,  Амор,  Париз,  Хив ва Ёбус халқлари яшайди. Халқимнинг фарёди Менга етиб келди.  Мисрликлар халқимга  қанчалик зулм ўтказаётганини кўриб турибман. Қани, бўл,  сени ҳозир Миср фиръавни ҳузурига юбораман.  Халқим Исроилни  Мисрдан сен олиб чиқасан. Шунда Мусо Худога: - Мен ким бўлибманки,  фиръавннинг ҳузурига бориб  Исроил халқини Мисрдан олиб чиқсам?!  - деб жавоб берди. Худо эса шундай деди: - Мен сен билан бўламан.” (Чиқиш 3:6-12).
Мусо туғилишидан тўрт юз йил олдин, Худо Иброҳимга яҳудий халқини қулликдан озод қилиш ҳақида гапирганди. Ўшанда ҳам Худованд Мусони Унинг халқини озод қилувчи, яъни Исроил ўғилларини Миср қуллигидан олиб чиқадиган одам сифатида кўрганди. Худованд Мусони азалдан билар эди ва уни бу вазифа учун ажратиб олганди. Шунинг учун У Мусони туғилишини таъминлади. Ва Худонинг овозига бўйсуниш орқали Мусо ўзининг чақирувига кирди. У ўзини бутунлай Худога бағишлади ва шу тариқа Худо Мусонинг танаси орқали ердаги Ўз ишини якунлай олди.
Шундай қилиб, Худо Ўзининг ваҳийсини очиб, Мусога ҳаётдаги ҳақиқий мақсадини кўрсатди. Эгамиз нима деганига қаранг: “Мен халқнинг азобини кўрдим, фарёдларини эшитдим, қайғуларини биламан, уларни қутқаргани келдим”. Худодан бундай сўзларни эшитиш қанчалик ажойиб, шундай эмасми? Раҳмат, Раббим! Ҳаллелуя! Омин! Худо ҳаракатда, Сенинг хоҳишинг амалга ошсин. Аммо кейин Худо Мусога: "Энди бориб, уларни олиб чиқ...". 
Кўп одамлар ҳикоянинг бу қисмининг аҳамиятини тўлиқ тушунмайдилар. Бугунги кунда бундай башоратлар кўп бўлиб, уларда Худо бирор нарса қилишни ваъда қилади, У кўради, билади ва амалга ошириш учун келади. Шунинг учун кўп имонлилар Худо келишини ва ҳамма нарсани Ўзи қилишини кутишади. Йўқ, чунки Мусо қиссасида Худо ҳам инсонга олдиндан тайинлов белгилаб, кейин у орқали ҳаракат қилишини кўрсатган. Худонинг Руҳ эканлигини ва У жисмоний дунёда ҳаракат қилиш учун жисмоний танани талаб қилишини тушунинг. Худога ер юзида ҳаракат қилиши учун ўзини, танасини тирик қурбон сифатида тўлиқ тақдим этадиган одам керак. Шунинг учун, Худо сиз билан гаплашганда ёки башоратли сўз юборганда, сиз ўзингизни Унга топширишингиз, Унинг иродаси ҳақидаги билим билан фикрингизни янгилашингиз ва сўз учун масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз керак, шунда Унинг иродаси осмонда бўлгани каби ерда ҳам амалга ошиши мумкин.



-------

Худонинг Ўзига Эътиборингизни Қаратинг  

Шундай қилиб, Худо Мусони фиръавнга юборади, чунки айнан фиръавн Исроил ўғилларини қул қилган эди. Мусо Худога жавоб берди: "Мен кимманки, фиръавннинг олдига бораман?" Тасаввур қилинг, қачонлардир сўз ва қудратда кучли бўлган аввалги Мусодан ҳеч нарса қолмаганди. У ерда, саҳрода унинг такаббурлиги, мағрурлиги, манманлиги ва бошқа ҳамма нарса учиб кетган эди. Шубҳасиз, Мусо ўз кучи билан биродарларига нажот келтирмоқчи бўлган пайтини эслади: “Эй Худо, менга қара, мен кимман, аввал ҳам уриниб кўрганман, иш бермаган...”.
Азиз дўстим, шуни билгинки, Худонинг Руҳи сенга Худо сени ким сифатида кўришини кўрсата бошлаганида, у ҳар доим сен ўзинг кўрган нарсадан буюкроқ бўлади. Унинг сен учун режалари сен тасаввур қилганингдан ҳам каттароқдир! Агар сен фақат ўзингга қарасанг, Худо ҳар қандай буюк нарсани қила олишига ишонишинг қийин бўлади. Мусо ҳам биз каби эди; у ўзига қаради ва Худога шундай жавоб берди: "Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб Исроил халқини Мисрдан олиб чиқсам?!" (Чиқ. 3:11). Кейин Худо Мусонинг эътиборини Ўзига қаратди: "Мен сен билан бўламан".
Мусога фақат ишониш ва ўзини Худога бағишлаш керак эди. Биз ўз салоҳиятимиз ва қобилиятларимизга қарамаслигимиз, балки бутунлай Худонинг Ўзига, Унинг буюклиги ва қудратига эътибор қаратишимиз керак. Биринчи марта Мусо фиръавннинг ўғли бўлгани учун салоҳият ва кучни ҳис қилганди ва у ўз кучи билан халқни озод қилиш мумкин деб ўйлаганди. Бошқача айтганда, унинг ўзлиги ва ўзига ишончи бу йўлда тўсқинлик қилди. Аммо иккинчи марта, Мусо Худонинг чақирувини эшитганида, аввалги ўзига бўлган ишончидан асар ҳам қолмаганди. 
Биз тушунишимиз керакки, Худо бизни Ўзининг ваҳийсига чақиради ва У битта мақсадга, битта танага, битта имонга ва битта сувга чўмишга эга. Шунинг учун, ҳар биримиз ўз қарашимизга эга бўлмаслигимиз керак, чунки биз Унинг қарашларининг бир қисмимиз ва Унинг мақсади ҳар бир инсоннинг олдиндан тайинловини ўз ичига олади. Худо жамоатнинг бутун танасининг бошлиғи, шунингдек бизнинг ҳаётимизнинг бошидир. 
Шундай ёзилган:
“Унинг бошчилигида бутун бадан  паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади.  Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан,  бутун бадан ўсиб боради  ва меҳр–муҳаббат туфайли бақувват бўлади.” (Еф. 4:16).
Бизнинг мақсадимиз Худонинг ер юзидаги иродасини алоҳида шахс сифатида ва биргаликда жамоат сифатида бажаришдир. Худонинг иродаси эса одамларни қуллик ва асирликдан олиб чиқишдир - бу ўзини Худога бағишлаганлар учун асосий мақсаддир.
Эсингизда бўлсин, ҳар қандай олдиндан тайинловнинг асосий мақсади одамларни Худога хизмат қилишлари учун барча соҳаларда озод қилишдир. Озодлик руҳ, онг ва тана соҳаларини ўз ичига олади. Исо аллақачон ҳамма нарсани амалга оширди ва энди бизнинг вазифамиз одамларни билимсизликдан ҳақиқатга йўналтириш ва уларга озодлик йўлини кўрсатишдир. Улар ҳақиқатни билишганда, ҳақиқат уларни озод қилади ва улар ҳаётларида Худонинг иродасини бажаришни бошлайдилар.

Исмнинг Кучи

“Аммо Мусо Худога қуйидагича жавоб берди: - Исроил халқи олдига бориб:  “Сизларнинг олдингизга  ота–боболарингизнинг Худоси мени юборди”, деб айтсам,  улар: “Ким У?”  деб сўрайдилар–ку!  Ўшанда мен нима деб жавоб бераман? - Мен ҳар доим бор бўлган Худоман,  - деб жавоб берди У.  - Халқим Исроилга:  “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи  - МЕН БОРМАН”,  деб айтасан.” (Чиқ. 3:13-14). 
Исм шунчаки ҳарфлар кетма-кетлиги эмас; у шахснинг моҳиятини ва табиатини белгилайди. Инсоннинг исми унинг шахс сифатида аталиши бўлиб, унинг шахсиятининг муҳим таркибий қисмидир. Сизнинг исмингиз шунчаки сўздан кўра кўпроқ маъно англатади. Бу сизнинг кимлигингизнинг табиати ва моҳиятини ўзида мужассам этган.
Худонинг исми ҳам Унинг шахсиятини ўз ичига олади ва Унинг моҳияти ва қудратини очиб беради. Шунинг учун, менимча, Мусо Худога энг қийин саволни берганди. Худо Ўзининг кимлигини қандай тушунтира олади? Тушуниб бўлмайдиган нарсани қандай тушунтириш мумкин? У абадий мавжуддир, на бошланиши ва на охири бор, у бойлик ва ҳикмат чексизлигини ўз ичига олади ва Унинг қудрати чегара билмайди. Тасаввур қилинг: биз абадий Уни билиш билан ўтказамиз. Осмонлар Худонинг буюклигини сиғдира олмайди, лекин биз Худони тушуниш учун курашамиз. Қандай қилиб У Ўзини битта исм билан тасвирлаши мумкин? Сўзларнинг муаллифи Ўзини танитиш учун сўзларни топиши керак эди. Шунинг учун Худо жавоб берди: "Мен Борман".
Биз Исонинг исмини талаффуз қилганимизда, бу шунчаки сўзлар эмас. Унинг кучи Унинг номида яширинган ва биз Исонинг суратига ва Унинг феъл-атворига қанчалик ўзгарган бўлсак, Унинг кучи ҳаётимиз орқали шунчалик кўп намоён бўлади. Нима учун кўп одамлар Исонинг исмини гапиришади-ю, лекин ҳеч нарса содир бўлмайди? Фарқ сўзларда эмас, балки Унинг суратига ўзгаришда. 
Демак, Мусога ўз тайинловини рўёбга чиқариш ва халқни қулликдан чиқариш учун фиръавнникидан ҳам қудратлироқ куч ва ҳокимият керак эди. Шунинг учун Худо Ўзининг “Мен борман” исмини очиб беради ва бу исм билан Мусони фиръавн ва халққа юборади; бошқача қилиб айтганда, “Мен сен биланман”, деб уни юборади. Тасаввур қилинг: фиръавн Мусо орқали Худо ҳамма нарсадан устун эканлигини ва У ҳамма нарсада ҳукмронлигини кўрди. Аммо бунинг учун Мусо ўз танасини тақдим этиши ва ўзини бутунлай Худога бағишлаши керак эди. Мусонинг итоаткорлиги орқали Худонинг қудрати ва улуғворлиги бутун Мисрда ва ундан ташқарида машҳур бўлди. Худо Ўзининг исмини очиб бера олди ҳамда фиръавн ва одамларга У Худованд эканлигини кўрсата олди. 
Мусо саҳрода узоқроққа боришга қарор қилган пайтдан бошлаб ҳаётида содир бўлган туб ўзгаришларни ўрганинг. Мусо, эҳтимол, унинг танлови нимага олиб келишини англамас эди. Худо билан учрашгандан кейин Мусо ҳеч қачон эски турмуш тарзига қайтмади. Худонинг мақсади юз фоизлик бағишланиш ва тўлиқ қурбонликни талаб қилди. Бу шунчаки вақти-вақти билан хизмат қилиш ёки жамоатда ёрдам беришдан кўра кўпроқ нарса. Худо Мусони Ўзи учун ажратди ва Мусо ўз навбатида ўз ҳаётини бутунлай Унга бағишлади. Ишонинг, Худода одатдагидан ташқарига чиқиш қарори сизнинг тақдирингизни ва ҳикоянгизни абадий ўзгартириши мумкин!
Азиз дўстим, Худо бутун ҳаётингни Ўзи учун ажратишни хоҳлайди. У ўз фикри, иштиёқи ёки қобилиятига эга бўлган одамни эмас, балки узоққа борадиган ва Худо фиръавн олдида Ўз кучини кўрсатиши учун ўзини қурбон қила оладиган кишини танлайди. Худованд юзма-юз гаплашган ягона одам Мусо эди; У бу тарзда Ўзини ҳеч кимга очиб бермаганди. Худодан ваҳий сўраганлар кўп, лекин шундайлари борки, У Ўзининг юрагини ва Ўз хоҳиш-истакларини очиб бериш учун уларни излайди, чунки ўша одамлар Унинг ваҳийсини амалга оширишларини Худо билади. Бундай одамлар Худога бўлган хизматга эмас, балки Худонинг Ўзига бағишланганлар - бу эса энг муҳими.
Бугун Худо худди аввалгидек, Ўз қарашларини баҳам кўриши мумкин бўлган одамни қидирмоқда. Бир куни шундай одам Мусо бўлганди, у чўлда узоқроқ бориб, Худо билан учрашди, шундан кейин унинг ҳаёти тубдан ўзгарди. Бир куни... Менинг ҳаётимда ҳам бир кун содир бўлди ва мен сиз ҳам бир куни Худода одатдагидан узоқроқ боришингизни ва аввалги ҳаётингизга қайтмаслигингизни сўрайман.


-------

11-БОБ

БАҒИШЛАНИШ

Мусо оддий одам бўлиб туғилган, лекин маълум бир вақтда, у орқали Худо муқаддаслик руҳига кўра Ўзини куч-қудратда очиб берди. Исо Масиҳ Довуд наслининг танасида туғилган, лекин У муқаддаслик руҳига кўра, Ўзини Худонинг Ўғли сифатида очиб берди. Ҳаворий Павлус оддий одам эди, лекин бир куни Худо у орқали Ўзини куч-қудратда очиб берди ва Худованднинг улуғворлиги ғайрияҳудийларга намоён бўлди, иблиснинг ишлари йўқ қилинди. Худо, Сен нимага қарайсан? Инсонда ахир нимани кўрасан-ки, у орқали Ўзингни куч-қудратда очиб берасан?

Худога Бўлган Тўлиқ Бағишланиш 

Бир куни Худо Мусони ажратиб олди ва шундай деди: "Мен сен орқали фиръавннинг ҳузурига бориб, халқимни Мисрдан олиб чиқишни хоҳлайман. Мен Ўзимни Худованд сифатида намоён қиламан ва Ўз улуғворлигимни кўрсатаман". Худо Мусога Ўзининг ваҳийсини очиб берди ва Худонинг мақсади учун Мусо тўлиқлигича Унга керак эди. Эски Аҳдда, шунингдек, Мусонинг ўлимидан сўнг, Худонинг Ўзи у ҳақида шундай деди: "Менинг қулим Мусо вафот этди" (Ёшуа 1:2). Мусо бутунлай Худога бағишланган бўлиб, Худонинг Ўзининг хизматкори бўлди ва кейин Худо муқаддаслик руҳига кўра, у орқали Ўзини куч-қудратда очиб берди. Муқаддаслик руҳига кўра инсоннинг Худога бағишланиши ўлчовини билдиради.
Эътибор беринг, Худо Мусони шунчаки хизмат учун ажратмади, уни Ўзи учун ажратиб олди. Мусо ўзини Худога бўлган хизматга эмас, балки Худонинг Ўзига бағишлади. Худо эса у орқали хизмат қила бошлади. Бу тўлиқ бағишланишнинг натижаси Худонинг улуғворлиги ва мойланишининг тўлиб тошиши бўлди. Бугунги кунда Худога хизмат қилишга бағишланган кўп одамлар бор, лекин Худонинг Ўзига бағишланганлар унчалик кўп эмас. Улар бир хил нарса эмас! Худо биринчи навбатда сенга муҳтож, чунки У сен учун ҳамма нарсани берди...
Мусо Исроил халқига башорат қилиб, шундай деди: “Эгангиз Худо сизлар учун  ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради.  Унга қулоқ солинглар” (Қонун. 18:15). У руҳий “Мусо” бўлиб, фиръавннинг кучи, яъни иблиснинг кучини йўқ қиладиган ва одамларни қулликдан олиб чиқадиган Исо Масиҳнинг ер юзига келишини эълон қилди. Ва бу башорат Исо танада туғилиб, муқаддаслик руҳига кўра Ўзини Худонинг Ўғли деб эълон қилганида амалга ошди. Масиҳ Ўзини ажратиб, осмондаги улуғворлигини қолдириб, Инсон Ўғли бўлиш учун ерга келди. Инсон сифатида, У Ўзини бутунлай Отага бағишлади, токи Худонинг иродаси Ўзининг ер юзидаги танаси орқали амалга ошсин. Худонинг қудрати қандай келишини яъна бир бор таъкидлайман: Худога тўлиқ бағишланиш орқали.
Муқаддасликнинг бир эмас, икки қирраси борлигини тушуниш жуда муҳим! Муқаддас -  нафақат бирор нарсадан, балки бирор нарса учун ҳам ажратилган дегани. Мисол учун, агар мен пиёлани танласам, мен уни бир вақтнинг ўзида бошқа идишларимдан ажратаман ва уни ўзим учун белгилаб оламан. Биз Муқаддас Битикда Худога бағишланган турли хил нарсалар борлигини кўрамиз: улар бошқалардан ажратилган ва Худо учун муқаддас қилинган. Шунинг учун, муқаддас – бу шунчаки дунёдан ажратилган эмас, у Худога бағишланган. 
Мен Исо Масиҳнинг ҳаётини ўрганар эканман, У Отасининг иродасини бажариш учун Ўзини бутунлай камтар қилганини кўраман. Исо Ўзини шу қадар тўлиқ бағишладики, У Отада эди, Ота эса Унда эди. " Мен Ўзимча гапирганим йўқ.  Мени юборган самовий Ота  нима айтишимни,  қандай гапиришимни Менга амр этган" (Юҳанно 12:49). Бу юз фоизлик бағишланишдир!
Юҳанно Хушхабарида Исо Отаси билан қанчалик бирлашганлигини ҳам очиб беради: " Ўғил Ўзидан–Ўзи ҳеч нарса қила олмайди.  Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади.  Осмондаги Ота нималарни қилса,  Ўғил ҳам худди шуларни қилади. Ахир, Ота Ўғлини яхши кўради,  Ўзи қилган ҳамма ишларни  Ўғлига кўрсатади.  У Ўғлига бундан ҳам буюкроқ ишларни кўрсатади,  шунда ҳаммангиз ҳайрон қоласизлар" (Юҳанно 5:19-20). 
Отани яратувчи сифатида кўриш - Унинг истакларини, иродасини кўриш, Унинг мақсадларига эга бўлишдир. Афсуски, кам одам Отани яратиш ишида кўради; улар ҳам яратадилар, лекин булар инсон қўлининг ишлари ва хизматидир. Қаранг, Исо токи Отасини яратиш ишида кўрмагунча, Ўз хоҳиши билан ҳеч нарса қилмаган... ва бу «токи» жуда катта рол ўйнаган. У онгли равишда Самовий Отанинг хизматкори ва қулига айланди - бу Унинг танлови ва қарори эди. Шундай қилиб, Худонинг Ўғли муқаддаслик руҳига кўра, қудратда намоён бўлди. 

Исо Отанинг Борлиғини Очиб Берди 

Эътибор беринг, Исо, инсон сифатида танлаш ҳуқуқига эга эди: У Ўзидан келиб чиқиб бошқача йўл тутиши мумкин эди. Гетсемания боғига Уни ҳибсга олиш учун аскарлар келганида, У шундай деди: "Керак бўлганда эди,  Мен Отамга илтижо қилган бўлардим.  У Менга ўша заҳотиёқ  ўн минглаб фаришталарини юборган бўларди.  Шуни билмайсанми?" (Матто 26:53). Бу матн Исода бошқача ҳаракат қилиш учун ирода эркинлиги борлигини кўрсатади. Бироқ, У Ўзини камтар қилиб, ўлимгача, ҳатто хочдаги ўлимгача итоаткор бўлди (Филиппиликларга 2:8).
Ўша кечада олий руҳонийларнинг аскарлари ва хизматкорлари Исони ҳибсга олиш учун Гетсемания боғига келишди. Ажабланарлиси шундаки, одамлар ўз кучлари билан Худони қўлга олишларига амин бўлган ҳолда қуролланишганди. Бу манзарани тасаввур қилинг: одамлар қилич ва таёқ билан туриб, Исога, У эса уларга қарайди; лекин У Отада, Ота эса Унда. Қизиғи шундаки, ўша пайтда ҳам Исо уларга Ўзининг кучини эмас, балки Отасини очиб берди. У улардан: “Кимни қидиряпсизлар?” деб сўради. Улар "Носиралик Исони" деб жавоб беришди. Масиҳ Унга нима бўлишини билиб, "Мен Борман" деди (Юҳанно 18:4-5). Улар орқага чекиниб, ерга йиқилдилар. "Мен Борман" - бу тоғда Мусога ваҳий қилинган Худонинг исми. Ва Худо номи билан Унинг моҳияти ва табиати очилди.
Эътибор беринг, Худо ҳар сафар Ўзининг моҳиятини, яъни Ўзини очиб берганида шундай куч ажралиб туради: тутун ва олов, шамол ва зилзила содир бўлади, Унинг ҳузури олдида ҳамма нарса эриб кетади, ҳамма нарса ўзгаради, тирилади, тикланади ва яратишга қодир куч пайдо бўлади. Тасаввур қилинг, осмонлар Худованднинг улуғворлигини ўз ичига сиғдира олмайди, инсон танаси Унинг кучига дош беришга қодир эмас, шунинг учун ўша пайтда ҳамма йиқилди. 
Худо одамларни қулликдан озод қилиш учун Мусони фиръавн олдига юборганида, «Мен Борман» исмини очиб берди (Чиқиш 3:13-14). Қизиғи шундаки, Исо Ўзини ўлимга топширишдан ва одамларни қулликдан озод қилишдан олдин, У яна Отанинг моҳиятини очиб, «Мен Борман» исмини айтди ва Унинг номидан куч намоён бўлди (Юҳанно 18:5-6). Аскарлар Исони уларда катта куч борлиги учун тутиб олмадилар - йўқ, У Ўзини Отанинг иродасига тўлиқ бағишлаш ва Худонинг нажот режасини бажариш учун ихтиёрий равишда Ўзини хочга тақдим қилди.
Худонинг Ўғли ҳамма нарсада Отани улуғлади ва ер юзида Унинг борлиғини очиб берди. У Отага илтижо қилган ибодатида шундай деган: “Уларга Сенинг кимлигингни аён қилдим” (Юҳанно 17:26). Исо ҳар сафар шифо берганида, У Отанинг табиатини - Шифоловчи Худони очиб берди (Матто 9:35). У одамларни овқатлантирганда, У Отанинг табиатини, яъни Таъминотчи Худони очиб берди (Луқо 9:16-17). У ўликларни тирилтирганда, У Отанинг табиатини - Тирилиш ва Ҳаёт Берувчи Худони очиб берди (Луқо 8:54-55). Ва бутун халқ Унга тегишга интилди, чунки Ундан куч чиқиб, ҳаммани шифоларди (Луқо 6:19).




-------

Исо Масиҳнинг Қули Бўлиш Шарафдир

Шуни таъкидлаб ўтаман, Масиҳ нафақат Ўзини осмоннинг улуғворлигидан ажратди, балки Ўзини бутунлай Худога бағишлади. У Отанинг қули эди, шунинг учун Уни кўрган ҳар бир киши Отани кўришини айтди (Юҳанно 4:9). У ихтиёрий равишда Ўзини хочга қурбон қилди, тубсизликка тушди, кучлар ва ҳукмронликни қуролсизлантирди, улар устидан ғалаба қозониб, уларни шарманда қилди (Колосаликларга 2:15). Худонинг иродаси ер юзида Унинг танаси орқали амалга оширилди. Унинг кучи нимага боғлиқ? Муқаддаслик руҳига, яъни Худонинг Ўзига бағишланишга боғлиқ.
Янги Аҳдда Ҳаворий Павлус ўзи ҳақида шундай ёзади: " Мен - Исо Масиҳнинг қули бўлган Павлусдан  Римдаги биродарларимга салом!  Мен ҳаворийликка даъват этилганман, Худонинг Хушхабарини ёйиш учун танланганман" (Римликларга 1:1). Бу шуни англатадики, Павлус ҳам бутунлай Худога бағишланган ва Исо Масиҳнинг қули бўлган. Шунинг учун у орқали барча халқларни Худованднинг номи билан имонга келишм учун Худонинг қудрати намоён бўлди. Қандай қилиб Павлус Исо Масиҳнинг қули бўлиш шарафига эришди? 
Галатияликларга ёзган мактубида Павлус ўзи ҳақида шундай ёзади:
"Аммо Худо менга мурувват қилди,  инояти билан мени Ўзига даъват этиб, онам қорнида бўлганимдаёқ  мени танлаган эди. Мен ғайрияҳудийлар орасида  Худо Ўғли ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишим учун,  Худо Ўз Ўғлини менга зоҳир қилди.  Шунда мен ҳеч бир инсон билан маслаҳатлашмадим. " (Галат. 1:15-16).
Худо Павлусни чақирганда, у ҳеч қандай инсоний фикр билан маслаҳатлашмади, балки ўзини Худо учун ажратди. У Масиҳга ўхшаб, Худонинг иродасини англаш учун Худода узоқроққа, "саҳрога" борди. Павлус ўзини бутунлай Худога бағишлади - шунда Худованд муқаддаслик руҳига кўра, унда ва у орқали Ўзини куч-қудратда очиб бериши мумкин бўлди.
Кейинчалик Павлус ўзининг хизмати ҳақида шундай ёзган: " Кучли мўъжизалару аломатлар билан,  менинг айтганларим ва қилганларим орқали  Масиҳ ғайрияҳудийларни Худога итоат қилиш йўлига бошлади.  Аммо Исо Масиҳнинг мен орқали қилган ишларидан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга  журъат этмайман,  чунки буларнинг ҳаммаси Худо Руҳининг қудрати ила содир бўлди.  Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллурикон ҳудудига қадар  Масиҳнинг Хушхабарини ёйиб,  ўз вазифамни бажардим" (Рим. 15:18-19). Ҳаворий Павлуснинг тўлиқ бағишланиши орқали Худо Ўзини Ғайрияҳудийларга очиб бера олди.
Ёдингизда бўлсин, бағишланиш бу дунёдан ажралишни ва Худога бағишланишни ўз ичига олган жараёндир. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар.  Дунёни севган одамда  Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди. Зеро, дунёдаги бор нарса - инсон табиатининг хоҳишлари,  нафс ва бойлик билан мағрурланиш  Отадан эмас,  балки дунёдандир” (1 Юҳанно 2:15-16). Кўп одамлар ўзларини дунёдан ажратиб қўйишди, лекин улар дунёга қарашда ва ҳар томонлама гуноҳга қарши курашишда давом этмоқдалар. Ўзингизни дунёдан ажратиш учун сиз бутун эътиборингизни Худога қаратишингиз керак. Коринфликларга мактубда шундай ёзилган: "Аммо Эгамизга юз бурган инсоннинг онгидан  тўсиқ парда олиб ташланади. Бу ерда Эгамиз деганда,  Муқаддас Руҳни назарда тутяпман.  Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса,  ўша ерда эркинлик бор" (2 Кор. 3:16-17). Биз Унга бўйсунадиган соҳаларга эркинлик кела бошлайди.

Барча Жавоблар Аллақачон Сенинг Ичингда

Биз Худонинг Руҳи билан боғланганимизда ва ўзгарганимизда, биз ўзимизда камроқ ва ичимиздаги Худонинг табиатида кўпроқ бўламиз. Шу йўл билан биз ўзимизни Худога бағишлаймиз. Тушунинг, Худо имонлининг ичида аллақачон тўлиқлигича мавжуд. Биз Муқаддас Руҳни қабул қилганимизда, биз Худонинг тўлиқлигига эга бўлдик. Барча жавоблар, келажак, барча куч, ҳокимият ва мўъжизалар - буларнинг барчаси аллақачон скнинг ичингда. Чақирув сенинг ичингда, абадийлик олдинда эмас, у ичингда ва жавоблар ичингда. Ҳаётингдаги бағишланиш ва ўзгаришлар қанчалик катта бўлса, сен шунчалик кам бўласан ва ичингдаги Худо шунчалик катта бўлади.
Худо Мусони чақирганда, у ўзига қаради ва қобилиятларини ўлчаб кўрди. Мусо Мисрнинг қандай эканлигини билар эди, шунинг учун у жавоб берди: "Мен кимман? Мен ҳеч нарса қила олмайман..." (Чиқиш 3:4-11). Шунинг учун, Худо Мусонинг эътиборини Худонинг Ўзига қаратиши керак эди. Худованд деди: "Мен Ўзимман; Мен сен билан бораман ва Ўзимни сен орқали очиб бераман". Шундай қилиб, биз дунёга ёки ўзимизга эмас, балки фақат Худонинг улуғворлигини кўриб, унга қарашимиз керак! Шунда биз Муқаддас Руҳга ичимизда ва ўзимиз орқали эркинлик бера оламиз.
Мен Масиҳнинг суратига ўхшаш учун Унинг улуғворлигини кўришдан бошқа йўлни кўрмаяпман. Биз доимо Уни олдимизда кўришимиз, Унга тўлиқ эътибор беришимиз ва сажда қилишимиз керак. “ из ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз.  Биз ўзгариб борар эканмиз,  янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз.  Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.” (2 Кор. 3:18).
Исо Отасининг яратаётганини кўрмасдан ҳеч нарса қилмаган; худди шундай, Довуд ҳам Худони ҳар доим олдида кўрганини айтди (Забур 15:8). Биз ҳам худди шу фикр билан қуролланиб, бутун диққатимизни Унга қаратишимиз керак. Ким бизнинг эътиборимизни ўзлаштирса, саждамизни ҳам ўзлаштирган бўлади. Худо Унга руҳда ва ҳақиқатда топинадиган топинувчиларни излайди (Юҳанно 4:23).



-------

Худони Севишдан Кўра Ўзингизни Кўпроқ Севасизми? 

Бир куни рўза тутиб, Муқаддас Китобни ўрганаётганимда, ҳаётимни ўзгартирган ҳақиқатга дуч келдим ва бу сизга ҳам ёрдам беришига ишонаман. Ҳаворий Павлус Тимўтийга ёзган мактубида шундай ёзади: "Охирги кунларда оғир вақтлар келади" (2 Тим. 3:1). Эътибор беринг, Павлус башоратли вақтлар ҳақида гапирмаяпти, у вақтларни башоратли тарзда эълон қилмоқда, бу ерда катта фарқ бор. Пайғамбарлик вақти Худонинг мутлоқ иродасига боғлиқ ва уни ўзгартириб бўлмайди. Бироқ, Муқаддас Битикнинг ушбу қисмида Павлус нима учун оғир вақтлар келишининг сабаби ва оқибатларини башоратли тарзда тушунтиради. Оғир вақтлар тўсатдан оғир бўлиб қолмайди ва гарчи шайтон биз эътиборсиз қолдирган нарсадан фойдалансада, уларни шайтон олиб келмайди. Йўқ, охирги кунларда одамлар томонидан оғир вақтлар бўлади: "Одамлар ўзларини севадилар". Ва Павлус санаб ўтган бошқа барча хусусиятлар шунчаки одамларнинг ўзларини севишлари натижасидир:
"Ўша пайтда одамлар  фақат ўзини ўйлайдиган,  пулпараст,  мақтанчоқ,  такаббур,  сўкинадиган,  ота–онага итоат қилмайдиган,  нонкўр,  диёнатсиз, тош юрак,  гиначи,  туҳматчи,  нафсини тия олмайдиган,  ваҳший,  яхшиликдан ҳазар қиладиган, хоин,  бебош,  босар–тусарини билмайдиган бўладилар.  Улар Худони эмас,  айш–ишратни яхши кўрадилар. Ўзларини художўй қилиб кўрсатадилар–у,  аммо ҳақиқий имондан юз ўгирадилар.  Сен бундай одамлардан узоқлаш. ” (2 Тим. 3:2-5).
Эътибор беринг, бу рўйхат "ўзини севувчилар" сўзлари билан бошланади, яъни диққат ўзларига қаратилган ва "Худога муҳаббат йўқлиги" билан тугайди. Худога бўлган муҳаббат - бу инсоннинг бутун диққат-эътибори Унга қаратилиши, Худони бутун қалби, бутун онги ва бутун кучи билан севишидир.
Ажабланарлиси шундаки, Павлус буларнинг ҳаммасини Худони танимайдиган одамлар ҳақида ёзмайди. Йўқ, у буни художўй одамлар ҳақида ёзади: улар мулк қилиб олиндилар, уларга раҳм-шафқат кўрсатилди, Худо уларни қутқарди ва уларни дунёдан ажратди, лекин дунё уларнинг ичида қолди. Бу қўрқинчли, одамларда художўйликнинг ташқи кўриниши бор, лекин Унинг кучига эга эмаслар. Нега бундай? Агар яширин жойда ибодат қилиш ва Худо билан вақт ўтказиш бўлмаса, Инжилни ўқиш ва ўзгариш учун вақт йўқ бўлса, унда бизнинг меваларимиз сўзларимиздан кўра баландроқ қичқиради, чунки Худо юракка қарайди. Ҳаворий Павлус санаб ўтган фазилатлар инсоннинг ичида яширинган; уларни жисмонан кўриш мумкин эмас, фақат натижа, яъни мева сифатида кўриш мумкин. Биласизми, одам "Исо номи билан" деб такрорлаши ва ҳеч нарса содир бўлмаслиги мумкин. Исонинг исми қудратга эга, лекин агар инсон бу ном билан бурканмаган бўлса ва Масиҳнинг сурати томон ўзгармаган бўлса, бундай кишида Унинг кучи бўлмайди!
Демак, бу одамлар фақат художўйлик кўринишига эга ва гўё улар тирикдек номга эга, лекин ичларида ўлидирлар. Бу одамлар ўзларини Худога хизмат қилишга бағишлаган бўлишлари ҳам мумкин. Исо шундай вақт келадики, одамлар Худога хизмат қилмоқдамиз деб ҳаттоки бир-бирларини ўлдирадилар. “Улар бу ишларни самовий Отамни ва Мени танимаганликлари учун қиладилар” (Юҳанно 16:2-3). Мен ташқи кўриниш ва дунёдан ажралиш билан курашаётган кўплаб имонлиларни учратдим. Аммо биз тушунишимиз керакки, муқаддаслик шакл ёки ташқи кўриниш эмас, балки Худо билан бирлик ва Унда мева беришдир.
Агар инсонда Павлус санаб ўтган фазилатлар ҳукмрон бўлса, улар ҳали Худонинг суратига ўзгармаганлар, улар ҳали ҳам ўзларининг эски табиатининг кўп қисмини сақлаб қолишган. Қудрат дунёдан ажралиш эмас, балки Худога бағишланишда эканлигини тушунинг. Павлус бундай одамларнинг кучи йўқлигидан, улардан қочиш кераклигидан огоҳлантиради. Одамлар ўзларини дунёдан ажратиб оладилар, лекин ҳеч қачон ўзларини Худога бағишламайдилар. Кўпчилик хизматни бошлайди ва унинг қулига айланади, лекин биз Исонинг қули бўлишимиз керак. Худога сен кераксан, У сени Ўзи учун ажратмоқда.
Менимча, Павлус бизнинг вақтимиз ҳақида башорат қилган. Балки орангизда “оғир кунларни” бошдан кечираётган, оғир дард, даволаб бўлмайдиган касалликлар, гиёҳвандлик, оғир вазиятларни бошдан кечираётганлар кўпдир... Бу одамлар ҳар қандай шароитни ўзгартиришга, оғир дамларини ўзгартиришга қодир бўлган Худонинг кучига муҳтождирлар. Тасаввур қилинг, улар ҳаётларига Худо келиб, Ўзини кучли тарзда очиб беришлари учун Худога муҳтож, лекин ким орқали? Ўзини бутунлай Худога топширган киши орқали.

Севгин

Бир куни Муқаддас Руҳ менга Муқаддас Ёзувнинг шу жойини кўрсатди ва шундай деди: "Мен Жамоатим Менинг кучимга эга бўлишини хоҳлайман. Бу оятга пастдан юқорига қара. Менинг кучимни очиб берадиган фазилатларни кўриб чиқ: биринчи навбатда, Худони севувчи бўлиш керак." Агар биз Худони бутун қалбимиз, бутун онгимиз ва бутун кучимиз билан севишни бошласак нима бўлади? Агар биз Унинг улуғворлигига қарасак ва диққатимизни Унга қаратсак нима бўлади? Кучли ўзгариш ва бағишланиш жараёни бошланади ва танавий фазилатлар кичрайиб боради.
Худонинг кучи Худога бўлган севги томонида жойлашган. Қачонки сизлар Худони севсангиз, шунда шаҳватпараст, дабдабали, қўпол, хиёнаткор бўлмайсиз. Сизнинг ичингизда яхшилик, сабр-тоқат ва ўзини тута билиш ҳукмронлик қила бошлайди, мағрурлик ва туҳмат йўқолади, пулни яхши кўришни ва ўзингизни севишни тўхтатасиз. Бу барча танавий фазилатлар ичингизда ўлишни бошлайди ва сен Унинг суратига айланасан, сен ўзингда кичраясан ва ичингдаги Худода катталашасан. Ва кейин Худонинг Ўғли муқаддаслик руҳига кўра сенда куч-қудрат билан намоён бўлади.
Шунинг учун, азиз дўстим, мен сени Худода одатдагидан узоқроққа боришга чақираман. Худони тобора кўпроқ сев, ўзингни бутунлай Унга бағишла, Унинг улуғворлигига қараб тур - ва сен Ота яратаётганини кўра бошлайсан. “Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин” (Ваҳ. 22:11). Унинг қудратини рашк қилгин, Худо сендан фойдаланиш учун чанқоқ ва сен орқали Ўз кучини очиб беришни хоҳлайди. Худонинг қудратига ташналик одатий ҳолат, бунга рашк қилинг, у Худодан келади. Муқаддас Руҳ бугунги кунда шундай дейди: "Мен оғир вақтларни кўраман, одамларнинг қайғуларини кўраман, фарёдни эшитаман, мен жавоб бериш учун келаётганимни биламан, лекин мен муқаддаслик руҳига кўра ўзимни куч билан очиб беришим учун ўзини бутунлай Менга бағишлайдиган одамга муҳтожман".

Бизнинг Вақтимиз Келди

Муқаддаслик руҳига кўра, Шоҳлик ўғиллари Худонинг қудрати билан намоён бўлганида, биз авлодимизнинг оғир вақтларини ўзгартиришимиз мумкинлигига чин дилдан ишонаман. У бизни фиръавн ҳузурига юбориб, Ўз халқини касалликдан, гиёҳвандликдан ва лаънатлардан халос қилади, иблиснинг ишларини Ўзининг қудрати билан йўқ қилади ва кўпчилик учун жавоб бўлади, токи Унинг иродаси осмонда бўлгани каби ерда ҳам бўлсин.
Бир кени Исо танада туғилди, лекин У муқаддаслик руҳига кўра, Худонинг Ўғли сифатида қудратда намоён бўлди. У бизни Худо билан яраштирди, бизни қулликдан олиб чиқди ва вақтни ўзгартирди. Бир куни Мусо танада туғилди, лекин Худонинг хизматкори бўлганидан сўнг, муқаддаслик руҳига кўра, у куч билан намоён бўлди - у ўз авлодининг оғир вақтларини ўзгартирди. Бир куни Павлус тана ва қон билан маслаҳатлашмади, балки Худонинг улуғворлигига қаради ҳамда Худо у орқали куч билан намоён бўлди ва унинг авлодида иблиснинг ишлари йўқ қилинди.
Бизнинг вақтимиз келди. Flame of Fire хизматида биз учта асосий тамойил остида ишлаймиз: тўлиқ Худога бағишланиш, тўлиқ қурбонлик ва Муқаддас Руҳга тўлиқ итоат қилиш. Менимча, бу ҳақиқий масиҳийликни белгилайди ва Худонинг кучини ишга солади. Ҳаётимнинг бир кунида мен бутун ҳаётимни, танамни, вақтимни Худо учун бутунлай ажратиб, Худонинг Ўзига бағишлашга қарор қилдим. Мен Худонинг Ўғли менда ва мен орқали қудратда, муқаддаслик руҳида тўлиқроқ намоён бўлиши учун Унинг суратига, улуғворликдан шон-шуҳратга ҳамда қудратдан қудратга ўзгаришини хоҳлайман ва мен бу ерда Худонинг тайинловини амалга ошириб, кўп одамлар учун жавоб бўла оламан.  


-------

12-БОБ

САЛОҲИЯТ

"Ҳеч бир кўз кўрмаган,  ҳеч бир қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган.” Бизларга эса  Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди.  Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан,  ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир." (1 Кор. 2:9-10). Худо биз учун янада буюкроқ, юксакроқ ва кенгроқ нарсаларни тайёрлаб қўйган; бизнинг жисмоний онгимиз илоҳий тўлиқликни идрок этишга ва тушунишга қодир эмас, чунки у инсоннинг имкониятла-ридан ташқарида. Муқаддас Китобда Худо Уни севувчилар учун тайёрлаб қўйгани ҳақила айтилганда, Унинг руҳий дунёда тугалланган иши ҳақида гап кетяпти.

Худо Вақтдан Ташқарида

Худо аввало руҳий дунёда тугатмагунча кўринадиган дунёда ҳеч нарсани бошламайди. Кўринмас нарсалардан ҳамма кўринадиган нарсалар пайдо бўлди (Ибр. 11:3). Худо кўринадиган ва кўринмайдиган ҳамма нарсани яратди, лекин Худонинг Ўзи барча яратган нарсалардан устундир. Самолар - бу Унинг тахти ва руҳлар дунёси, ер эса Унинг оёғи тагидаги курсидир. Худованд вақт ўлчамини яратди ва бу Унинг иродаси ва мақсади билан боғлиқ, лекин Унинг Ўзи ҳамма нарсадан устундир ва вақт макони билан чегараланмаган.
Худо Руҳдир ва руҳ соҳасида ҳеч қандай чекловлар йўқ - У вақтдан ташқарида ва бир вақтнинг ўзида ҳамма вақтларда яшаши мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Худо вақтни яратди, унинг бошини ва ниҳоясини белгилади, лекин У Ўзи вақтдан ташқарида ва бутун вақтни барча авлодлар, даврлар ва элатлар бўйлаб бир вақтнинг ўзида кўради.
Худо биринчи кунни яратганида, У бир вақтнинг ўзида иккинчи ва учинчи кунларда эди. Худо иккинчи кунни яратганида, У бир вақтнинг ўзида биринчи ва учинчи кунларда эди ва шу билан бирга, У сизнинг кунингизда, яъни сиз ушбу китобни ўқиётганингиз вақтида мавжуд эди. Дунё яратилаётган вақтда ҳам Худо Одам Ато орқали бутун инсониятни кўрганди. Худованд тугалланган вақтда бутун дунёни барча замонларда ва авлодларда кўришга қодир. Бу Худонинг буюклиги ва ҳикматининг чуқурлигидир.
Ишаё китобида шундай дейилган:
"Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. "Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман", деб айтмоқдаман" (Ишаё 46:10).
Қадим замонларда Худо нима бўлиши ҳақида гапирган, лекин Унда булар аллақачон амалга ошган, бу Унинг ҳикмати ва қудратидир. Абадий руҳий дунё айнан шундай фаолият кўрсатади.

Охири Аллақачон Тугаган

Бундан келиб чиқадики, агар Худованд охирини бошидан эълон қилса, демак, У аллақачон охирини амалга оширган. Худо Иброҳимга унинг авлодлари ўзлариники бўлмаган юртда мусофир ва тўрт юз йил давомида қул бўлиб, жабр-зулм кўришларини эълон қилгани ёзилган. Аммо Худо уларни қул қилган одамларни ҳукм қилади ва яҳудийларни катта бойлик билан олиб чиқади (Ибтидо 15:13-16). Тасаввур қилинг, Худо Мусонинг ролини олдиндан билган ва гарчи Мусонинг ўзи ҳали жисмоний дунёда мавжуд бўлмаган бўлса ҳам унинг вазифасини тайинлаган. Шундай қилиб, Худо Иброҳимга Ўз ваъдасини бераётганда, Мусони аллақачон билганди ва унга халқни Мисрдан олиб чиқиш вазифасини берганди.
Худо Ўз сўзини келажакдан ҳозирги кунга томон юборади, чунки У келажакни аллақачон белгилаб қўйган ва Ўзи у ерда ҳозирдир. Худо ҳар доим ҳамма вақтда мавжуддир. Мен сизга яна шуни айтаман, Ваҳий китоби Худонинг тугалланган ишидир. Биз энди фақат охирида эълон қилинган нарсага эришмоқдамиз, бу вақтда Худонинг иродаси Унинг қўли билан амалга ошади ва биз яна бир бор Худо яшайдиган абадийлик маконида, ҳамма нарсани тўлдирадиган яхлитликда ҳозир бўламиз. Фақат шу тушунча орқали биз Худо нима деганини тушунишимиз мумкин: "Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, - деб айтмоқда Эгамиз. — Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. " (Еремиё 29:11). У ҳамма замонларнинг Раббийсидир, ЯҲВЕ, Мен Борман! Худо Альфа ва Омега, бир вақтнинг ўзида бошланиши ва охири, лекин Унинг на бошланиши, на охири бор.
Сенинг бу жисмоний дунёга туғилганинг сенинг тақдирингиз аллақачон Худо томонидан амалга оширилганлигидан далолат беради. У сен учун белгиланган барча кунларни ёзиб қўйди, лекин уларнинг ҳеч бири ҳали амалга ошмаган эди, чунки Худованд абадиятда вақт бошланишидан тугашигача Ўзининг бутун иродасини бошидан охиригача кўради. Биз руҳий дунёда вақт макони йўқлигини тушунганимизда, биз қоронғу ойнадан ўтиб, Худонинг Қўзиси дунё яратилганидан олдин Худонинг барча иродасини бажариб, қурбон бўлгани ҳақидаги Муқаддас Ёзув парчасини тушунишимиз мумкин (Ваҳ. 13:8).
Бизнинг дунёмиз пайдо бўлишидан олдин биз Худода эдик, У бизни билганди ва тақдиримизни тўлиқ тайёрлаб, ўз вақтида туғилишимизга ижозат берди. Эфесликларга мактубда айтилишича, У бизни дунё яратилишидан олдин Ўзида танлаган (Эфес. 1:4). Биз бу дунёга Худонинг Ўзи хоҳлагани учун туғилганмиз. Ёқуб ҳам шундай ёзади: “Худо Ўз ҳоҳишига кўра, бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди” (Ёқуб 1:18). Шунинг учун У ҳар биримиздан Ўзи белгилаган нарсани бажаришимизни кутади.


-------

Туғилиш Учун Юборилган

Биз ҳомилада шаклланмасдан туриб кандай қилиб дунё яратилишидан олдин Унда мавжуд бўлишимиз мумкин эди? Руҳий дунё шундай фаолият юритади. Қуйидаги мисолда сиз бунинг руҳий тимсолини кўришингиз мумкин. Ибронийларга мактубда ёзилишича, ушр олувчи Левининг Иброҳим тимсолида ўзи Малкисидиққа ушр берган. Қандай қилиб бунинг имкони бор, чунки Леви қабиласи кўринадиган дунёда фақат тўрт юз йилдан кейин пайдо бўлганди? Гап шундаки, Малкисидиқ Иброҳимни учратганида Леви Худонинг ваъдаларида, отасининг белида эди (Ибронийларга 7:9-10). Вақт доирасидан узоқлашишга ҳаракат қилинг ва абадийликдан Худонинг тугалланган ишига қаранг: руҳий дунёда тугалланган нарса ўз вақтида жисмоний дунёда туғилади. Шундай қилиб, руҳий дунё, Леви ҳали туғилишидан олдин, Иброҳим тимсолида Худованднинг руҳонийси Малкисидиққа ушр олиб келганини қайд этди.
Шундай қилиб, биз дунё яратилишидан олдин Унда эдик ва ҳамма нарса Унинг Каломи орқали вужудга келди. Юҳанно Хушхабарида шундай дейилган: "Азалда Калом бор эди, Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирор нарса мавжуд эмас" (Юҳанно 1:1-3). У Ўзи хоҳлаб, бизни Каломи орқали дунёга келтирди (Ёқуб 1:18). Ва Унинг Каломида Унинг руҳи ва ҳаёти бор. Ишаё ҳам шундай ёзади:
"Осмондан қор, ёмғир ёғади. Улар осмонга қайтмай, ерни суғоради, Токи ер ўсимлик ўстирсин. Эккани дон, егани нон берсин. Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади. Менга бўм-бўш қайтиб келмайди. Менинг ҳоҳиш-иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади" (Ишаё 55: 10-11).
У Ўзининг руҳ ва ҳаёт берувчи каломини юборади (Юҳанно 6:63). Эътибор беринг, Худодан юборилган калом бажариш учун юборилган нарсани амалга ошириш учун илоҳий салоҳиятга эга. Агар сиз буни фикрингизда тушуна олсангиз, унда мен тимсол сифатида ва башоратли равишда биз Унинг Каломидаги сўзлар эканлигимизни айтишимга ижозат беринг. Ўзининг сўзи орқали Худо бизни бу жисмоний дунёга юборди. Ва Унинг сўзи бажариш учун юборилган ишни амалга оширмагунча бекорга қайтиб кетмайди.
Сен дунёнинг бошидан Унда танлангансан, шунинг учун У сўзни юборди ва сени дунёга келтирди, бу сўз юборилган нарсани гавдалантиришга ва амалга оширишга қодир бўлган Худонинг илоҳий салоҳиятини ўзида мужассам қилди. Бу сўз Худодан чиққан уруғ сифатида пайдо бўлди. Худо сўзини сенинг тайинловинг учун чиқарди, шунинг учун У сенга айтади: "Сен ҳақингдаги режаларни фақат мен биламан; Мен ҳаётингни аллақачон белгилаб қўйдим ва тақдирингни тугатдим. Менинг сен ҳақингда ниятларим шуки, сен ўз вақтида мева бериб, сени бу ерда бажаришинг учун юборган ишимни якунлайсан".
Қизиғи шундаки, Худодан башоратли хабар келганда, у вақт мавжуд бўлмаган руҳий дунёдан келади; тўлиқ келажакни эълон қилиш ва сиз ўзингизни Худонинг кўзлари билан кўришингиз, сиз учун илоҳий режа бўлган ва ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир инсон қалби тасаввур қилмаган нарсаларни кўриш кучи абадийликдан келади. Башорат инъоми сизнинг тайинловингизни тўлиқликда кўриши ва ҳозирги сизда бор бўлган барча шароитларингиздан юқорироқда гапириши мумкин. Худодан келган сўз сизга чақирув беради ва бу сўз бажарилмагунча сизни ўзига жалб қилаверади.
Фақат Худонинг ҳузурида Муқаддас Руҳ билан бирлашганимизда, биз башоратли кўришни бошлаймиз. Довуд ўз ҳаётида Худонинг Руҳининг қадр-қимматини тушунди, шунинг учун у гуноҳ қилганида, у Худога тавба билан хитоб қилиб: "Менда тоза юрак яратгин ... ва Муқаддас Руҳингни мендан олма" (Забур 50:12-13). Муқаддас Руҳда биз абадиятдан туриб руҳий қараш билан кўришимиз мумкин.
Мен Худонинг ҳузурида Довуд Муқаддас Руҳ билан бирлашганига ишонаман, шунинг учун у ўз ҳаётини энг бошидан, ҳомила босқичида, туғилишидан олдин башоратли тарзда кўра олди. Бу ҳақда Довуд санолардан бирида шундай ёзади:
"Мен пинҳон яратилганимда, 
Ернинг тубида  маҳорат ила тўқилганимда,
Суякларим Сендан яширин эмас эди.
Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни.
Менга ажратилган кунлар келмасдан,
Ҳаммаси китобингга ёзилганди." (Заб 158:15-16).
Довуд буни жисмонан кўриши мумкин эмас эди, лекин у пайғамбар сифатида бу очиқликни ақлининг ички дунёсига муҳрлади.
Демак, агар Довуд ҳомилада пайдо бўлган пайтдан бошлаб ўз ҳаётини башоратли тарзда кўрган бўлса, Еремиё бундан ҳам чуқурроқ кўрган. У ҳомиладан анча олдин содир бўлган воқеаларни башоратли тарзда эълон қилди:
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” (Ер. 1:4-5).
Худо Еремиёни абадийликдан ажратиб, уни халқлар учун пайғамбар сифатида тасдиқлади ва руҳий дунёда ҳамма нарса тугагач, Еремиёнинг жисмоний дунёда туғилишига ижозат берди.

Худонинг Инъоми Нима Дегани?

Еремиё ўз авлодига Худонинг инъоми сифатида келган. Пайғамбар - бу инъомдир. Худо Еремиёнинг авлодини абадийликдан кўрди: У башорат инъомига ва Худонинг сўзига муҳтож бўлган ўша авлоднинг воқеалари ва эҳтиёжларини кўрди. Шунинг учун, Худованд абадийликдан Еремиёни авлодлари учун инъом сифатида тасдиқловчи сўзни юборди. Ва Худонинг оғзидан чиққан сўз бўш, яъни самарасиз бўлиб қайтмайди, балки Худо уни юборган мақсадни амалга оширади (Ишаё 55:10-11). Еремиё Худонинг инъоми ва ерга пайғамбарнинг тасдиқланган мақоми сифатида юборилган сўз эди.
Баъзан биз учун Худонинг инъоми нима эканлигини тушунишимиз қийин, чунки биз кўпроқ Худонинг инъоми билан боғлиқ бўлган истеъдодлар, қобилиятлар ва руҳий инъомларга эътибор қаратамиз. Исо бу дунёга Худо томонидан ерга юборилган инъом эди. Шунинг учун Исо қудуқ ёнида самариялик аёлни учратиб, унга шундай деди:
"Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини  ва сендан сув сўраган Одам  ким эканлигини сен билмайсан.  Билганингда эди,  ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг  ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди." (Юҳанно 4:10).
Бошқача айтганда, Исо аёлга шундай деди: "Агар мен сен учун инъом эканлигимни тушунганингда эди, Мендан ичиш учун сўраган бўлар эдинг ва мен сенинг эҳтиёжингга жавоб берган бўлардим. Менда шундай салоҳият, шундай манба, шундай имкониятлар борки, сенинг ҳаётингда ишга соламан!"
Диққат билан тингланг: Исо айтган сўзлар чуқур руҳий маънога эга. Инъом - бу чақирувга эга бўлган шахс, бу ердаги инсоннинг асл тайинлови. Инсон, энг аввало, улкан илоҳий салоҳиятни ўзида мужассам этган руҳий шахсдир, у очилиб, ўзининг авлоди учун жавоб бўлиши керак. Шахс Худонинг инъомидир ва бу инъомнинг ичига қобилиятлар, истеъдодлар, руҳий инъомлар ва ўз вазифаларини бажариш ва мева бериш учун зарур бўлган барча нарсалар аллақачон киритилган. Еремиё инъом сифатида келди. Исо инъом сифатида келди. Сен инъом сифатида келгансан. Худо сени абадиятдан билди ва сени авлодинг учун жавоб сифатида тасдиқлади.
“Ҳа, азизларим,  ҳозир биз Худонинг фарзанд-ларимиз.  Аммо келажакда ким бўлишимиз  бизга ҳануз очилмаган.” (1 Юҳн. 3:2).
Биз Худодан туғилганмиз ва Худонинг Руҳи бизнинг ичимизда, жисмоний танамизда яшайди. Агар мен бўш стаканни олиб, уни океандан сув олиб тўлдирсам, океандаги сув стаканда ҳам бўлади. Сувни чеклайдиган ягона нарса - у жойлаштирилган идиш. Сиз ва мен, худди шу сув каби, Худонинг Руҳидан олинганмиз, ўша Руҳ бизнинг ичимизда яшайди. Унда ҳеч қандай чегара ва вақт макони йўқ. Бизнинг ичимизда бутун океанга кириш имконияти мавжуд.
Биз Ундан келдик, У билан яшаймиз ва бир кун келиб Унга қайтамиз. Биз шунчаки яшаш учун эмас, балки мева бериш учун туғилганмиз, бу мева учун У бизга ҳаёт берган ва бизни абадийликдан жисмоний дунёга юборган. Ҳар биримиз ўз вақтида мева беришимиз керак (Забур 1:2-3). Сенинг ичингда Муқаддас Руҳ аллақачон илоҳий салоҳиятни, яъни очиб берилиши керак бўлган уруғни жойлаштирган. Бу уруғда сенинг мақсадинг ва Худо томонидан берилган тақдиринг бор. Сен ўз авлодинг учун инъом, жисмоний танага жойлаштирилган, очилиши керак бўлган инъомсан.


-------

Сенинг Ичингдаги Худонинг Салоҳияти

Бир куни Исо Осмон Шоҳлигининг сирларини очиб берар экан, далага экилган хантал уруғи ҳақидаги масални айтди (Матто 13:31-32). Экилган уруғ жуда катта имкониятларга эга эди: у гуллаб, дарахтга айланди, шунда осмон қушлари келиб, унда уя қурдилар. Кўряпсизми: бу митти уруғнинг ичида ақл бовар қилмайдиган салоҳият бор эди.
Тасаввур қилинг, кафтингизда олманинг қора уруғи бор. Агар сиз унга жисмоний кўзларингиз билан қарасангиз, бу оддий уруғ ва бошқа ҳеч нарса эмас. Сиз келажакдаги дарахтни ёки ичидаги тугулланган ишни кўрмайсиз. Худди шундай, Муқаддас Руҳ билан вақт ўтказмайдиган одам ўз ҳаётини абадийликдан, Худонинг кўзлари билан кўрмайди ва шунинг учун ўзига жисмоний қобилиятлари ва жисмоний кўзлари билан қарайди. Биз ўзимизга инсон нигоҳи билан қарасак, ўзимизни мана шу кичик уруғдек ҳис қиламиз: "Мен ҳеч нарсага арзимайман. Мен нима қила оламан? Мен шунчаки оддий бир уруғман". Бироқ сен ўзингни шундай кўрасан, Худонинг нигоҳи бутунлай бошқача! Эсингда бўлсин: кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган нарса бор. Худо нафақат уруғни, балки унинг ичидаги улкан салоҳиятни ҳам кўради.
Бироқ, уруғнинг гуллаши учун уни тўғри тупроққа жойлаштириш керак, шунда у мева берадиган дарахтга айланиши мумкин. Унинг меваларида ҳам уруғлар бўлади ва бу уруғларда яна дарахтлар бор, у дарахтларда яна мевалар бор, бу меваларда яна уруғлар бор... ва шундай чексиз давом этади. Сен ҳаётингга қарасанг, оддий уруғни кўрасан, лекин Худо сенга қараса, руҳий уруғни ва бутун бир боғга айланиш салоҳиятини кўради! Худо Ўзи юборган инъомни кўради ва тугатилган ишни кўради. Сен ўзингни тўғри тупроқда кўришни ва жойлаштиришни истамасанг, ўзингни чегаралашинг мумкин.
Эътибор беринг, агар уруғ нотўғри тупроққа жойлаштирилса, у ўсмайди. Мисол учун, столга уруғни қолдиринг - у бир йилдан кейин ҳам очилмайди ёки униб чиқмайди, чунки у нотўғри муҳитда жойлашган. Агар уни кейинги ўн йил давомида бир жойда қолдириб, яна текшириб, худди шу, фақат қуриб қолган уруғни топиш мумкин. Афсуски, бу ўз ҳаётини жисмоний кўзлар билан баҳолайдиган ва оддийгина яшайдиган кўплаб одамларга ўхшайди. Улар ҳеч қачон тўғри тупроқ билан боғланмаган ва шунинг учун улар тўлиқ ривожланмаган. Айнан шунинг учун бундай одамлар ўзларини қуриган уруғдек ҳис қилишади.
Уруғ тўғри тупроққа тушса, дарахт ўсади ва мева пайдо бўлади. Мева одамларга келмайди, балки одамлар мевага келади. Бошқача айтганда, мева одамларнинг эҳтиёжларига жавоб бўлиб, уларнинг очлик ва чанқоғини қондиради. Агар биз ҳар биримизнинг ичимизда туғилишимиз сабаби билан боғлиқ бўлган ғоят қудратли илоҳий салоҳият мавжудлигини тушуна олсак, унда ҳаётимизни чеклаб қўймаган бўлардик, аксинча, Худо ичимизга нима киритганини излаб, уни очиб берган бўлардик. Тушунинг, ўз салоҳиятингизни рўёбга чиқариш тўғридан-тўғри очиқлик ва тупроқ билан боғлиқ.

Очилмаган Салоҳиятга Эга Қабристонлар

Шундай қилиб, жисмоний кўриш бор ва руҳий кўриш бор - улар бир хил нарса эмас. Жисмоний кўриш жисмоний кўзлар, инсон мантиғи ва кўринадиган дунё билан, руҳий кўриш эса сенинг ички дунёинг ва фикрлаш тарзинг билан боғлиқ. Биз фикрлаш тарзимиз, янгиланган онгимиз орқали Худо биз учун нима тайёрлаб қўйганини кўришимиз мумкин. Бир куни Исо фарзийлар ҳақида шундай деган: "Фарзийларга эътибор берманглар. Улар ўзлари кўр ва кўрларга йўлбошчилик қиладилар. Агар кўр одам кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга йиқилиб тушади" (Матто 15:14). У жисмоний кўрлик ҳақида эмас, балки эртами-кечми мағлубиятга олиб келадиган руҳий кўрлик ҳақида гапирди. Шунинг учун Исо огоҳлантирган ҳам: “Фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни уларнинг иккиюзламачилигидан эҳтиёт бўлинглар” (Луқо 12:1). У қандай хамиртурушни назарда тутган? У таълим бериш ҳақида гапирган эди, чунки айнан шу фикрлаш тарзини шакллантириб, ички дунёқарашни ёки нодонликни очиб беради.
Худо ҳаммага руҳий қарашларни очиб беришдан манфаатдор. Шунинг учун, Шоҳлик ҳақидаги сўз экилган, лекин у қабул қилиниши, илдиз отиши ва руҳий қарашларни яратиш учун фикрлаш тарзини шакллантириши керак. Кўриш уруғнинг қандай гуллашини ва у Худо кўрган нарсага айланишини белгилаб беради.
“Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги каломни эшитган, аммо тушуниб олмаган одамга ёвуз шайтон келиб, унинг юрагига экилган каломни ўғирлаб кетади” (Матто 13:19).
Шунинг учун ҳар бир киши ўз таълимини қабул қилиш усули учун жавобгардир. Ўзимизни Худонинг кўзи билан кўришимиз ва ўсиб мева беришимиз учун тўғри тупроққа экилган бўлишимиз жуда муҳимдир.
Дунёга машҳур ваъзхон ва бестселлер (энг кўп сотилган) китоблар муаллифи Майлз Мунро (Myles Munroe) шундай деган эди: "Ер юзидаги энг бой жой қабристондир. У ерда ҳеч қачон ўзлари кутилган кишига айланмаган миллионлаб одамлар ётибди. Улар шунчаки ривожланмаган уруғлар каби ўлишди ва ўзлари билан бирга қўшишлари мумкин бўлган барча ижобий ҳиссаларини олиб кетишди. Бутун ер юзидаги қабристонлар йўқолган хазиналар омборидир: ёзилмаган китоблар, расмлар, мусиқа, шеърият, ифода этилмаган ғоялар, амалга оширилмаган салоҳият ва тугалланмаган ўсиш. Фожиа шундаки, минглаб одамлар ҳар куни ўзларининг бутун салоҳиятларини тўла-тўкис очмасдан қабрларига боришади". Одамлар бутун умрини бошқаларнинг фикрига боғлиқ ҳолда, ўзларини бошқалар билан таққослаш, нусха олиш ва солиштириш билан ўтказдилар. Қабристонда жуда кўп бизнес ғоялари ва ривожланмаган истеъдодлар, жамоатлар очмаган жуда кўп пасторлар бор. Кўпчилик ўз миссиясини ҳеч қачон бажармаган. Улар қандай одам бўлиб етишишлари керак бўлган одамлар бўлишмади.
Мени эшитинг: Худо ҳар бир инсоннинг тайинлови билан биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ қизиқади, чунки бу Унинг режаси ва иродасидир. Бугунги кунда ҳаёти гиёҳвандлик, зино, ичкиликбозлик, тушкунлик ва рад этилиш ботқоғига ботган жуда кўп одамлар бор... Мен ишонаманки, уларнинг энг катта муаммоси - мақсаднинг етишмаслиги. Улар ўз тайинловларини билишмайди ва ҳаётнинг маъносини кўрмайдилар, шунинг учун улар ҳамма нарсанинг содир бўлишига йўл қўядилар ва ўзларини бекорга исроф қиладилар. Олдинги авлод ўз вазифасини бажара олмагани сабабли бугун қийналиб, ўзини топа олмаётган кўплаб ёшларни Худо менга кўрсатди.
Бир куни Муқаддас Руҳ менга: "Атрофингда нима содир бўлиши ва сендан кейин нима бўлиши сенга боғлиқ", деди. Ҳар биримиз ўзимизни очишга ва мева беришга чақирилганмиз. Биз Худодан келдик, У билан яшаймиз ва Унга қайтамиз. Шунинг учун ўзингни бошқалар билан солиштирма; Худо сендан ким бўлишингни хоҳлаган одам бўлишинг керак. Сенинг авлодинг сендан кутилган мевани бермаганинг сабабли азоб чекиши мумкин. Сенинг ичингда ажойиб илоҳий салоҳият бор ва сен бу авлодга Худонинг инъомисан. Ишонаманки, Муқаддас Руҳ билан сен гуллаб, авлодингга жавоб бўласан.



-------

13-БОБ

ДУНЁҚАРАШ

Одам нега ҳеч қачон ўз тайинловига кирмагани ва Худо ҳоҳлаган одам бўлиб етишмаганининг маълум сабаблари бор. Сабаблар эса ҳар доим ҳам шайтонда эмас! Яна қандай куч бизни илоҳий тайинловимиздан қайтариши мумкин? Матто Хушхабарида шундай дейилган:
"Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди,
Қулоқлари гаранг бўлди,
Кўзларини юмиб олишди.
Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди,
Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди,
Ақллари англаган бўларди, Менга қайтган бўлишарди,
Мен уларга шифо берган бўлардим" (Матто 13:15).
Тасаввур қилинг: одамлар Масиҳни жисмоний кўзлари билан кўрдилар, Отадан Унинг улуғворлигини, шифоларини, мўъжизаларини кўрдилар ва Худонинг сўзларини эшитдилар. Бироқ Худо айтадики, улар ҳақиқатда на кўришади ва на эшитишади!
Бу ерда жисмоний кўриш ва жисмоний воқелик ҳақида эмас, балки инсон Худони ва Унинг иродасини кўриши керак бўлган бошқа турдаги кўриш ҳақида гап кетяпти. Одамларнинг қалби, яъни фикрлаш тарзи шу қадар қотиб қолган эдики, улар ҳақиқий, абадий воқеликни кўра олмадилар. Жисмоний кўриш фақат жисмоний дунё билан боғлиқ, аммо онг руҳида биз узоқни кўра оламиз, Унинг иродасини абадийлик нуқтаи назардан кўрамиз ва эшитамиз. Дононинг кўзи бор (Воиз 2:14), яъни кўриш қобилияти билан боғлиқ бўлган фикрлаш тарзи бор деб ёзилган.

Дунёқараш Таълим Орқали Шаклланади

Нега инсоннинг юраги қотиб қолган? Нега бизнинг кўзларимиз ёпиқ ва руҳий тушунчамиз йўқ? Нега биз Худонинг овозини қийинчилик билан эшитамиз? Кўпчилик бу ҳақда ўйламайди, лекин айнан фикрлаш тарзи ҳал қилувчи рол ўйнайди, у эса таълим орқали шаклланади. Ва қандай таълимга бағишланган бўлсангиз, ўшанга итоат этасиз (Римликларга 6:16-17). Ва қандай кўрсангиз, шундай яшайсиз.
Шунинг учун, Худонинг фикрлаши бўлган Муқаддас Руҳнинг таълимотига бўйсуниш жуда муҳимдир. Шунда сиз онгингизнинг руҳи билан Худо кўргандек кўра оласиз ва кейинчалик бу ерда Худо сизни қандай кўрса, шундай одам бўлиб етишасиз. Ҳар бир инсон бўйсунадиган кўплаб таълимотлар мавжуд: бу дунё руҳининг таълимоти, инсонларнинг таълимоти ва Худо Руҳининг таълимоти.
Бу дунёнинг руҳи таълимотини таниш осон: у нафснинг табиатига эга - тана нафси, кўзларнинг нафси ва дунёинг мағрурлиги (1 Юҳанно 2:16). Шайтон инсон онгига турли йўллар билан таъсир ўтказишга ва ўз фикрларини сингдиришга ҳаракат қилади. Агар инсон бу фикрларни қабул қилса, улар салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради. Баъзида фикрлар нафақат танага касаллик келтиради, балки ички тасвирлар ва ваҳийларни ҳам яратади. Шундай қилиб, бу дунёнинг руҳи нотўғри дунёқарашни шакллантиради.
Аслида бу дунёнинг руҳини таниб олиш осон, лекин одам учун ҳис-туйғули нарсани руҳий нарсадан ажратиш, яъни инсон таълимотининг таъсири ва Муқаддас Руҳ таълимотини фарқлаш анча қийинроқ. Инсон таълимоти мантиқ ва кўринадиган дунё билан боғлиқ бўлган ҳис-туйғу табиатига эга. Ушбу таълимотнинг тасвири мантиқий фикрлаш тартибидан келиб чиқади ва жисмоний дунёнинг устуворликлари ва қадриятларига асосланади. Табиийки, биз кўрган ва бошдан кечирган ҳамма нарса бизнинг дунёқарашимизга таъсир қилади, чунки биз бу дунёда яшаяпмиз.

Худонинг Нигоҳи Билан Кўриш

Демак, агар сизда ҳис-туйғули, мантиқий ва инсоний жиҳатлар устунлик қилса, сиз шундай кўрасиз, ўйлайсиз ва гапирасиз, чунки юрак нимага тўла бўлса, оғиз шуни гапиради. Бироқ, жони бор одам ва янгиланмаган онг Худонинг мақсадини англай олмайди. Ҳаворий Павлус бу ҳақда шундай ёзади:
"Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар  Худонинг Руҳи ўргатган ҳақиқатни рад қиладилар.  Улар учун бу ҳақиқат тентакликдай туюлади,  бу ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар.  Зеро, бу ҳақиқатни фақатгина  Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади. Қалбида Худонинг Руҳи бўлган инсон  ҳамма нарсага баҳо бера олади,  аммо бошқалар у одамга баҳо беришга ожиз.“Ахир, ким Раббимизнинг фикр–зикрини англаб етибдики,  Унга йўл–йўриқ кўрсатса?!”  Биз эса Масиҳдай фикрлай оламиз" (1 Кор. 2:14-16).
Таълимотнинг руҳини тушунишни ўрганиш жуда муҳим ва буни руҳий жиҳатдан текшириш керак.
Худонинг Руҳи Худо Шоҳлиги ҳақидаги таълимотни олиб келади ва бизга Худонинг фикрини очиб беради. У бизни қашшоқликдан ва ичимиздан қулга айлантирган қуллик тафаккуридан халос қилувчи Ҳақиқат Руҳидир. У бизни бу дунёнинг руҳидан озод қилишга ҳамда ҳис-туйғуга алоқали ва руҳий нарсаларни ажратишга қодир. Исо шундай деган:
“Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади” (Юҳанно 8:32).
Ҳақиқат Илоҳий Руҳдир ва биз ҳақиқатни қанчалик кўп билсак, шунчалик кўп бу дунёнинг руҳидан: манманлик, шуҳратпарастлик, рад этилиш, ёлғон ва шайтоний фикрлардан халос бўламиз, шу билан бирга, инсоний таълимотлардан ва одамларнинг фикридан ҳам озод бўламиз. Исога қаранг: Ўзининг ердаги ҳаёти давомида У инсон фикрига боғлиқ бўлмади, балки Муқаддас Руҳга тўлди ва У томонидан бошқарилди. Сенинг ҳаётинг ҳақида қанчалик кўп инсоний фикрлар мавжуд бўлмасин, улар кўпинча нотўғри фикрлардир.
Сен ҳақингда ягона тўғри ва ҳақ фикр сени яратган, онанг қорнида шакл берган ва бу ердаги тайинловингни тасдиқлаган Зотдан келади. Ҳаворий Павлус шундай ёзади:
"Инсоннинг ўй–фикрларини  унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа яна ким билади?!  Худди шу сингари,  Худонинг ўй–фикрларини  Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик,  энди дунёвий одамлар каби  ўй–фикр қилмаймиз.  Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини  аниқ тушуна оламиз" (1 Кор. 2:11-12).
Худонинг Руҳи сизни озод қилишни ва сизни инсоний таълимотларга ва ижобий ёки салбий бўлган инсоний фикрларга қарам бўлмаслик ҳолатига олиб келишни хоҳлайди, шунда сиз ҳақингиздаги Худонинг фикридан бошқа ҳеч нарса сизга таъсир қилмайди. Бунга қандай эришиш мумкин? Муқаддас Руҳ билан мулоқот орқали. Сиз онгингиз руҳида янгиланиб, Худонинг яхши, мақбул ва мукаммал иродаси нима эканлигини тушунишингиз учун сиз доимо Худонинг Руҳига сизнинг фикрлаш тарзингизни тарбиялаши ва унга таъсир қилиши учун ижозат беришингиз керак (Эфес. 4:23).
Худонинг фикрлаш усули ҳам бор, У бизнинг чекланган фикрлашимиз билан тушуна оладиганимиздан анча юқори, чуқурроқ, узоқроқ ва кенгроқ нарсаларни кўради. Ва Худо Ўз фикрларини сенга очиб беришни хоҳлайди. Худонинг Руҳи сен ҳақингдаги Худонинг чуқурликларини ва мақсадларини очиб беришни хоҳлайди. Чунки Худо Уни севувчилар учун тайёрлаган нарса шунчалик буюк ва улуғворки, уни табиий онг билан эмас, балки фақат руҳий, янгиланган онг орқали тушуниш мумкин.


-------

Сенинг Ҳаётинг – Фиикрлаш Тарзинг Натижаси 

Тушунинг, онгнинг янгиланиши инсоннинг мантиғида эмас, балки ақлнинг руҳида содир бўлади ва бу жисмоний эмас, балки руҳий соҳа эканлигини билдиради. Янгиланиш жараёни бир кунда эмас, балки Муқаддас Руҳ билан доимий мулоқот орқали содир бўлади. Инсоннинг ақл руҳи ва фикр доираси ҳақиқий воқелик, инсон кўриши, ҳис қилиши ва бошдан кечириши мумкин бўлган бутун дунёдир. Фикрлар қаердан келиб чиқишини ва қаерга боришини билмайсиз, чунки бу руҳ соҳаси, агар у руҳ олами бўлса, унда руҳ сизнинг фикрларингизда ҳукмронлик қилади. Ўйлаб кўринг, сизнинг фикрингизни бошқарадиган киши ҳаётингизни бошқаради, шунинг учун бутун ҳаётингиз сизнинг фикрлаш тарзингизга боғлиқдир.
Сиз Худонинг Руҳига тўлганингизда, Унинг Руҳи томонидан бошқариласиз, фикрингиз руҳида янгиланасиз ва Худонинг фикрлаши билан бирлашасиз. Шунда сиз танавий ақл билан тушуниш мумкин бўлмаган нарсани, Худонинг иродаси нима эканлигини тушуна оласиз, кўринмасни кўра оласиз, Худонинг кўзи билан қарай оласиз. Шунда сиз ёлғон ва инсоний фикрларга берилмайсиз, аксинча бошқача фикрлаш тарзига ва Худонинг Руҳига, Унинг ҳис-туйғуларига ва вазиятга бўлган нуқтаи назарига эга бўласиз.
Ўз фикримизни билдириш учун биз сўзни ишлатишимиз керак. Тасаввур қилинг: Исо Худонинг Ўзидан келган Калом эди. Калом инсон бўлди ва орамизда яшади (Юҳанно 1:1-3,14). Ушбу матн, каломни тасвирлаб, қадимги юнонча "логос" – ошкор қилинган фикрдан фойдаланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Исо Худо ҳақидаги фикрни ифодаловчи ва бизга Отанинг фикрлашини ўргатувчи Калом бўлди. Шунинг учун Исо шундай деган: “Сизларга айтган бу сўзларимни менга Худонинг Руҳи берган, бу сўзларим сизларга ҳаёт ато қилади” (Юҳанно 6:63). Худонинг Ўғли Отанинг Руҳи билан бирлашди ва Ўзидан гапирмади, балки Худонинг сўзларини, фикрларини ва ниятларини айтди.
Эътибор беринг, Исо Ўз хизматини “Тавба қилинг, чунки Осмон Шоҳлиги яқин” (Матто 4:17) сўзлари билан бошлаган. Қадимги юнон тилидан таржима қилинган тавба, фикрнинг ўзгариши, онг ва тафаккурнинг ўзгаришини англатади. Шуни таъкидлашни истардимки, тавба қилиш ўтмиш учун афсусланиш эмас, балки ўзига, Худога ва унинг атрофидаги нарсаларга янги нуқтаи назардир. Бошқача қилиб айтганда, Исо шундай деган: "Фикрлаш тарзингизни ўзгартиринг ва мен сизларга эълон қилиш учун келган Худонинг Шоҳлигини қабул қилинг". Сиз эшитган сўзлар сизнинг фикрларингизга таъсир қилади ва фикрлар сизнинг ички ҳақиқатингиз ва қарашларингизни шакллантирадиган тасвирларни яратади. Фақат Худо Шоҳлиги ҳақидаги таълимотга қайтиш орқали Худо кўргандек кўриш мумкин.

Худо Шоҳлиги Ҳақидаги Таълимот

Ер юзида бўлганида, Исо Худонинг Шоҳлиги ҳақида кўп таълим берган. Унинг сўзларига кўра, агар кимдир Шоҳлик сўзини эшитиб, уни тушунмаса, ёвуз шайтон келиб, уларнинг қалбига сепилган нарсаларни ўғирлаб кетади: булар йўл буйига сепилганлардир (Матто 13:19). Тасаввур қилинг: Шоҳлик сўзи юракка сепилади, лекин гуллаб-яшнаши ва мева бериши учун у онгга таъсир қилиши керак. Бу уруғ жуда катта кучга эга. Иблис биладики, агар Худонинг Шоҳлиги ҳақида тушунча келса, тўғри дунёқараш пайдо бўлади ва инсон Худони тушуна бошлайди ва шунда унинг ҳаётидаги ҳамма нарса мақсадли бўла бошлайди. Шунинг учун, агар бирор киши ҳаракат қилмаса ва Шоҳлик сўзини тушунишни истамаса, шайтоннинг ўзи келади ва дарҳол экилганларни ўғирлайди.
Исо фақат Худонинг Шоҳлиги ҳақида таълим берган, чунки Худонинг иродаси бутун ер юзи билан боғлиқ ва Шоҳликнинг тузилиши бутун ер юзини қамраб олади ва ҳар бир инсоннинг чақирувига мос келади. Бу сенинг ҳам умрингни ҳам тайинловингни ўз ичига олади. Худонинг Шоҳлигидан фарқли ўлароқ, дин бутун ер юзини кўрмайди, аксинча, одамни чеклайди. Айнан шунинг учун диний доиралардаги кўп одамлар ўз чақирувларини топа олмайдилар ва ўз салоҳиятларини ишлата олмайдилар.
Диний фикрлаш тарзи фарзийлар, саддуқийларнинг таълимотлари ва Ҳироднинг хамиртурушлари билан ачитилган - буларнинг барчаси инсонга Худо ва Худо Шоҳлиги ҳақидаги таълимотни тушунишига тўсқинлик қилади. Бундай хамиртуруш одамни ачитиши ва унинг фикрлаш тарзига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай қилиб, Масиҳ одамларнинг тафаккуридан Ота томонидан сингдирилмаган ҳамма нарсани юлиб ташлади. У бу борада қаттиққўл эди ва шогирдларини фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни фарзийларнинг таълимотидан эҳтиёт бўлишлари учун огоҳлантирди. Бошқача қилиб айтганда, Исо: "Бундан эҳтиёт бўлинг, чунки биз бир-биримизни тушунишни тўхтатамиз ва нарсаларни бошқача кўра бошлаймиз", деб айтаётган эди.

Бош Билан Боғланиб, Биз Бир Нарсани Кўришни Бошлаймиз

Биласизми, барча бўлинишлар одамлар нарсаларни турлича кўрганларида бошланади. Масалан, мен сиздан кўзингизни юмиб, олмани тасаввур қилишингизни сўрайман. Буни қилиш жуда оддий, лекин ҳар биримиз бутунлай бошқа олмани тасаввур қиламиз: кимдир учун у қизил, бошқалари учун яшил, сариқ, катта ёки кичик бўлади... Лекин мен олмани қанчалик аниқ тасвирласам, менинг сўзларим сизнинг ички қарашингизга шунчалик кучли таъсир қилади ва охир-оқибат барчамиз бир хил олма қиёфасини кўрамиз. Масалан: "Катта яшил олма." Энди биз бир нарсани кўрамиз, агар бир хил нарсани кўрсак, бир нарсани гапира бошлаймиз.
Бугунги кунда кўп одамлар Худога хизмат қилишга бошқача қарашади, Унинг сўзини бошқача тушунишади ва ҳатто Худони бошқача кўришади, шунинг учун кўплаб талқинлар ва таълимотлар мавжуд. Бироқ, Худонинг Ўғлидан бўлмаган ҳар қандай нарса сафсата сифатида ташланиши керак. Бизда Худонинг Руҳи орқали Бош сифатида Масиҳ билан бирлашадиган фикрлаш тарзимиз бўлиши керак. Ҳақиқий илоҳиёт - бу Исо Масиҳнинг Ўзи, шунинг учун биз У билан бирлашганимизда, биз ҳаммамиз ўзимизда бир хил тасвирларни кўра бошлаймиз ва кейин ҳаммамиз бир хил сўзларни гапира бошлаймиз.
Ҳаворий Павлус бу ҳақда шундай ёзган:
“Эй биродарларим,  Раббимиз Исо Масиҳ номи билан  сизларга илтижо қиламан:  ҳаммангиз ўзаро аҳил яшанглар.  Орангизда низоларга йўл қўймай,  фикр–хаёлда тамомила якдил бўлинглар” (1 Кор. 1:10).
Ҳаммамиз бир руҳда бирлашганимизда, биз бир нарсани кўрамиз ва бир хил нарсани гапирамиз. Ҳамманинг Худоси ва Отаси битта, У ҳамма нарсадан устун, ҳамма орқали ва барчамизда мавжуд (Эфес. 4:6). Бизнинг ичимиздаги Зот бизга бир нарсани ўргатади, У бизга Худонинг Шоҳлигини ва Унинг қарашларини ўргатади. У билан Руҳда бирлашиб, биз Худони учун муҳим ҳамма нарсадан таъсирлана бошлаймиз. Исо шогирдларига шундай ибодат қилишни ўргатган: "Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин" (Матто 6:10). Тушунинг, осмонда Худонинг Шоҳлиги бор ва Худо Унинг Шоҳлиги бутун ер юзига келишини ҳоҳлайди, Худонинг Шоҳлиги эса Муқаддас Руҳда! Шунинг учун Исо башоратли равишда шогирдларига шундай деган: "Мен кетаман, лекин Менинг ичимда бўлган Руҳ Менинг тирилишимдан кейин келади ва сизларга ҳамма нарсани ўргатади. У сизларни қуроллантиради ва барча ҳақиқатга йўналтиради ва мен ер юзида бошлаган ҳамма нарсани сизлар орқали давом эттиради". Фақат Муқаддас Руҳ билан бирлашиш орқали биз Худонинг иродасини осмонда бўлгани каби ерда ҳам амалга оширишимиз мумкин.
Иблис буни билади ва шунинг учун у одамларни Худо Шоҳлигининг таълимотига қайтишларига ва Муқаддас Руҳ билан мулоқот қилишларига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилади. Тушун, агар сенинг фикрлаш тарзингХудо Шоҳлигининг таълимотлари билан янгиланмаса ва сен Муқаддас Руҳ орқали Ўғил билан доимий алоқада бўлмасанг, айнан шу нарса сени тайинловингдан тўсиб туради. Исонинг Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги таълимоти шундай тўғри тупроқки, биз унда очилишимиз, кўп мева беришимиз ва шу орқали Отани улуғлашимиз учун ўзимизни экишимиз керак бўлади. Зеро, чинакам улуғлаш сўзда эмас, ўз тайинловини амалга оширишдадир.
Тасаввур қилинг, қўлингизда энг замонавий смартфонни ушлаб турибсиз. Агар у хизмат кўрсатувчи провайдерга уланмаган бўлса ва унда керакли функциялар ёқилмаган бўлса, бу фойдасиз матоҳга айланади. Бу шунчаки ўз мақсади учун ишлатилмайдиган қурилма бўлади ва шунинг учун унинг дизайнерига шон-шараф ва ҳурмат келтирмайди. Бироқ, телефон уланган ва унинг барча функциялари фаоллаштирилганда, у инсон эҳтиёжларига хизмат қилади ва телефон қанча кўп ишлатилса, унинг яратувчиси шунчалик шарафланади. Муқаддас Китобда айтилишича, агар биз кўп мева бериб, ҳақиқий тайинловимизни амалга оширганимизда Отани улуғлаймиз.
Мен ушбу китоб орқали сиз кўпроқ нарсага чанқоқ бўлишингиз ва таълимотнинг фикрлаш тарзингизга қандай таъсир қилишига эътибор беришингиз учун ибодат қиламан. Исо шундай деган:
“Кимки Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади” (Юҳанно 7:17).
Мен ишонаманки, Худодан, Унинг Ўғлидан ва Унинг иродасидан ташқаридаги ҳамма нарсани тарк этишга тайёр бўлган, юракларини тушунишга мойил қиладиган, "Мен Сенинг иродангни осмонда бўлгани каби, ерда ҳам бажаришни хоҳлайман..." деб айтадиган одамлар Муқаддас Руҳнинг улар ичида ишлай бошлаши учун замин ҳозирлайдилар. Фикрнинг янгиланиши бир кунда эмас, балки Муқаддас Руҳ билан доимий мулоқот орқали содир бўлади.
Агар сиз ҳақиқатан ҳам Отанинг иродасини бажаришни хоҳласангиз, сизга билим берилади ва сиз кўринмас нарсаларни кўра оласиз, ёруғликда юрасиз, вақтни, фаслларни, Худонинг хоҳишларини ва Унинг иродасини тушуна оласиз. Худонинг Руҳи сизнинг ичингизда илоҳий дунёқарашни очиб беришни истайди, токи сиз уруғдек очилиб, бу ер юзидаги тайинловингизда яшанг, Худонинг мақсадларига хизмат қилинг ва Унинг тайинловига бўйсунишингиз учун Исонинг олдида туринг.
Шунинг учун, Худонинг Руҳи Ота томонидан экилмаган барча нарсаларни ичингиздан олиб ташлаши учун ибодат қилинг. Ҳақиқат Руҳи сизни озод қилишини сўранг, шунда сиз ташланиши керак бўлган жойларни - сизнинг чақирувингиздан ташқарида бўлган, сизни тайинловингиздан чалғитадиган барча нарсаларни билиб олишингиз мумкин. Барча диндорлик, инсоний таълимотлар ва бу дунё руҳининг таъсири йўқолсин, ўғил бўлиш ҳамда Худо Шоҳлигининг таълимоти ҳақида тушунча пайдо бўлсин. Муқаддас Руҳ сизнинг фикрингизни Муқаддас Китобни тушунишга очиб, Унинг хабарини тушунишингиз учун сизни онгингизни ёритиши учун ибодат қилинг, Худодан фикрингизни кенгайтиришини сўранг, шунда сиз орқали намоён бўлиши учун Худонинг Шоҳлигини ичингизга сиғдира оласиз. Сўранг, шунда Худо ҳар бир бўйинтуруқни синдириб, очиқлик ва тушунча келтирадиган ҳамда суякларингизга олов каби бўладиган мойлашини ишга солади. Сўранг ва сизга берилади! Чунки бутун мавжудот Худонинг ўғилларининг намоён бўлишини ва Худонинг улуғворлигини бу ерга келтиришини кутмоқда!


-------

14-БОБ

ЯНГИЛАНИШ

Мени ҳар доим Худонинг фикрлаш тарзи қизиқтириб келган,  айнан шунга мен мафтун бўлганман. Олдинги боблардан сиз билиб олдингизки, Худонинг фикрини инсон онги ёки табиий фикрлаш билан эмас, фақат янгиланган онг орқали тушуниш мумкин. Шунинг учун онгнинг ёритилиш масиҳийликда энг муҳим жараёндир. Билим соҳасида эса биз ҳар доим Худода олдинга ва чуқурроқ интилишимиз керак. Ҳаворий Павлус Худо бизнинг қалбларимизни нурга тўлдириши, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини билишимиз ва ичимиздаги Худонинг қудратининг беқиёс буюклигини тушунишимизга имкон бериши учун доимо ибодат қилди (Эфесликларга 1:18-19).
Агар ҳар бир одам тўхтаб, ичига чуқур назар ташласа, у ҳаётида Худонинг тайинловини қандай амалга ошираётгани ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслигини ва ўзидан норози эканлигини ҳис қилади. Дўстлар, тушкунликка тушманг. Ишонаманки, бу китобдаги Муқаддас Руҳнинг очиқликлари сизни ёритилиш олиб келади. Кейинги бобларда сиз бу ерда қолган вақтингизни Унинг иродасига мувофиқ равишда ўтказишингиз учун тайинловингиз сари амалий қадамларни топасиз. 
Мен айнан бир нарса учун, яъни сиз орқангизда нима борлигини унутиб, олдингга ҳаракат қилишингиз, мақсад сари интилишингиз, мусобақада охирига етиш учун бор кучингиз билан ҳаракат қилиб, Худо сизни чақирган Исо Масиҳдаги мукофоти сари интилишингиз учун ибодат қиламан. Худо сизга ҳаётни кўзга кўринадиган муваффақиятлардан, бизнес, молия, таълимдан, бу дунёнинг беҳуда ташвишларидан ва оддий хизматдан узоқроқда кўриш қобилиятини беришини сўрайман.

Ўзгариш Онгда Бошланади

Матто Хушхабарида шундай ёзилган: “Сизлар аввало Худонинг Шоҳлигини ва Унинг иродасини бажариш пайида бўлинглар, шунда қолган ҳамма нарса сизга берилади” (Матто 6:33). Афсуски, бу дунёнинг бутун тизими бизни Худонинг Шоҳлигини эмас, балки қолган ҳамма нарсаларни излашга ўргатади. Шу орқали дунё тизими сизни ўзининг тизимига қулликда ушлаб туради. Душманнинг алдови одамларни тез орада ўтиб кетадиган бу асрнинг ютуқлари ва муваффақиятларига мафтун қилади.
Бугунги кунда кўпчилик бу асрнинг қадриятлари уларни қанчалик нишондан адашган ҳаёт қулига айлантирганини ҳатто англамайди. Қизиғи, гуноҳ "нишонда адашиш" маъноси билдиради. Бу дунё тизими одамларнинг тафаккурини шу қадар заҳарладики, улар гуноҳнинг қулига айландилар. Улар Худо ҳар бир инсон учун белгилаб қўйган мақсаддан ташқари яшашнинг қулига айландилар. Ҳар бир инсон ўзи эришган меъёр бўйича яшайди (Филип. 3:16). Агар сизга нотўғри ўргатилган бўлса, ҳаётингиз мақсадингиздан бошқа томонга нотўғри кетади.
Шунинг учун Исо Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги таълимотни келтирди ва У одамларни биринчи бўлиб тавба қилишга чақирди. У шундай деди: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқиндир”. Тавба фикрлашнинг ўзгаришини англатади. Бошқача қилиб айтганда, Масиҳ шундай деган эди: "Фикрлаш тарзингизни ўзгартириш вақти келди, акс ҳолда сиз Худонинг Шоҳлигини қабул қила олмайсиз ва мен сизга берадиган янги ҳаётни қабул қила олмайсиз". Бинобарин, Исонинг хочда қилган ишлари хочнинг нариги томонидаги янги ҳаётимиз учун пойдевор бўлди.
Янги чақалоқ туғилганда, она қорнидан биринчи бўлиб чақалоқнинг боши пайдо бўлади. Худди шундай, янги ҳаёт кечириш учун, ўзгариш онгни янгилаш орқали бошдан бошланиши керак. Эскича фикр юритиб, янги ҳаёт кечиришнинг имкони йўқ. Исода янги ҳаётни қабул қилиш учун сиз фикрингизни янгилашингиз ва янгича фикрлашни ўрганишингиз керак.

Худонинг Асл Режаси

Сизга аллақачон маълумки, фикрлаш тарзингиз сиз ўзингизга раво кўрган таълим билан боғлиқ. Исо инсонни Шоҳликдаги фикрлаш тарзига қайтариш учун бу дунёга илоҳий таълимотни келтирди, бу ҳақиқатда Худонинг асл режаси эди. Худонинг асл режасини тушуниш учун,  гуноҳдан олдин Адан боғида содир бўлган воқеаларни тушунишимиз керак. Ундан кейин Исо бизга нимани қайтарганини чуқур тушуна оламиз.
Худо инсонни Ўзининг суратида яратганида, "Улар ҳукмронлик қилсинлар", деди (Ибтидо 1:26). Инсонга ер юзида ҳукмронлик қилиш ва бошқариш учун ҳокимият берилди. Шундай қилиб, Одам Аданга жойлаштирилди ва осмон ер билан бирликда бўлган муҳитда, яъни Худонинг ҳузурида турди. Аммо бир куни Одам Атонинг итоатсизлиги туфайли ер ҳудудидаги осмон таъсиридан алоқа узилди. Шундай қилиб,  Лютсифер одамдан унга тегишли бўлган ҳукмронлик қудратини олиб қўйди.
Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли иблис бор кучи билан осмон ва ер ўртасидаги ҳудудга кирди. У буни ер юзида ҳукмронлик қилиш ва инсон танаси орқали итоатсизлик ўғилларида ер юзида ҳаракат қилиш учун амалга оширди.

Масиҳнинг Тугалланган Иши

Масиҳ бу ерга келишидан олдин, руҳий дунёнинг сири инсондан яширинган эди. Бироқ, Исо Ўзининг ўлими ва тирилиши орқали руҳий дунёни очиб берди ва инсонни илк қудрат мавқеига қайтарди. Масиҳ биринчи Одам йўқотган ҳукмронликни қайта тиклаган охирги Одамдир.
Муқаддас Битик Исо биз учун нима қилгани ва У қандай қилиб самони ер билан яраштиргани бизга очиб беради! Колосаликларга мактубда шундай ёзилган:
“У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб,  севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди. Ўз Ўғли орқали бизни кечириб,  гуноҳларимиздан озод қилди. Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир, У бутун борлиқнинг тўнғичидир. Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар,  тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали, Унинг Ўзи учун яратилгандир. Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди, Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди. Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир, У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган. Худо Ўз комиллигини Исода жо қилишни маъқул кўрди. Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали Улар билан тинчлик ўрнатди” (Колосаликларга 1:13-20).
Хоч орқали Масиҳ осмон билан ерни яраштирди, ҳукмронликларни ва кучларни қуролсизлантирди, уларни шарманда қилди, улар устидан ғалаба қозонди ва бизга хочнинг нариги томонида ҳаёт берди! Худонинг Ўғли биз учун Худо Шоҳлигига киришимиз ва хочнинг нариги томонида яшашимиз учун эшик бўлди. Бу янги ҳаёт бу дунё ҳукмронлиги остида эмас, балки Худо Шоҳлигининг ҳукмронлиги остидадир!
Хочнинг биринчи томонида, Масиҳнинг тугалланмаган ишидан олдинда биз барча пайғамбарлар ва Мусонинг қонунини кўрамиз. Масиҳ келгунча улар бизнинг ҳимоячиларимиз эдилар. Хочнинг биринчи томонида, қонун ҳукмронлик қилади ва менинг барча камчиликларимни кўрсатади ҳамда шу жойда гуноҳнинг кучи ҳукмронлик қилади. Шунинг учун, хочнинг биринчи томонида одам доимо ўзини нолойиқ ҳис қилади. Бу жойда руҳоний доимий равишда гуноҳ учун қурбонликлар келтиради. Лекин Исо ҳақида ёзилганки, У Ўзини қурбонлик сифатида тақдим этди ва шу биргина қурбонлик орқали, муқаддас бўлганларни абадий мукаммал қилди. Кейин у шараф жойи бўлган Ота Худонинг ўнг томонида ўтирди. Исо ўтирди – бу тугалланган иш ҳақида гувоҳлик беради.
Хочдаги ўлими орқали, Исо биз учун Худо Шоҳлигига яна кира олишимиз учун эшик бўлди. У шундай деди: "Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади" (Юҳанно 10:9). Хочнинг биринчи томонида биз Худонинг раҳм-шафқати орқали кирамиз, бу Исо Масиҳ биз лойиқ бўлган жазони Ўз зиммасига олганини билдиради. У бизнинг заифликларимиз ва гуноҳларимизни Ўзига олди. Энди биз янги ҳаётга қадам босишимиз ва Худонинг инояти ҳукм сураётган хочнинг нариги томонида Исода яшашни ўрганишимиз керак! Иноят туфайли биз лойиқ бўлмаган ҳамма нарсани оламиз!
Исо хочда тугаллаган барча иш биз учун хочнинг нариги томонидаги янги ҳаётимизнинг пойдевори ва бошланиши бўлди. Хочнинг биринчи томонида биз Худодан доимо кечирим сўраймиз ва кўпинча айбдорликни бошдан кечирамиз, лекин хочнинг бошқа томонида биз кечиримли яшашни ўрганамиз. Биз шифо сўрамаймиз, балки шифода яшаймиз; биз озодлик сўрамаймиз, балки озодликда яшаймиз. Муқаддас Руҳ бизга хочнинг нариги томонида берилган ва Худонинг Руҳи бўлган жойда эркинлик бор. У бизни Ўзига ўғиллар ва шоҳлик руҳонийлари қилди. Хочнинг нариги томонида бизда Шоҳликнинг калитлари бор, бу калитлар бизга меросхўр сифатида ҳақли равишда ўзимизники бўлган нарсани очишга имкон беради.


-------

Ўғиллар Каби Эмас, Етимлар Каби Яшаш

Шоҳнинг шон-шуҳрати нафақат унинг буюклиги ва бойлигида, балки унинг салтанатидаги ҳаёт тарзида ҳам бўлади. Салтанатда яшаётган одамларнинг ҳаёт даражаси сифати шоҳнинг буюклиги, қудрати ва улуғворлигидан далолат беради. Худонинг Шоҳлигида меҳмонлик мақоми деган тушунча умуман йўқ, биз Унинг Шоҳлигининг ўғиллари ва руҳонийларимиз. Худо бизни осмондаги ва ердаги ҳар қандай руҳий марҳаматлар билан баракалади. Биз бой бўлишимиз учун Исо камбағал бўлди. У бизнинг заифлигимизни ўз зиммасига олди ва энди на жинлар, на касалликлар бизнинг ҳаётимизда қонуний ҳуқуққа эга!
Ҳолбуки, бу ер юзидаги кўп имонлилар ўғил ёки қизлар каби эмас, балки етимлардек яшайдилар. Улар ўзларини Худодан узоқлаштирадилар ва Муқаддас Битикнинг ваъдалари уларнинг ҳаётларида ишламайди. Хочнинг нариги томонида Худонинг Шоҳлигида яшашимиз учун барчамизга ёритилиш ва янгиланган онг керак. 
Биз У билан бирга ўлдик ва тирилдик, У билан Худо Шоҳлигининг ҳокимияти қудратига эга бўлган самовий маконга жойлаштирилдик. Исо барча ҳокимиятни иблисдан тортиб олди ва шундай деди: “Осмонда ва ердаги барча ҳокимият Менга берилган” (Матто 28:18). Биз энди Исода, Худонинг барча иродасини бажариш учун барча куч ва ҳокимиятга эгамиз. Шунинг учун, Шоҳликнинг ваҳийси бизни Худонинг иродасини осмонда бўлгани каби ерда ҳам тиклаш ва Ибтидо учинчи бобдан бери иблис қилган барча ишларни бекор қилиш маъсулиятига етаклайди.

Яқинлик Қудрат Келтиради

Сиз Худо Шоҳлигининг таълимотлари ҳақида қанчалик кўп мулоҳаза қилсангиз, у сизнинг фикрлашингизга шунчалик кўп таъсир қилади. Хантал уруғи каби, Худонинг Шоҳлиги сизнинг ичингизда униб чиқиши ва буюк дарахтга айланиши мумкин (Матто 13:31-32). Бу сизда амал қилаётган Муқаддас Руҳ томонидан якунланадиган руҳий жараёндир. Агар сиз Худо Шоҳлигининг таълимоти билан ўзингизни мослаштирсангиз, у ваҳий, ёритилиш ва бутун ички дунёнгизни қамраб олиш орқали сизнинг онгингизни уйғотишни бошлайди. Ҳар бир ваҳий кейинги ўлчам учун эшик бўлади ва сизни Худонинг табиатига чуқурроқ олиб боради.
Худонинг Шоҳлиги излаш муҳим ва бу Худонинг фикрига эга бўлган Муқаддас Руҳ орқали ўргатилади. Муқаддас Руҳ Исо Масиҳнинг тўлиқ ғалабасини Ўзида мужассам қилган. Бир оддий намунага эътибор беринг: мен Муқаддас Руҳ билан муносабатимда қанчалик кўп ўссам, Осмон билан муносабатим шунча яқин ва кучли бўлади, ўғиллик мақоми ҳаётимда шунчалик чуқур ўрнашади. У билан қанчалик кўп боғлансам, Унинг табиати менда ва мен орқали шунчалик кўп намоён бўлади. Биз ҳаммамиз Худонинг ҳокимияти ва қудратига эга бўлишимиз мумкин, лекин ҳар бир киши турли даражадаги қудратга эга бўлади. Бу менинг ютуқларимга боғлиқ эмас, балки Худонинг Руҳи билан яқинлигим натижасидир. Одамнинг ҳаётидаги Худонинг қудрати  эса Муқаддас Руҳ билан яқинлик натижасидир.
Ишонинг, фикрингизни Худонинг билими билан янгилаш орқали ҳаётингизга улкан ўзгаришлар содир бўлади. Бу жараён сизни шунчалик мафтун этадики, сиз ҳеч қачон ортга қайтишни ва аввалгидек яшашни хоҳламайсиз. Одамнинг ҳаётида янгиланган фикрлашни қандай пайқаш мумкин? Унинг учун ғайритабиийлик мантиқий бўлади!
Азиз дўстим, хочнинг нариги томонида Исода бутунлай бошқача ҳаёт бор. Мен сизни Муқаддас Руҳ билан ёлғиз вақт ўтказишингизни тавсия қиламан, шунда У сизнинг фикрингизни янгилайди ва Худо Шоҳлигининг сирларини очиб беради. Муқаддас Ёзувларни ўрганинг, Исо тўртта Хушхабарда нимани ўргатганини билиб олинг ва У фақат Худонинг Шоҳлиги ҳақида таълим берганини кўрасиз. Худонинг Шоҳлиги сизни Худо кўрадиган ҳолатга қайтариши мумкин! Унинг кучи сизнинг ичингизда намоён бўлади ва имонингиз ўсиб, сизга ваҳий, жасорат, қатъийлик ва ғоялар беради ҳамда сиз Унинг иродасига мувофиқ ҳаракат қила бошлайсиз. Кўп бошқа нарсалар ҳаётингизда содир бўлади. Сизнинг руҳий чанқоғингиз сизни Худо Шоҳлигининг илоҳий чуқурликларига олиб боради, сизни шарафдан шарафга ва қудратдан қудратга етаклайди. Руҳан камбағаллар бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир!


-------

15-БОБ

ТАЪСИР

Сизнинг Талантларингиз Тақдирингиз Эмас

Сиз бу дунёда тайинлов туфайли туғилдингиз ва бу чақирувни сиздан яшириш Худонинг табиатига тўғри келмайди. Ҳақиқат шундаки, кўпчилик якуний натижага интилади ва Худо уларни ўз тақдири томон йўналтиришига имкон бермайди. Худо Олий Стратегия Эгасидир: сиз туғилишингиздан олдин, У сизни бу ердаги мақсадингизга бевосита боғлиқ бўлган баъзи фазилатлар, инъомлар ва истеъдодлар билан тақдирлади. Лекин булар шунчаки Худо сизни ҳаётингизнинг турли фаслларида йўналтириш ва ўз таъсирингиз доирасида ҳақиқий мақсадингизни амалга ошириш учун қудрат ва ҳокимият мавқеага кўтариши учун воситалар ҳисобланади.
Шуни таъкидлашим керакки, қобилиятлар сизнинг тақдирингиз эмас - улар шунчаки унга боғлиқ. Сиздаги Худо берган қобилиятлар туғилишингиз билан келган чақирувингизнинг калитлари ҳисобланади. Довуд ёшлигидан истеъдодли мусиқачи эди, аммо бу унинг чақируви эмас эди! У чалган арфа ва у ўтирган тахт ўртасида умумийлик йўқдек туюлади. Аммо айнан унинг истеъдод билан арфа чалиш қобилияти Довудни шоҳ саройига олиб келди, чунки Худо уни аллақачон шоҳ сифатида кўрганди. Шунинг учун, сиз ўз инъомларингизни Худонинг мақсадлари томон йўналтирсангиз, Муқаддас Руҳга сизни тақдирингиз томон кўпроқ йўналтиришига имкон берасиз. Шундай вақт келадики, сизнинг инъомларингиз мавқеингиз томон етаклайди ва бу мавқе сизнинг таъсир доирангизга айланади. Лекин, авваламбор, сизнинг инъомингизда хабар, Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хабар бўлиши керак.

Яҳёнинг Буюклиги - Йўлни Ҳозирлаш 

Исо бир куни Яҳё Чўмдирувчини гарчи у ҳеч қандай мўъжиза кўрсатмаган бўлса ҳам, барча пайғамбарлар ичида энг улуғи деб атаган (Юҳанно 10:41; Матто 11:11). Қизиқ, унинг буюклиги нимага боғлиқ эди? Эски Аҳднинг пайғамбарларини ўрганганимизда, биз одатда улар кўрсатган мўъжизалар, аломатлар ва кароматларга кўпроқ эътибор қаратамиз. Бироқ, пайғамбарлик инъомнинг буюклиги бунда эмас! 
Салтанат тушунчасида шоҳ қайсидир жойга келишидан олдин ўша жойга шоҳга йўл тайёрлаб, унинг келишини эълон қилувчи овоз сифатида жарчи ёки хабарчи юбориларди. Бу шараф Яҳё Чўмдирувчига насиб қилди. Яҳёдан олдинги барча пайғамбарлар, Худонинг Ўғли бу ерга қадам қўядиган кунни орзу қилиб, Масиҳнинг келишини эълон қилишди. Яҳё Эски Аҳднинг охирги пайғамбари сифатида, Шоҳ учун йўл тайёрлади.
Яҳёни Исроил пайғамбарининг юксак мақомига кўтарган нарса пайғамбарлик инъоми эди - бу унинг таъсир доирасига айланди, у ўша жойда хизмат қилди ва ўз мақсадини амалга оширди. У Худонинг Шоҳлигини эълон қилиб, Раббийга йўл ҳозирлади. Унинг инъомининг буюклиги у кўрсатган мўъжизалар ва аломатларда эмас, балки Унинг хабари ва вазифасида эди.

Шоҳлик Хабарида Чўмдирилган

Луқо Хушхабарида айтилишича, Яҳёдан олдин қонун ва пайғамбарлар бор эди, лекин Яҳё давридан бошлаб Худонинг Шоҳлиги ваъз қилинди (Луқо 16:16). Яҳё Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хабарни олиб келди: "Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқин!" (Матто 3:1-2). У буни Яҳудия саҳросида ваъз қилди ва у ерда одамларни сувга чўмдирди. "Сувга чўмиш" сўзи юнонча "баптизо" сўзининг таржимаси бўлиб, сувга шўнғиш деган маънони англатади. Бироқ, бу шунчаки сувга шўнғиш маросими эмас, бу контекстдаги "баптизо"нинг маъноси анча кенгроқ –таълимот йўлига шўнғиш маъносини билдиради.
Тасаввур қилинг, Раббий Исо Яҳёнинг олдига келиб: “Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак” (Матто 3:13-14). деди. Исо фарзийлар, саддуқийлар ёки олий руҳоний Каяфа томонидан сувга чўмиши учун бормаган. Нега? У уларнинг таълимотлари билан Ўзини боғламаган! Аксинча, У одамларнинг фикридан Ота экмаган бу хамиртурушни йўқ қилмоқчи эди. Исо Яҳё томонидан сувга чўмдирилди ва Яҳё чўмдирувчининг таълимотига шўнғди. Кейин Масиҳ Яҳё ваъз қилган айнан ўша хабарни олиб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида таълим беришда давом этди. Ўлими ва тирилишидан кейин Исо шогирдларига шундай топшириқ берди: “Бутун дунёга боринглар ва ҳар бир жонзотга Хушхабарни ваъз қилинглар” (Марк 16:15-18). Шунинг учун, чақирувингиз-нинг асосий мақсади Худо Шоҳлиги ҳақидаги хабарни ўз таъсир доирангизга етказиш эканлигини тушуниш муҳимдир. Хўш, қаердан бошлайсиз ва нима қиласиз?
Кўп одамлар Яҳёнинг сўзларини эшитиш учун Яҳудия саҳросига тўпланишарди. Унинг Худо Шоҳлиги ҳақидаги хабари кескин эди ва шунинг учун уни эшитган одамларни кучли муносабатига сабаб бўларди. Кўпчилик сувга чўмарди ва ундан кейин уларни шундай савол қизиқтирарди: "Биз нима қилишимиз керак?" Яҳё Чўмдирувчи шундай жавоб берарди: "Кимнинг икки кўйлаги бор бўлса, бирини камбағалга берсин, кимнинг овқати бўлса ҳам, шундай қилсин. Солиқчилар ҳам сувга чўмиш учун келиб: "Устоз, биз нима қилайлик?", деб сўрардилар. Яҳё уларга: "Сизларга тайинланган нарсадан ортиқ нарсани олманглар", дерди. Аскарлар ҳам ундан: "Биз нима қилайлик?" - деб сўрашарди. У уларга шундай дерди: “Ҳеч кимга ёмонлик қилманг, ҳеч кимга туҳмат қилманг ва маошингиз билан қаноат қилинг” (Луқо 3:10-14).
Эътибор беринг, Яҳё уларга ҳамма нарсадан воз кечишни айтмаган. Бинобарин, кўринадиган дунёда бу одамлар маълум бир мавқега эришгандилар. Яҳё Чўмдирувчи Худонинг иродаси бутун ер юзи ва ундаги бутун ҳокимият тузилмаси билан боғлиқлигини тушунди, шунинг учун у одамларни фикрлаш тарзини ўзгартиришга ва улар туз ҳамда нурга айланиши керак бўлган таъсир ҳудудини кўришга ўргатди.


-------

Шоҳлик Хабарини Етказишни Қандай Бошлаш Керак?

Мен бутун дунё бўйлаб Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хабарни ваъз қиламан ва одамларнинг чақирувлари ҳақида кўп нарсаларни ўргатаман. Бугун одамлар менга берадиган саволлар худди Яҳё давридагидек: "Ҳаётимизнинг бу босқичида нима қилишимиз керак? Худонинг мақсадларини қандай бажаришимиз мумкин? Қаердан бошлашимиз керак?" Дўстлар, фикрлашларингиз янгиланиши учун Худо Шоҳлигининг таълимотига шўнғинг. Худо сизни тақдирингизга олиб боради. Бунинг учун Худо сизларга Унинг йўлининг кўрсаткичи бўладиган қобилият ва истеъдодларни жойлаштирди. Ҳозирда сизда кучли томонларингиз ва ўзингиз устун бўлган соҳалар бор, уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак, чунки улар ҳаётингиздаги осмон ҳокимияти ва қудрати билан боғлиқ! Сиз Шоҳлик Хушхабарини бўлишишга йўналтириш орқали ушбу Худо берган  инъомларингизга эгалик қилишингиз ва улар учун маъсулиятни ўз бўйнингизга олишингиз шарт.
Исо биз бу дунёнинг нури эканлигимизни айтди (Матто 5:14-16). Сиз ва мен бу ер юзидаги элчилармиз ва жамиятнинг барча соҳаларига: сиёсат оламига, спортга, тиббиётга, таълимга ва ҳоказоларга Худонинг нурини олиб киришимиз керак, токи одамлар бизнинг хайрли ишларимизни кўриб, Осмондаги Отамизни улуғлашсин. Шундай қилиб, Худонинг нури ҳамма жойда тарқалади.
Мен нима демоқчиман?
Айтайлик, бир қиз ўз пасторига бориб: - Пастор, мен бу ер юзида Худонинг иродасини бажармоқчиман, деди.
"Ажойиб", деб жавоб берди пастор. “Исо шундай деган: “Осмон Шоҳлиги яқинлигини ваъз қилинглар”. Беморларни соғайтиринг, моховларни шифоланг, ўликларни тирилтиринг, жинларни қувиб чиқаринг” (Матто 10:8).
Қиз елка қисиб жавоб берди: - Ҳа, тушунаман, лекин мен ўқишим ва шифокор бўлишим учун Худонинг инъомини ҳис қиляпман.
"Албатта, шифокор бўлинг", деб жавоб берди пастор. "Бу сизнинг ер юзидаги таъсир ўрнингизни яратадиган инъомдир. Лекин, шуни ёдда тутинг, сизнинг инъомингизда хабар бўлиши керак." Шундай қилиб, шифокор бўлишга ишонч ҳосил қилинг ва қаерга борсангиз ҳам Шоҳлик Хушхабарини ваъз қилинг, касалларни даволанг, жинларни қувиб чиқаринг ва ўликларни тирилтиринг!"
Кейин, айтайлик, бир йигит ўша пасторга яқинлашди: 
- Чўпон, мен ҳаётимда Худо иродасини бажармоқчиман.
Пастор жавоб берди:
"Бу ажойиб! Худонинг иродаси сиз Шоҳлик Хушхабарини ваъз қилишингиз, касалларни шифолашингиз, ўликларни тирилтиришингиз ва жинларни қувиб чиқаришингиздир!"
- Ҳа, лекин мен адвокат бўлиш учун ўқияпман.
- Муаммо йўқ, - жавоб берди пастор. "Агар Худо сизни шунга чақираётган бўлса, адвокат бўлинг. Сизнинг инъомингиз сизнинг минбарингизга айланади, ундан сиз Шоҳлик Хушхабарини ваъз қилишингиз, касалларни даволашингиз, жинларни қувиб чиқаришингиз ва ўликларни тирилтишингиз мумкин. Сиз ўз инъомингиз ҳудудида таъсирга эга бўласиз, шунинг учун инъомингиздан шахсий манфаат учун эмас, балки дунёга яхши ишлар билан таъсир қилиш, Худонинг Шоҳлигининг хабарини тарқатиш учун фойдаланинг". 

Итоаткорлик Сизнинг Мукофотингизни Белгилайди

Худо сизнинг мақсадингизга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган қобилият ва истеъдодларни ичингизга жойлаштирди. Бир кун келиб, сиз улардан қандай фойдаланганингиз ва ҳаётингиз учун Унинг чақирувига қанчалик итоат қилганингиз ҳақида Худога ҳисоб-китоб берасиз. Худо Шоҳлигидаги ҳар бир инсон бир кун келиб, Шоҳнинг олдида туриб, ҳисоб беради. Шоҳ ҳар бир кишини шахсан тақдирлайди. Мукофот Худо берган мақсадга бўйсуниш орқали белгиланади. “Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп сўралади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ талаб қилинади” (Луқо 12:48). Худо ҳар бир инсонга кучига қараб берган, шунинг учун мукофотнинг катталиги меҳнат миқдорида эмас, балки мақсадга бўйсуниш даражасида бўлади.
Айтайлик, У сизни  бир миллион кишига, мени эса атиги 100 кишига таъсир қилиш ва уларни Исога олиб келиш учун тайинлади. Лекин, сиз ҳаётингиз давомида 500 000 кишига таъсир ўтказа олган бўлсангиз, бошқаларнинг назарида сиз улкан муваффақиятга эришдингиз. Сизнинг хизматингиз меникидан каттароқ эди. Бироқ, Худонинг Шоҳлиги кўринадиган дунёдан бошқача ишлайди. Кўринадиган дунёда муваффақиятга эришганингизга қарамай, сиз ўз тақдирингизни тўлиқ бажармадингиз, чунки сиз бир миллион одамни олиб келмадингиз. Агар мен 100 кишини олиб келишга тайинланган бўлсам, лекин 99 кишини олиб келолган бўлсам, мен сиздан кўра Худога кўпроқ итоаткор бўлганман ва мақсадимни 99 фоизга бажарганман, сиз эса атиги 50% га бажаргансиз. Худо ҳамма нарсани итоат билан ўлчайди ва менинг осмондаги мукофотим сизникидан каттароқ бўлиши мумкин.
Худо Ўзининг ҳар бир фарзанди орқали Ўз иродасини амалга оширишни хоҳлайди. Шунинг учун У сизга қобилиятларингизни берди ва сизга таъсир доирасини ишониб топширди. Сиз бу дунёга чақирувингиз орқали таъсир қилиш учун туғилгансиз ва сизнинг чақирувингиз бошқаларникидан фарқ қилади ҳамда у ягонадир. Кўп одамлар Худога тўлиқ ишонишдан ва ўзларининг чақирувларини тўлиқ қабул қилишдан қўрқишади. Бунинг ягона сабаби Худонинг кимлигини танимасликларидадир. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан солиштирманг, акс ҳолда сиз ҳасадгўй, рад этилган ва ожиз бўлиб қоласиз. Худо Уни билишингизни ва ўзингизни Унда кўришингизни хоҳлайди. Сизнинг ҳақиқий ҳаётингиз Худонинг мақсадида мавжуддир.
Худода сиз учун буюк нарсалар бор, шунинг учун Муқаддас Руҳ билан муносабатларни излашда давом этинг. Худо Шоҳлигининг таълимотига шўнғинг. Одамларга ҳозир турган жойингизда хизмат қилишни танланг. Шунда Муқаддас Руҳ сизни янада чуқурроқ етаклайди ва сизни тақдирингиз томон кўпроқ йўналтиради. Сизнинг инъомингиз сизнинг таъсир доирангиз бўлиб, у ерда сиз Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилиш орқали хамирни (атрофни) ачитиш (ўзгартириш) учун Шоҳликнинг хамиртурушига айланишингиз керак.
Дўстлар, Худо бизни бутун ер юзида туз ва нур бўлишимизни ҳоҳлади. Мен ишонаманки, Худонинг сизнинг ҳаётингиздан мақсади шунчалик буюкки, у сиз билан ҳеч қачон тўхтамайди, чунки Худонинг иродаси барча авлодларга тегишлидир. Бизнинг ҳаётимиз кейинги авлод ва атрофимиздаги одамлар билан боғланган. Шунинг учун мен ушбу китобни ўқиётган ҳар бир кишига - оқсоқоллар, оталар ва оналар, ёшлар ва болаларга мурожаат қилмоқчиман.
Биз Худонинг нурини жамиятнинг барча соҳаларига етказишимиз ва ҳар биримиз ўз инъомимиз соҳаларига таъсир қила бошлашимиз учун бир-биримизга муҳтожмиз:  Худо Шоҳлигини ваъз қилиш, касалларни даволаш, жинларни қувиш, ўликларни тирилтириш. Мен ишонаманки, биз биргаликда ўз авлодимиз учун Худонинг иродасини бажаришимиз ва иблиснинг ишларини йўқ қила оламиз.


-------

16-БОБ

ЖАРАЁН

Ёшингиздан қатъи назар, Худо сизни олдинга етаклашни хоҳлайди! Худо сизнинг чақирувингизга сиздан кўра кўпроқ қизиқади. Шунинг учун, агар сиз юрагингизни Отанинг иродасини излашга мойил қилсангиз ва Муқаддас Руҳдан сизни бошқаришини сўрасангиз, хавотир олманг, вақтингиз бекорга кетмайди.
Одамлар натижаларни тезда кўришни ҳоҳлашади, лекин Худо учун эса жараён қизиқ. Шогирдлар ҳаворий бўлишдан ва ваъз қилишни, шифо беришни, жинларни қувиб чиқаришни, жамоатлар тузишни ва хат ёзишни бошлашдан олдин, Худо биринчи навбатда уларни Ўзига чақирди. Кейин қизиқарли ўсиш, ўзгариш ва ёритилиш жараёни бошланди. Бу жараёнда Худо сизни фикрингизни ўзгартиради ва сизга Унинг олдида юришни ўргатади ҳамда тақдирингизни амалга оширишингиз учун сизни асосий ролингизга қўяди.
Гап шундаки, мавқеда кўтарилишда инсоннинг йўллари бор ва Худонинг йўллари бор. Ҳукмдор марҳаматини қидирган кўп, лекин инсонни ҳукм қиладиган Эгамиздир (Ҳикматлар 29:26). Ҳатто масиҳийликда ҳам одамлар ўзлари учун бирон бир мартабага ёки мавқега ҳар қандай йўл билан эришишга ёки фарзандларини "кўтаришга" ҳаракат қилишади. Баъзилар ўз мақсадларига илтифот кўрсатиш, алоқалар, қариндошлар, танишлар орқали эришадилар, лекин булар инсоний йўллардир. Худонинг қудрати буларда эмас. Шунинг учун мен доимо Худонинг йўлларини қидираман ва юксалиш на шарқдан, на ғарбдан, балки ҳамманинг Ҳаками ва манбаи бўлган Худодан келишига мен ишонаман (Забур 74:7-8). Қачонки, Худо сизни юксалтирса ва бардавом қилса, У сизга Ўз қудрати ва мойланишини ҳам беради. Келинг, Худонинг кўтариш ва юксалтириш жараёнига кўз тикайлик.

Худбинликни Кўрсатиш

Марк Хушхабарида қуйидаги воқеа ҳикоя қилинади:
"Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди.  Уйда бўлганда,  шогирдларидан сўради: - Йўлда кетаётиб  нималар ҳақида баҳслашдингиз? Улар индамадилар,  чунки улар:  “Орамизда энг катта ким?”  деб ўзаро баҳслашган эдилар" (Марк 9:33-34).
Афтидан, улар шунчаки суҳбатлашишмаган, улар баҳслашишган. Бошқача қилиб айтганда, дўстлар ким буюклиги ва бу кўринадиган дунёда ким муҳимроқ эканлиги ҳақида тортишдилар...
Бу сизга бугунги кундаги ҳолатни эслатмаяптими? Одамлар ўзларининг "муваффақиятлари"ни кўз-кўз қилиш учун ижтимоий тармоқларга суратлар жойлаштиряптилар. Улар ҳар қандай йўл билан ўзларини бошқалардан устун қўйишга ҳаракат қилишяпти, қимматбаҳо уйлар, машиналар, кийимлар, саёҳатлар, муваффақиятли иш, жамоатдаги хизматлар ва ҳоказолар билан ҳаммага ўзларининг буюкроқ ва муҳимроқ эканлигини кўрсатишга интилишяпти. Эътибор беринг, шогирдларнинг Исога ҳеч қандай саволи йўқ эди, лекин улар ўзаро баҳслашдилар. Биргаликда яшашлари ва ҳаётлари давомида, уларнинг худбинликлари кўринди ва ҳар бири ўзларини имкон қадар юксакроқ мартабага кўтаришни ҳоҳлашарди.
Мен Исога қойил қоламан! У уларга халақит бермади ва жараёнга аралашмади. У Ота каби ҳаракат қилди. Муқаддас Китобда айтилишича, "улар бир уйга кирдилар". Уй кўпинча башоратли равишда Худонинг ҳузурини англатади. Улар Исо билан уйда бўлганларида, Исо бу ҳақда гапирди ва йўлда ўзаро нима ҳақида гаплашаётганларини сўради. Исо улар нима ҳақида гаплашаётганини билмаганмиди? Албатта, У билганди! Шундай бўлса ҳам, Исо уларга бу ҳақда суҳбатлашишга рухсат берди, шунда уларнинг пинҳон фикрлари юзага чиқади ва улар ўз қалбларининг ҳоҳишларини баланд овозда эшитадилар.
Кўряпсизми, инсонни шунчаки тўхтатиб, бирор нарсага бўлган хоҳишини кесиш керак эмас, балки инсонга ўзини Худо нуқтаи назаридан тушуниши ва кўриши учун шароит яратиш керак. Ўз тажрибамдан шуни тушундимки, Худонинг ҳузурига киргунимизча бир-биримизга нарсаларни исботлаб, мақтаниб, бошқаларни пастга уриб, муаммоларни ўзимизча ҳал қиладиган пайтларимиз бўлади. Шунда Муқаддас Руҳ билан боғланганимиз ва Унинг нигоҳи орқали кўра бошлаймиз – ва биз  ҳаракатларимиз ва феъл-атворимиздан уяламиз. Биз шундай ўйлаймиз, Худойим, менда ҳалиям танавий табиат бор, мен бошқача муносабат билдира олардим ва буни бошқача ҳал қилишим мумкин эди!
Исо шогирдларидан нима ҳақида гаплашаётганларини сўраганида, улар ўз сўзларидан уялиб, жим туришди. Улар ўзларини алоҳида ажратиб кўрсатганликларини ва бошқаларнинг кўз ўнгида ўзларини юксалтирганликларини тушунишди. Эътибор беринг, Исо уларга олдинги муҳокамалари учун танбеҳ бермади. Гап шундаки, биз Худонинг Руҳидан олинганмиз, бошқариш ва ҳукмронлик учун ҳамда таъсир доирамизда ҳокимиятга эга бўлиш учун яратилганмиз. Шундай экан, юксалишга интилишнинг ёмон жойи йўқ. Бу бизнинг табиатимизга хосдир. Бироқ, биз унга ўзимизнинг кучимиз билан эмас. Худонинг ёрдами билан эришишимиз керак. 

Энг Буюк Бўлиш Ёки Энг Биринчи Бўлиш

Исо ўтириб, ўн икки шогирдини чақирди ва Худонинг юксалтириш ҳамда кўтариш жараёнини кўрсата бошлади:
“Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин” (Марк 9:35).
Эътибор беринг, шогирдлар уларнинг орасида ким энг буюк эканлигини ҳақида баҳслашгандилар, лекин Исо "ким биринчи бўлишни хоҳлаши"ни сўради - бунда катта фарқ бор. Бу кўринадиган дунёда энг буюк бўлиш ғурур ва танавий такаббурлик орқали юксалишда намоён бўлади. Аммо, биринчи бўлиш эса ўрнак бўлиш ва етакчилик қилишдир. Энг буюк бўлиш ҳукмронлик, биринчи бўлиш бошқарув ва масъулиятни ўз зиммасига олиш демакдир. Шунинг учун Исо уларни энг буюк бўлишдан биринчи бўлиш томон етаклади.
Худо Ўз халқини бу кўринадиган дунёда биринчи ўринга қўйишдан манфаатдор, чунки биринчи бўлиш сиздан кейин келадиган нарсалар учун жавобгарликни ўз зиммангизга олишни англатади. Биласизларки, Исо биринчи, У ҳамма нарсада ва ҳамма нарса У орқали вужудга келган. У ўттиз уч ёшида бутун дунё учун масъулиятни ўз зиммасига олди. У жамоатнинг боши ва биз турган жойнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Оилада эр биринчи (етакчи) ўринда туради, бу унинг оиласи учун келажак учун жавобгарлик мавқеини англатади. Аввал Одам Ато яратилди, кейин эса Худо Момо Ҳавони ёрдамчи қилиб келтирди. Одам Ато Момо Ҳаводан яхшироқ эмас, лекин Худо уни оиланинг боши ва пойдевори қилиб биринчи ўринга қўйди. Худо Одам Атони Ўзининг ҳузурига Адан боғида жойлаштирди, ўшанда у Худо ҳузурида ҳукмронлик қила оларди. Эр Худо ҳузурида ҳукмронлик қилса, оила пойдевори мустаҳкам бўлади.
Биринчи бўлиш Худонинг Ўз халқига берган марҳамати ва ваъдасидир. Қонунлар китобида шундай ёзилган: 
“Бугун Эгангиз Худонинг мен сизларга айтаётган амрларини  битта қолдирмай бажарсангиз,  Эгамиз сизларни дум эмас,  бош қилади.  Сизлар пастда эмас,  баландда бўласиз” (Қонун. 28:13).
Бош ва юқорида бўлиш Худо Ўз халқи учун хоҳлаган ўриндир. Биз шунчаки масиҳийлар эмасмиз; биз танланган авлод, шоҳлик руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг махсус одамларимиз, биз бу ер юзидаги Унинг элчилармиз.



-------

Биринчи Охирги Бўлиши Керак

Сизнинг чақирувингиз ушбу кўринадиган дунёдаги биринчи ўринингиз билан боғлиқ. Худо сиздан масъулиятни ўз зиммангизга олишингизни ва сиздан кейин содир бўладиган нарсаларга таъсир қилишингизни хоҳлайди. Лекин сиз бу ўринга Худонинг йўли орқали келишингиз керак. Баъзи одамлар: "Нега менга ортиқча муаммо?", дейиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, "Мен билан ҳаммаси жойида бўлса, нега мен буларга аралашишим керак" дейишади ва буни камтарлик деб аташади, аслида эса, бу ғурур белгиси. Бундай ҳолда, Худо эмас сиз ўз тахтингизда ўзингиз ўтирган бўласиз. Ҳақиқий камтарлик - масъулиятни ўз зиммасига олиш, ўрнак бўлиш, Худо сизга ишониб топширган одамларга сабоқ бериш ва улар Худонинг йўли етакчилик қилишлари учун уларга таълим беришни англатади.
Биринчи ўринни Худо чақирган ва тайинлаган етук инсонлар эгаллаши жуда муҳим! Агар шундай бўлмаса, “Эй шоҳи ёш бўлган, ҳукмдорлари эрталабдан зиёфат қиладиган юрт, сенга афсус-надоматлар бўлсин” (Воиз 10:16). Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, "Биринчи ўринни (етакчиликни) ўзгаларга хизмат қилишга қодир бўлмаган ва тажрибасиз биров эгаллаб турганида, сенга афсус, эй юрт". Биз мамлакатимиз президентини етук ва художўй одам бўлишини ҳоҳлаймиз. Фарзандларимизга устоз бўлиб, давлат идоралари, таълим муассасалари ва ҳар қандай корхона раҳбари қалби меҳрибон, яхши хулқли, бошқаларга хизмат қила оладиган инсон бўлишини истаймиз. Жамиятнинг ҳар қандай соҳасида гуноҳ ва ёлғон билан муросага келмайдиган, бошқаларга яхши хизмат қила оладиган Худонинг етук эркаклари ва аёллари етакчилик қилиши ажойибдир. Бугун жуда кўп етакчилар Худонинг эмас, одамларнинг йўллари орқали етакчилик ўрнига ўтиргани сабабли дунёда жуда кўп тартибсизлик ва саросима мавжуд!
Худо биз қаерда бўлмайлик ёки қайси ўринга жойлаштирилган бўлмайли, биз орқали кўп соҳаларда осмон тартибини ўрнатиш учун Ўз халқини юксалтиришдан манфаатдор! Лекин, Худонинг одамни юксалтириш йўли бизнинг ичимизда Унинг сурати шаклланганда бошланади. Раббий иқтидорли ва қобилиятлиларни қидирмайди, У Ўзининг етакчилигига бўйсунадиганларни излайди ва уларни шараф идишлари қилиб шакллантириб: "Бугундан бошлаб мен сени улуғлашни бошлайман", дейди. Лекин ундан аввал, У бизнинг ичимиздаги барча танавийликни сиқиб чиқариши керак, шунда ичимизда танавий табиат камроқ ва Худонинг табиати кўпроқ бўлади. Шунда Худо сизга бирор нарсани бажар деганда, сиз муроса қилмайсиз ёки Унинг сўзларини танавий нарсаларга аралаштирмайсиз.
Исонинг "Биринчи бўлмоқчи бўлган одам, ҳамманинг охирида турсин" деган сўзлари нимани англатади? Масалан: жамоат хизматидан тугади ва ҳамма кетди. Чўпоннинг ёрдамчиси сиздан қолиб, бинони чангюткич билан тозалашни сўрайди. Дўстларингиз ресторанга кетишяпти, фақат сиз қолдингиз, яъни сиз охиргисиз. Одатда, биринчи муносабат: "Нега мен? Нега бошқаси эмас?" Чунки Худо сизни биринчи ўринга қўймоқчи, лекин сиз бу ўринга Худонинг йўли билан эришишингиз керак. Кейин Исо қўшиб қўйди: "Ва ҳаммага хизматкор бўл". Ўзимни ҳаммага хизматкор қилиб қўйганимда, ўзимни оқлаш учун баҳона ёки сабаб изламайман, аксинча, “Сизлар кетаверинг, мен қоламан, ҳаммаси бажараман”, деб айтаман. Шу тариқа мен ҳамма учун барака, қўшнимга хизматкор бўламан.
Шу ўринда сиз эътибордан четда қоласиз ва ўзингизга эътибор қаратмасдан Худога хизмат қилишни ўрганасиз, чунки ўзингизга эътибор жалб қилиш мағрурлик учун озиқ-овқат. Охир-оқибат, доимий равишда бошқаларни ҳайратда қолдириш ва ҳаммани хурсанд қилиш учун яшаш аҳмоқликдир. Менимча, доимо одамларнинг фикрини ўйлаб яшаш қулликнинг даҳшатли кўринишидир. Биз Худо олдида яшашни ўрганишимиз керак! Худо сизни юқорига кўтарганда, кўпчилик сизни мақтайди ва кўпчилик сизни танқид қилади, лекин сиз ҳеч қачон Худодан ва У сизга топширган вазифадан бошқа томонга эътиборингизни қаратмаслигингиз керак.

Сизни Нима Руҳлантиради

Мен сизни эътиборингизни жуда муҳим нарсага қаратмоқчиман: булар сизни ҳеч ким кўрмаган пайтда қалбнинг мотивлари. Олдинги мисолга қайтайлик, одамлар тарқаб кетишди ва уларнинг барча фикрлари ўзлари билан  кетди, сизни ҳеч ким кўрмайди, ҳеч ким сизга раҳмат айтмайди, ҳеч ким елкангиздан уриб қўймайди. Ўша пайтда Худо фақат сўзларингизга қарамайди эмас, балки қалбингизни излайди. У сизнинг фикрларингизни узоқдан кўради. Ҳозир сизнинг мотивациянгиз нима? Сиз бу ишни чин дилдан ва бутун қалбингиз билан қиласизми? Шу нуқтада ҳақиқий хизматкорлик бошланади, энди сиз одамлар олдида эмас, балки Худонинг олдида одамлар назаридан четда улар учун хизмат қиласиз.
Биз қилаётган ҳар бир ишни чин юракдан ва Раббимиз учун қилаётгандек бажаришимиз керак. Энг катта ғалаба  бу ўзингизнинг устингиздан, истакларингиз, режаларингиз ва устуворликларингиз устидан ғалабадир. Сиз иккита хўжайинга - Худога ва ўзингизга хизмат қила олмайсиз. Ўзингиз учун яшаш бу танага хизмат қилишдир, танага кўра яшайдиган ҳар бир киши Худога маъқул кела олмайди, аксинча Худога қаршилик кўрсатади. Натижада, улар иблисга ва жинларга овқат берадилар. Жинларнинг таоми – булар сизнинг мағрурлигингиз, такаббурлигингиз, манманлигингиз, муросасизлигингиз, кечиримсизлигингиз ва биродарлар ўртасидаги жанжал - буларни ҳеч бири имонлида бўлиши керак эмас. Охирги ва ҳамманинг хизматкори бўлиш ўрни ўзи учун ўлиш демакдир, бу иблис қўрқадиган ҳолатдир, чунки бу бизнинг ичимиздаги Худонинг ҳузурини оширади ва зулмат шоҳлигини парчалай бошлайди.
Исо бизга кичик нарсаларда ҳам содиқ бўлишни ва бошқаларнинг ишларида содиқ бўлишни ўргатади (Луқо 16:10-12). Баъзан кичик нарсалар катта нарсаларга қараганда кўпроқ куч талаб қилади. Сизнинг ишингиз сизнинг кўзингизда кичик ва аҳамиятсиз кўринса ҳам, сиз содиқ қолишингиз ва Худо олдида ҳамма нарсани қилишингиз муҳимдир. Қанақасига? Мен катта ишларни қила олсаму, нега кичик нарсалар билан банд бўлишим керак? Ҳа, ҳеч ким шубҳа қилмайди, лекин савол сизнинг нимага қодирлигингизда эмас. Худонинг Руҳи сизнинг характерингиз билан шуғулланишни, юрагингизнинг ниятларини, фикрлаш тарзингизни тушунишни ва сизда аста-секин илоҳий фазилатларни шакллантиришни хоҳлайди. Асосийси, Худо сизни кичик нарсаларда содиқ бўлишга ўргатишига рухсат беришингизда.
Кейинги қадам, бошқаларнинг ишларида содиқ бўлишдир. "Бошқаларнинг ишларида" бошқа одамнинг чақируви доирасида, яъни бошқа бировнинг иши ёки хизматида деган маънони англатади. Мисол учун, агар сиз маҳаллий жамоатда хизматга ёрдам беряпсиз, сиз Худо томонидан ишониб топширилган жамоат пасторининг чақируви доирасида бўласиз. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг” (Луқо 6:31). Шу жараён орқали, Худо сизни бошқаларнинг ишларида содиқ бўлишингизга ўргатади. Келажакда одамлар сизнинг хизматингизда ёки бизнесингизда худди сиз ҳозир  хизмат қилаётганингиздек ҳаракат қилишади. 

Худо Қўйган Жойда Ўсиш

Эсимда, тавба қилганимдан кейин маҳаллий жамоатда шунчаки ҳаракатсиз ўтиришни ҳоҳламади. Қандай қилиб одам Худони севиши ва ўзи жойлашган жамоатни, яъни Исо Масиҳнинг танасини севмаслиги мумкин? Шунинг учун мен хизмат қилиш ва ёрдам бериш учун барча ишкониятларни изладим. Галатияликларга мактубда шундай ёзилган:
“Меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у бутун мулкнинг эгаси бўлса ҳам, қулдан фарқ қилмайди. У отаси белгилаган фурсатгача васийга ва уй-рўзғорни бошқарувчи хизматкорга бўйсунади” (Галатияликларга 4:1-2).
Мен ишонаманки, ҳаётингизда Ота сизни чақирувингиз ўрнига жойлаштиради, лекин бу чақирувга йўл маҳаллий жамоат орқали келади: Худо сизни ўсадиган ва ривожланадиган танага жойлаштиради, Худо сизни озиқлантириши учун сизга ғамхўрлик қиладиганларга ва жараёнга ўзингизни топширинг.
Мен Исо билан учрашганимда, У менга тайинловим, чақирувим ва мени қаерга олиб бориши ҳақида ҳаммасини айтди. У фақат буларнинг қачон содир бўлишини айтмади! Ҳаётимда мен ўзимни маҳаллий жамоатдаги пастор айтган ҳамма нарсани бажаришга бўйсундирдим ва бағишладим. Мен ҳамма нарсада содиқ бўлишни ва ҳаммага хизматкор бўлишни, кичик нарсаларда содиқ бўлишни ва бошқаларга содиқ бўлишни хоҳлардим. Мендан бирор ишни қилишларини сўрашларини кутмасдим - мен хизмат қилиш йўлларини излардим ва ҳар қандай топшириқни бажарардим. Онгимда тинмай “Худо, яна нима қила оламан?” деб сўрардим. Нега бошқалар буни қилмаётгани менга қизиқмасди - мен маҳаллий жамоат учун барака бўлишни ва ҳамма нарсада содиқ бўлишни хоҳлардим. Бу жараён орқали Худо мени ўз таъсир ҳудудимга жойлаштириш учун қадам-бақадам ўз тақдиримга ва таъсир доирамга етаклай бошлади ҳамда мен барча халқлар учун баракага айландим.
Юксалиш ўзингизни охирги тутишдан, қўшнингизга хизматкор бўлишдан, кичик нарсаларда ва бошқаларнинг ишларида содиқ бўлишдан бошланади. Келинг, олқиш кутмасдан, Худо олдида юришни, Худо олдида яшашни ва Худо олдида ҳаракат қилишни ўрганайлик. Мен буни ўз хизматимдаги жамоамга ўргатаман. Ҳақиқий хизмат саҳнада бошланмайди, у Худонинг Руҳи яшайдиган юракнинг чуқур ниятларидан бошланади. Биз иккиюзламачиликдан воз кечиб Муқаддас Руҳга юракнинг ниятларига чуқур кириб боришига йўл қўйишимиз керак. Мен Худо бизнинг ички ниятларимизни тартибга солишига йўл қўймай туриб хизматда юксалганимизда, мойланишни йўқотишимиз мумкинлигидан қўрқаман. Дўстлар, ҳеч қачон ўз кўзингизда буюк бўлманг. Худо сизни Ўзининг тамойиллари билан уйғунлаштирганини қадрланг. Биз ҳаммамиз жараёндамиз. Худо бизнинг фикрлашимиз ва феъл-атворимизни чуқур ўзгартиришдан, бизни биринчи ўринга - ўғиллик ва шоҳлик руҳонийлиги мавқеига олиб чиқишдан манфаатдор.
Эй Худойим, мени текшириб кўр, юрагимни синаб кўргин! Мен эгри йўлда эканлигимни кўрсанг, мени солиҳлик йўлларига бошлагин. Мен ўз кўзимда кичик бўлиб қолишни хоҳлайман! Мени ўзгартир ва ўзимни енгишимга ёрдам бергин. Мен Сенинг қулинг ва Сенинг хизматкоринг бўлиш учун ўзимни бутунлай Сенга топшираман.


-------

17-БОБ

САБОҚЛАР

Бирор кишининг ҳаёти учун илоҳий мақсад Муқаддас Руҳ томонидан ҳар бир кишининг ўзига алоҳида очиб бериладиган сирдир. Худонинг ишларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмаслиги ҳақида ёзилган (1 Кор. 2:11-12). Шунинг учун, агар сиз ҳаётингиз учун Худонинг чақириғини излаётган бўлсангиз, уни Худо ва Унинг иродасидан изланг. Буни кимдир сизга очиб беришини кутманг - Худо бу шуҳратни ҳеч кимга бермайди! Ҳа, Раббий ҳаворийларни, пайғамбарларни, ўқитувчиларни ва руҳонийларни жамоатдаги хизмат иши учун азизларни таъминлаш учун тайинлайди, лекин сизнинг шахсий чақирувингизга келганда, ҳеч ким онангиз сизга ҳомиладор бўлишидан олдин мавжуд бўлган Худонинг сиз учун режасини билмайди. Баъзида ҳатто ота-оналар ҳам бутун руҳийлиги, билими ва тажрибаси билан фарзандлари учун Худонинг иродасини билмайди ва фарзанди ҳаётида содир бўлаётган баъзи нарсаларнинг сабабини тушунтириб бера олмайди.
Азиз дўстим, Худонинг чақируви сизнинг оилангиз, ижтимоий мавқеингиз ёки сиз туғилиб ўсган маданиятингиз билан белгиланмайди. Муқаддас Ёзувдаги Юсуфнинг ҳикоясини қайта ўқиётганимда, Худо унинг ҳаёти орқали бизга ўргатган энг катта сабоқларни кўраман. Мен уларни "Юсуфнинг сабоқлари" деб атайман.

Юсуфнинг Тушлари 

Юсуф отасининг ёқимтойи эди ва отаси уни жуда яхши кўрарди, чунки Юсуф отаси кексайиб қолганда туғилган ўғли эди. Бир куни Юсуф башоратли туш кўрди ва ўзининг соддалиги билан бу тушини акаларига айтиб берди. Мен Юсуфни жуда яхши тушунаман, чунки унинг туши унга тинчлик бермади. Дарҳақиқат, Худодан ваҳий келганда, у сизнинг ичингизда имонни ёндиради ва сиз уни айтиб бериш ва баҳам кўриш учун одамни қидирасиз. Бироқ, Юсуфнинг акалари ундан яна ҳам кўпроқ нафратланишди.
"Юсуф акаларига шундай деди: - Қулоқ солинглар,  кўрган тушимни сизларга айтиб берай. Биз далада буғдой боғлаётган эканмиз.  Бирдан менинг боғламим кўтарилиб,  тик турди.  Сизларнинг боғламларингиз  менинг боғламимни ўраб олиб,  таъзим қилаётган эмиш. - Эҳ–ҳа,  сен ҳали бизнинг устимиздан шоҳ бўлмоқчимисан,  сен–а?!  - деб ака-лари киноя билан ундан сўрашди" (Ибтидо 37:6-8).
Тўғри жавоб: "Ҳа, айнан шундай бўлади". Баъзан ваҳий олган киши учун энг қийин нарса уни қабул қилиш ва унга ишонишдир. Баъзида энг кучли камтарлик бошқаларнинг назарида мағрурлик каби кўринади. Лекин ўзингизни паст олиш ўзингизни Худонинг иродасига, Унинг хоҳишларига топшириш ва Худо сизнинг ҳаётингизнинг Раббийси бўлишига рухсат беришдир.
"Кўрган тушини айтиб бергани учун  акалари уни яна ҳам ёмон кўриб қолишган эди. Кейинроқ Юсуф яна туш кўрди  ва тушини акаларига айтиб берди: - Қаранглар,  яна туш кўрибман.  Тушимда қуёш,  ой ва ўн битта юлдуз  менга таъзим қилиб турган эмиш. Лекин Юсуф тушини  отаси билан акаларига айтиб берганда..." (Ибтидо 37:8-10).
Юсуф уларга тушини яна айтди, лекин менимча, унинг акалари энди тинглашни истамасдилар, уларнинг буни оғриқли қабул қилишганди.
"Отаси унга танбеҳ берди: - Қанақа туш кўрдинг ўзи?!  Мен, онанг, акаларинг сенинг олдингга келиб,  тиз чўкишимиз керак экан–да?!" (Ибтидо 37:10).
Ва яна, Юсуфнинг энг камтарона тарзда шундай жавоб бериши мумкин эди: “Ҳа, худди шундай бўлади”. Бу вазиятнинг қандай таранглигини ва акалари қалбида бўрон бўлаётганини тасаввур қилиб кўринг, \улар ғазабда эдилар. Ҳатто уни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ севадиган отаси ҳам Худонинг режасини кўрмади ва ўғлининг ҳаётида Худонинг чақириғини билмади. Аммо Худо отаси, қариндошлари ва бутун халқи учун Юсуфни бош бўлишни ҳоҳлади ва уни биринчи ўринга қўйди.

Ваҳий Мантиқий Бўлмаслиги Мумкин

Туши орқали Юсуфга унинг тақдиридаги ҳақида бир бўлак ҳақида аниқ тасаввур берилди: Худо уни қандай мавқега олиб боришини очиб берди. Бошқача қилиб айтганда, Худо Юсуфга ўзини Унинг кўзлари орқали кўришга рухсат берди. Худо ваҳий берганида, кўп нарсалар дарҳол қандайдир маънога эга бўлмаслиги мумкин. Лекин бу сизнинг ҳаётингизда муқаррар равишда содир бўлишига ишончингиз комил бўлади, чунки Худо ваҳий берганда сизнинг ичингизга Ўзининг имонини ҳам жойлаштиради. Буларнинг барчаси қачон содир бўлишини билиш Юсуфга берилмаган эди. Авваламбор, Худо Юсуфга ўз тақдирига қадам ташлаши учун уни шакллантириш ва тайёрлаш орқали тобланиш ва Худонинг йўли орқали юксалиш жараёнини бошидан кечириши керак эди.
Юсуф ўн етти ёшида ўша башоратли тушларни кўрди ва фақат 30 ёшида Фиръавн ҳузурида турди ва улуғланди. Бу йиллар давомида Худо Юсуфни кўрган тушининг рўёбга чиқиши томон олиб кирди. Энг қизиғи шундаки, бу жараёнда Худо уни ҳамма томонидан рад этилишига ва ҳар бир инсондан умидини йўқотишига, Худонинг Ўзи унинг умидига айланишига имкон берди! Худонинг Каломи Юсуфни юксалтириш ва маълум бир вақтда шоҳ қилиш учун синовдан ўтказди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган:
"Улардан олдин одам юборди, Ҳа,  Юсуф қул каби сотилди. Унинг оёқларига занжир урилди, Бўйнидан темир ҳалқа ўтказилди. Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади" (Забур 104:17-19).
Худо уни бутун халқ учун етакчи қилиб шакллантирди. Биз кўпинча синов деб атайдиган нарсани Худо жараён деб атайди. Аслида, қийинчилик саёҳат давомида босиб ўтадиган йўлимизда эмас, балки биз дуч келадиган барча ҳолатларга жавоб беришдадир. Бу жараёнда танавий ўзлигимизни йўқотишимиз ва  Худода ҳақиқий ўзлигимизни топишимиз керак. Эсингизда бўлсин, Худодан келган ваҳий сиздан бутун борлиғингизни талаб қилади.
Юсуфга охирги одамдек муносабатда бўлишди. Акалари ундан нафратланишди ва уни чуқурга ташлаб ўлдирмоқчи бўлишди, кейин унга хиёнат қилиб, Мисрга қул қилиб сотиб юборишди. Лекин булар Юсуфнинг ҳаётидаги Худо иродасини тўхтата олмади:
"Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб,  унга кўп муваффақият келтирарди.  Юсуф Мисрлик хўжайинининг хонадонида хизмат қилиб юраверди. Пўтифар кўрдики,  Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб,  ҳар бир қилган ишида унга муваффақият келтиряпти" (Ибтидо 39: 2-3).
Биз кўпинча бу матнларга жуда консерватив қараймиз. Ахир, бу йигит акалари томонидан рад этилган йигит эди. У учун қадрли бўлган ҳамма нарса - оиласи, уйи ва бутун халқи ортда қолди. У рад этилди ва воз кечилди, лекин у синмади! Қийин пайтларда Юсуфга нима туртки берди? Мен ишонаманки, Худо у билан эканлигига ишониш ва у илгари кўрган ваҳий унинг ҳаётида Худодан қўрқиш ва имонни шакллантирди. У Худо билан шахсий муносабатга эга бўлганлиги ҳам қўриниб турибди.


-------

Содиқлик Илтифот Қозонади 

Эътибор беринг, Юсуф Худонинг ҳузурида юрди ва қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, яъни у энг камини қилмади, балки зарур бўлган ҳамма нарсани аъло даражада бажарди. Юсуф дунёдан хафа бўлиши ва умуман ҳаракат қилмаслиги мумкин эди, лекин у ўзини қулнинг ўрнида кўрди ва ўзини ҳамманинг хизматкорига айлантирди. Нега у ҳаракат қилиб кўрди? Ахир, бегона юртда қул бўлиб юрганда ўсишга умид йўқ эдику. Лекин, Юсуф Худонинг олдида юрарди. Юсуфнинг ўзи Исо минг йилликлар учун айтадиган сўзларидаги, яъни Янги Аҳднинг оз нарсага содиқ бўлиш ва ўзингизники бўлмаган нарсаларга содиқ бўлиш тамойилларни бажараётганини тўлиқ англамаган. Юсуф Худо олдида ҳамма нарсани бажариб, чин дилдан хизмат қилди ва шунинг учун Худо унинг ғайратига муваффақият бағишлади.
Юсуф хўжайини Пўтифарнинг назарида илтифот топиб, унга хизмат қилди.
"Шундай қилиб,  Юсуф хўжайинининг илтифотига сазовор бўлди,  хўжайинининг мулозими бўлиб қолди.  Пўтифар Юсуфни ўз хонадони устидан назоратчи қилиб,  бутун мол–мулкини унга ишониб топширди. Пўтифар Юсуфни назоратчи қилиб тайинлаган кундан бошлаб,  Эгамиз Юсуф туфайли  Пўтифарнинг хонадони аҳлига,  унинг уйидаги ва даласидаги бутун мол–мулкига  барака берадиган бўлди. Буни кўрган Пўтифар  бутун мол–мулкини Юсуфнинг ихтиёрига топширди.  Пўтифарнинг ейдиган овқатидан бошқа ҳеч нарса билан иши бўлмасди. Юсуф жуда чиройли,  келишган йигит эди" (Ибтидо 39:4-6).
Агар Юсуф ишлашга ўзини мажбур қилганида, у ҳеч қачон Пўтифарнинг илтифотига сазовор бўлмасди. Худди шундай, агар у фақат хўжайини кўз ўнгида иш қилганида, Пўтифар ҳеч қачон унга уйини ишониб топширмаган бўларди. Юсуф мусофирнинг ишига содиқ қолди ва ҳамма нарсани Раббий учун қилгандек қилди ва шунинг учун хўжайинининг илтифотга сазовор бўлди.

Чақирувингизни Муваффақиятга Алмаштирманг

Юсуфнинг содиқлиги уни Пўтифарнинг бутун хонадони устидан бошқарувчи лавозимига кўтарди. Аммо агар у ваҳийга эга бўлмаганида эди, у Пўтифарнинг уйидаги муваффақиятини ўз ҳаёти учун Худонинг энг катта марҳамати деб биларди. У бошқарувчи бўлганида, эҳтимол, ўзини чақирувига кирган киши деб ҳисоблаши мумкин эди. Унинг садоқати ва меҳнати ниҳоят эътиборга олинди ва қадрланди деб ҳисоблаши мумкин эди!
Аммо шундай пайтда хавф бўлади: ҳаётнинг маълум бир давридаги муваффақият сизни ҳақиқий мақсадингиздан чалғитиши мумкин. Кечаги муваффақият сизнинг чақирувингизнинг энг катта душманига айланиши мумкин. Худо менга кўп одамлар ўз чақирувларини тўхтатиб, "Пўтифарнинг уйида" қолишганини кўрсатди! Улар гуллаб-яшнади ва у ерда ҳаётдан завқлана бошладилар. Ҳа, ўзингизга тегишли бўлмаган нарсаларда содиқ бўлиш жуда муҳим, лекин Пўтифарнинг уйидаги муваффақият сизни Худонинг ҳаётингиз учун белгилаган асл мақсадидан қайтаришига ҳеч қачон йўл қўймасин. Биз марҳаматни чақирувга алмашишга ҳаққимиз йўқ. Кўпчилик муваффақиятни танлади: улар бошқа бировнинг ваҳийсида гуллаб яшнадилар, ўзларининг инъомларида муваффақиятларни кўрдилар ва ачинарлиси, кейин улар олдинга юрмадилар. Тушунинг, Худо сизни чақирувингизга олиб боришни хоҳлайди ва бунинг учун У сизни қулай жойингиздан қайта-қайта олиб чиқади! Кўпчилик бу нарсадан қўрқишади, шунинг учун улар ўз чақирувларини Пўтифар хонадонидаги мавқе ва муваффақият учун муросага қилишади.
Муваффақият инсон ҳаётида қулайлик яратади, лекин чақирув сизнинг ичингизда ҳаёт муҳитини яратади. Қулайликни танлаган одамлар ички ҳаёт муҳитини йўқотадилар, чунки ҳақиқий ҳаёт ва қониқиш туйғуси фақат сизнинг чақирувингиз ҳудудида ётади. Тўхтаманг, Худо сизни таъсир қилишингиз ва мақсадингизни амалга оширишингиз учун  биринчи ўрнингиз томон етаклайди.
Худода Юсуф учун улкан режалар бор эди. Шунинг учун Худо уни янада олдинга етаклаш учун унинг йўлидаги қийинчиликлар ва синовларга ижозат берди. Юсуф муроса қилишдан бош тортди ва охири зиндонга тушди. Инсоний нуқтаи назардан, бу юксалиш эмас, балки инқироз ва қулаш, мавжуд бўлган энг паст нуқта эди. Бироқ, бизнинг Раббимиз Юсуфни ўз тақдирига олиб бориши ва уни ҳоким қилиб ўрнатиши учун қандай йўл кераклигини билар эди.
"У Юсуфни ушлаб,  шоҳнинг маҳбуслари сақланадиган зиндонга ташлади.  Шундай қилиб,  Юсуф зиндонда қолаверди. Лекин Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб,  унга марҳамат кўрсатарди.  Натижада зиндонбоши Юсуфга илтифот қиларди. Зиндонбоши зиндондаги ҳамма маҳбусларга қараб туришни  Юсуфга юклаб қўйди,  зиндонда бўладиган ҳамма ишларга Юсуф масъул эди. Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб,  унинг ҳамма ишларида муваффақият келтирарди" (Ибтидо 39:20-23). 
Бу Юсуфнинг юксалиш йўли эди. Энг қизиғи, Юсуф ҳаттоки қамоқда ҳам бошқаларга хизмат қилишда давом этди. Мен унинг феъл-атворидаги худди шу белгини, Худо Муқаддас Ёзувда таъкидлаган фазилатларни кўраман: Юсуф қаерда бўлмасин, у ҳаммага хизматкор бўлиб, кичик ишларда ҳам, бошқаларнинг ишларида ҳам содиқ эди. У фақат Худонинг олдида юришда давом этди ва Худонинг илтифотига сазовор бўлди. Илтифот қачонки сиз бошқалар назарида эмас, фақат Худога хизмат қилганингизда келади. Яна бир бор, ҳаттоки зиндонда ҳам Юсуф таъсир қилиш ўрнига қўйилди.
"Бир куни сарой соқийси билан новвойи  Миср фиръавнини қаттиқ хафа қилдилар. Фиръавн бу иккала аъёнидан - соқийси билан новвойидан ғазабланиб, уларни ҳам Юсуф ётган зиндонга қаматиб қўйди.  Зиндон қўриқчилар бошлиғининг уйида эди. Қўриқчилар бошлиғи  Юсуфни соқий билан новвойнинг хизматига қўйди.  Юсуф уларга хизмат қила бошлади.  Улар анча вақт зиндонда қолдилар. Фиръавннинг соқийси билан новвойи зиндонда ётар эканлар,  бир куни кечаси  иккови ҳам туш кўрдилар.  Ҳар бир тушнинг ўзига хос маъноси бор эди. Эрталаб Юсуф уларнинг ёнига келди.  Уларнинг юзи ғамгин эди.  Юсуф буни пайқади. - Нимага бугун жуда ғамгин кўринасизлар? - деб сўради Юсуф улардан. - Биз туш кўрган эдик,  бу ерда тушимизни таъбирлаб берадиган бирон кимса йўқ,  - деб жавоб беришди улар. - Тушларни таъбирлаш  Худодандир,  - деди Юсуф" (Ибтидо 40:1-8).
Юсуф ҳатто унинг масъулияти бўлмаган имкониятларни ҳам пайқади. Уларнинг суҳбатини тасаввур қилинг: Юсуф: “ Нимага бугун жуда ғамгин кўринасизлар?” деб сўради. Бундай саволни фақат Худодан қўрқадиган ва ўз инъоми билан хизмат қила оладиган шифо топган одам бериши мумкин.


-------

Тўғрисини Айтиш

Юсуф биринчи тушни таъбир қилганида, у жуда юқори мартабали одамга ёрдам бериш бахтига сазовор бўлганини тушунди, ўша одам тез орада қамоқдан озод қилинади, тикланади ва шоҳ томонида бўлади. Шу боис Юсуф: "Ишларингиз яхши бўлиб кетганда, мени ҳам эслаб қўйинг", деди. Бироқ гап шундаки, Юсуф одамларга хушомад ёки уларга тилёғламалик қилмади. Агар у одамдан ёки унинг фикридан қўрққанида эди, иккинчи тушни бунчалик очиқ таъбир қила олмас эди! Иккинчи одамнинг туши ўлимдан дарак берарди. У новвойнинг ўлдирилишини билар эди, лекин барибир унга тўғрисини айтди - у тўғриси билан муроса қилмади ёки қўрқоқлик қилмади. Агар Юсуф тўғрисини айтишдан кўра одамларни хушнуд қилишни ўйлаган бўлганда, мавқеи, қудрати баланд одамга бундай гапларни айтолмасди. Юсуф у одам билан муросага бормади, балки Худо унга ваҳий орқали аён қилган ҳақиқатни айтди. У Ота томонидан белгиланган вақтда Худога уни юксалтиришига рухсат берди ва Раббийнинг унга ишониб топширган инъомига содиқ қолди! Шунинг учун унинг оғзида фақат ҳақиқат бор эди ва у Худо унга кўрсатган нарсани айтди.
Мен Юсуфнинг содиқлигини кўрдим: у нимаики қилмасин, ҳаммасини Худо учун бажарарди, ҳамма нарсада Худо олдида юрарди. Мен ҳам кўрганларим ва Муқаддас Китобда айтилган нарсалар ҳақида, қаршимда ким туришидан ва ундан кейин одамлар мени ёқтиришидан қатъи назар очиқ гапиришим керак бўлган вазиятларга дуч келдим. Ҳақиқат билан муросага келишга ёки қўрқоқ бўлишга ҳаққим йўқ; Мен Худонинг сўзига, Унинг инъомига ва чақирувимга содиқ қолишим керак.
Ҳаётингизнинг қайси фаслида бўлишингиздан қатъи назар, юзхотирчиликка интилманг, одамларга хушомад қилманг, балки уларга Худо учун хизмат қилаётгандек пок юрак билан хизмат қилинг. Худо сизнинг ичингизга жойлаштирган нарсани ҳеч ким тортиб ололмайди. Юксалиш на шарқдан, на ғарбдан, балки Раббийдан келади (Забур 74:7-8). Агар юксалиш Ундан келса, келинг, Унинг йўлларини излайлик ва Унга бизни бошқаришига ва шакллантиришига имкон берайлик. Сизнинг Худо билан юришингиз Унинг илтифотини очади; Қодир Тангрининг қўли ҳаётингизда қандай бўлишини ўзингиз кўрасиз. Худо биздан ҳоҳлаган нарса ўзимизни Унинг бошқаруви ва ҳукмронлиги остига  қўйиб бўйсунишимиз, кичик ишларда ва ўзимизники бўлмаган ишларда содиқ бўлиб, ҳаммаг учун хизматкор бўлиб, Унинг олдида юришимиздир.
Худо белгилаган вақт келди ва Юсуф фиръавннинг ҳузурида турди, Фиръавн уни кўтарди ва уни бутун хонадонига ва бутун Миср юртига ҳукмдор қилиб қўйди. Юсуф бутун Миср устидан ҳукмронлик қилди, донишмандлар келганда, уларга насиҳат қилди, Миср оқсоқолларига доноликни ўргатди (Забур 104:22-23). Мен сиздан сўрамоқчиман: Юсуф доноликни ва барча жавобларни қаердан олган? Унинг донолиги ва тушларни таъбир қилиш инъоми қаердан келган? Юсуф қайси мактабда ўқиган? Қандай академияда ўқиган? У Мисрнинг донишмандларига қандай насиҳат берган бўлиши мумкин? Мен ишонаманки, энг буюк донолик Худода етукликка эга бўлишдир ва Худодан қўрқиш доноликнинг бошланишидир. Худо Уни севганларга Ўз аҳдини очиб беради. Етуклик Худо инсонни бошқарадиган жараён билан боғлиқ.
Бир кунда Эгамиз Юсуфни юксалтирди ва уни бутун Миср юртига ҳукмдор, фиръавнга ота ва бутун хонадонига хўжайин қилиб қўйди. 30 ёшли Юсуф отасининг бутун хонадони ва унинг олдида таъзим қилган барча акалари олдида турганида, унинг бу ўрни уни мағрур ва кибрли қилмади. Аксинча, Юсуф бутун оиласи, бутун халқи ва бутун авлоди учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган даражада етук бўлди. Шундай қилиб, Юсуфнинг орзуси амалга ошди, у барча халқлар учун барака бўлди.


-------

18-БОБ

ТЎЛИҚЛИК

Ота томонидан ҳаётингизда белгилаб қўйилган шундай вақт борки, унда сизнинг тўлиқ вақтингиз келади ва азалдан Худо сизни тайинлаган  ишни сизга ишониб топшира олади. Худонинг ваъдаси томон етаклашингиз керак бўлган одамлар учун сизга катта масъулият берилади. Худо сизга ёр бўлсин!
Ҳар куни Худо билан вақт ўтказинг ва Унинг юзини қидиринг. Жараёнга ишонган ҳолда Унинг йўлидан юришда давом этинг. Тақдирингиз томон йўл маҳаллий жамоат орқали келади, деб ишонаман. Жамоатдан ташқарида индивидуал равишда тўлиқ ўсиш ва ривожланиш бўлиши мумкин эмас. Ахир, Худо азизларни таъминлаш учун хизматчиларни тайинлайди. Мен ўз тақдирини ҳеч қачон рўёбга чиқармаган жуда кўп истеъдодли ва қобилиятли одамларни учратдим: улар сизга қандай хизмат қилиш кераклигини ва нима қилиш кераклигини айтадилар, лекин уларнинг ҳаётида танада боғлиқлик ҳам йўқ, мева ҳам йўқ. Сиз Масиҳнинг бошчилигига бўйсунишингиз, У ва Унинг танаси (жамоат) билан бирлашишингиз керак - шунда Худода руҳий ўсиш ва етукликни кўрасиз. Бу жараён сизни қулай ҳудудингиздан бутунлай олиб чиқади. Худо Ўз Сўзига содиқдир: У, албатта, сизнинг ичингизда ишлайди ва сизни ўзингиз эриша олмайдиган чўққиларга олиб боради.

Ўсаётган Хизмат 

Ўтмишга назар ташласам, уйимдаги тунги ибодатларни эслайман. Бизнинг орамизда Худонинг ҳузури шунчалик кучли бўлардики, у тобора кўпроқ одамларни ўзига жалб қиларди. Тез орада бизнинг кичкина квартирамиз ҳаммани сиғдира олмади. Шундай қилиб, пастор билан ҳамма нарсани муҳокама қилгандан сўнг, мен бу хизмат жамоатдан ажратилмаслиги учун бу учрашувларни маҳаллий жамоатимиз ҳудудига кўчиришга қарор қилдим. Шу кунгача мен ҳар доим ўзим аъзоси бўлган жамоатга барака бўлишга интилиб келганман.
Ёшлар хизмати ривожланди. Кўп ўтмай, Муқаддас Руҳ юрагимга бу хизматни кенгайтириш ва шаҳримизнинг турли бурчакларидан келган ёшлар учун уйғониш учрашувларини ташкил этиш ҳақида гапирди. Бу вақтга келиб, мен аллақачон ёшлар пастори этиб тайинланган эдим ва менга ёрдам берган кўплаб ёшлар қуршовида эдим. Улардан жамоа туза бошладим. Шаҳар ёшлари учун ҳар ойнинг охирги якшанбасида маҳаллий жамоатда хизмат кўрсатиларди. Биз ҳамма нарсага ижодий ёндашардик, ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, ёшларга таъсир ўтказардик, уларга ёрдам берардик. Сўз тез тарқалди ва ҳар ой зал ёшлар билан тўлди.
Бу хизматлар ёшларни таъсирлантирарди ва кўп йигит-қизлар саҳнага чиқиб тавба қилишарди ва озодлик олишарди. Уларга хизмат қилишни давом эттириш учун биз уй гуруҳлар ташкил қила бошладик. Хизмат тезликда ўсаётганди ва ҳаракат катталашаётганди. Мен ўзимда Худонинг қўлини ва менга марҳаматини кўрдим. Бироқ, бир мунча вақт ўтгач, мен ёш етакчилар мени маҳаллий жамоатимизда Худо тайинлаган катта пастордан кўра кўпроқ эъзозлаётганларини ва менга итоат қилаётганларини пайқадим. Мен буни хоҳламадим ва тушундимки, агар мен ҳеч нарсани ўзгартирмасам, ёшлар хизмати тез орада шундай кучга эга бўладики, бу жамоатга бўлиниш олиб келади.
Мен Худонинг йўл-йўриғига кучли эҳтиёж сездим, шунинг учун ўзимни хонага қамаб, бу ҳақда ибодат қила бошладим. Ўшанда Худо менга қанчалик аниқ айтганини эслайман: "Мен сени жамоатимни бўлиш учун чақирмадим; Мен сени танам ва маҳаллий жамоат учун барака бўлишга чақирдим". Ўша ибодат мобайнида, Муқаддас Руҳ Унинг мен учун ҳоҳиши янада олдинроққа етаклаш ва Унинг мен учун режалари каттароқ ва буюкроқ эканини очиб берди. Худо менга яна бир нарсани, У мен учун тайинлаган вазифани бажаришим учун мени тана орқали қўйиб юборишини айтди.
Тўсатдан мен ёшлар хизматидаги муваффақият мени кўр қилиб қўйиш имкониятига эга эканлигини ва Худонинг ҳаётимдаги асл мақсадига тўсқинлик қилиши мумкинлигини кўрдим. Мен Исо Масиҳнинг бутун танасига барака бўлиш учун Худога ишонишим ва Унинг овозига бўйсунишим керак эди.

Ҳаводаги Ўзгариш

Шундай қилиб, ёш етакчиларни ва хизматга жалб қилинган барчани йиғиб, бугундан бошлаб, биз барчамиз бу жамоатнинг катта пасторига тўлиқ бўйсунишимиз ва унинг айтганларини бажаришимиз кераклигини айтдим. Биз ўз-ўзимизча эмас, маҳаллий жамоатнинг бир қисми эканлигимизга алоҳида урғу бердим, шунинг учун биз ўзимизни шу жамоатнинг тўлиқ мақсадига топширишимиз керак эди.
Хизматим ўсишда ва жадал ҳаракатланишда давом этди. Кўп ўтмай, мен хушхабарчи пастор этиб тайинландим. Кўзга кўринган дунёда хизматнинг муваффақиятини инкор этиб бўлмасди ва кўп одамлар учун марҳамат эди. Бироқ, мен бир кун келиб, мен ҳам каттароқ нарса учун, Худонинг ҳаётимдаги асл мақсади учун муваффақиятни қурбон қилишим кераклигини билардим. Худо мени олдинга олиб боришига имкон бериш учун "Исҳоқни қурбон қилишим" керак бўлган пайт келишини тушундим. Бу жараён жуда қизиқарли ва шу билан бирга ғайриоддий эди.
2010 йилнинг бошида мен жамоатимизда ёшлар хизмати учун илгари эга бўлган ички кучим ва шижоатим шунчаки ғойиб бўлганини ҳис қилдим. Мен нега бундай ҳис қилаётганимни тушунишга ҳаракат қилдим, чунки бир кун олдин менда бу хизмат учун жуда кўп ғоялар, мақсад ва кучли энергия бор эди! Кейин ичимда нимадир бирдан ўзгарди – буларнинг ҳаммаси ғойиб бўлди. Бир пайтлар мен учун жуда қадрли бўлган нарса энди бегона ва узоқдек туюлди. Бу хизмат энди мен учун эмаслигини ҳис қилдим...
Ўша пайтда Худо менга Муқаддас Ёзувлар орқали халқаро хизматни бошлаш вақти келгани ҳақида гапира бошлади. Бу энг ноқулай лаҳзага ўхшарди. Ахир, мен аллақачон маҳаллий жамоат хизматчиси сифатида муваффақият қозонаётгандим, жамоатда жуда кўп масъулиятни ўз зиммамга олгандим ва ўзимни қулай ҳамда ишончли ҳис қилаётгандим. Мен чақирувимда олдинга силжиш учун муваффақиятлар ва марҳаматларга эга қулай ҳудудимдан бутунлай чиқиб кетишим керак эди. Нима учун янги нарса бошлаш керак? Менда янги хизмат бошлаш учун ҳеч нарса йўқ эди: на ресурс, на қўллаб-қувватлов, ва на одамлар. Мен бирга хизмат қилган жамоа ўзимизнинг маҳаллий жамоат хизматларида фаол иштирок этишаётганди. Қандай қилиб мен буларнинг барчасини тарк эта оламан? Мен қаердан бошлашим керак?
Саволлар кўпайиб кетди, мен эса тўхтовсиз юрагимни текширардим, ва савол берардим: "Бу қандай амалга ошиши мумкин? Ахир, мен ёлғизман, олдимда ким туради?" Бироқ, мен яширин хонамда Худо билан қанча кўп вақт ўтказган бўлсам, Иброҳим бир вақтлар Худога ишонгани каби мен ҳам Унинг чақирувига бўйсуниб, номаълум томонга кетишим керак эди. Мен учун Худо тайинлаган вақт келганди, бу вақт ҳозир эди.


-------

Тўғри Вақтда Чиқиш

Хотиним ва мен хизматимизни муддатидан олдин бошлашдан эҳтиёт бўлиб, тинмай ибодат қилдик ва Худодан тўғри вақтни тушунтиришини сўрадик ва Худо биздан олдинда бориши учун илтижо қилдик. Жамоатнинг марҳаматини олиш мен учун ҳам жуда муҳим эди. Хизматимни кўприкларни бузиш ва эшикларни тақиллатиш билан бошлаш, ҳаммага ўзим ҳақ эканлигимни, мен буюкроқ нарса учун туғилганимни, Худонинг Ўзи мени чақираётганини исботлаш ҳеч қачон менинг ҳоҳишим бўлмаган. Йўқ, хотиним ва мен жамоатимиз бизни тўғри вақтда дуо қилишини сўраб ибодат қилдик.
Худо Ўзининг сўзини биз учун кўп жиҳатдан: Муқаддас Битик орқали, тушлар орқали ва бошқа одамлар орқали тасдиқлай бошлади. Бир кеча тушимда Худо менга қўлини қўйганини эслайман ва бутун вужудимга мой олов каби оқа бошлади. Мен буни жисмонан ҳам ҳис қилдим. Шунда Худо: "Бор, мен сен биланман, сени нимага чақирган бўлсам ўшани бажар", деди. Кейинги куни эрталаб уйғонганимда, Худо мени чақираётганига ишончни ҳис қилдим. 
Бироқ, кўринадиган дунёдаги ҳолатлар бошқача гапирди. Яна бир бор Гетсемания боғи менинг ҳаётимда, руҳимнинг кўринадиган ва ички дунёси ўртасидаги кураш бошланди. Мен имон қадамини ташлаб, қайиқдан тушиб, сув устида юришим кераклигини тушундим, лекин қандай қилишни билмасдим! Кўринадиган дунёда, мен етарлича кучли эмасдим ва тақдиримга кириш учун ожиз эдим. Қандай қилиб бунинг имкони бор? Ким мени қўллаб-қувватлайди? Бу бўлиши мумкин эмас, мен ёлғизман. Одамлар мени қандай танийдилар? Ким мени хизматга таклиф қилади? Ички кураш авж олаётганди.
Ўша пайтда уйимизга миссионерлар ибодат учун ташриф буюришди. Ибодат қилганимизда, Муқаддас Руҳ бизга кучли ташриф буюрди. Миссионерлар менинг ҳаётим ҳақида башорат қила бошладилар. Башорат сўзлари аниқ эди. Ўша пайтда мен Ота Худо мен билан гаплашаётганини тушундим; У менга ўғил сифатида мурожаат қилди ва Ўзининг иродасини бажаришга чақирди. Худо менга ишониб топширган ҳамма нарса учун жавоб беришимни ва У мендан ҳисоб олишини айтди. Мен Унинг овозига бўйсунишим, бориб, У мени чақирган нарсани қилишим керак эди.
Азиз дўстим, ҳаётингизда Ота томонидан белгиланган вақт келганда, сиз буни аниқ, ҳеч қандай шубҳасиз билиб оласиз: Худонинг Каломи сизни топади, Худо сизнинг ичингизда гапиради ва ташқаридан тасдиқлайди. Мен билан айнан шундай бўлди.
Менинг ҳаётимдаги ўтиш вақтининг хулоса қисми Худо менинг хотинимга гапириши бўлди. Бутун жараён давомида мен хотинимни шунчаки менинг томонимда бўлиб, қўллаб-қувватлашини ҳоҳламадим, у мен билан шу мақсадда бир бўлишини ҳоҳлагандим. Бир тунда Худо жавоб берди ва хотинимга башоратли туш берди. У бўлса бир неча кун ўйланиб, менга ҳеч нарса демади. Наташа камдан-кам туш кўрарди, одатда, Худо менга башоратли тушлар орқали шу тарзда кўпроқ гапиради. 
Тушида Наташа Худонинг тахти олдида навбатда турганди. У ерда кўп одамлар бор эди, улар бирин-кетин тахтга яқинлашиб, ҳаётлари ҳақида ҳисобот беришарди. Бир фаришта яқинлашиб, бир одамни олиб, Худонинг тахти томон олиб борарди. Мен Наташанинг олдида турардим ва у фаришта мени қўлимдан ушлаб, тахт томон олиб бораётганини кўрди. У навбатда туриб, мени ён томондан кузатиб турарди. Наташа фаришта билан менинг ўртамдаги суҳбатни эшитмади, фақат менинг юзимни диққат билан кузатди. Фаришта мен билан бошқаларга қараганда узоқроқ гапирди - у бир нарсани узоқ тушунтирди. Кейин у менинг юзимда ғамгинликни кўрди ва мен бошимни пастга туширдим. Кейин Наташа қалтираб сўради: "Худо, нима бўлаётганини ва фаришта Андрейга нима деяётганини эшитишимга ижозат бер". Тўсатдан Наташа фариштанинг сўнгги сўзларини эшитди: "Сен жаннатга кетяпсан, лекин ўз тайинловингни бажармадинг".
Наташа уйғонди ва жуда қўрқиб кетди. Ўша пайтда Наташа менинг ичимда нима бўлаётгани ва нима билан курашаётганимни тўлиқ англамади. У шунчаки, ўша вақтда Худо бизни чақираётганини ва биз уни эътиборсиз қолдирмаслигимизни тушунди. Бир неча кундан кейин у мени суҳбат учун ёнига чақирди ва воқеани айтиб бера бошлади. Бу тушни эшитишим билан ичимдаги ҳамма нарса нотинч бўлди. Мен ичимда қалтираётган эдим. Бу охирги тасдиқ эди.

Таслим бўлиш ва Марҳамат

Кейинги бир неча кун давомида мен овқатлана ва ухлай олмадим, бу тушнинг тафсилотлари доимо онгимда айланиб турди. Инсон учун энг даҳшатли нарса ўлим эмаслигини тушундим. Йўқ, энг даҳшатлиси, ҳаётингиз учун Худонинг мақсадини бажара олмасликдир. Мен бу ҳақда доимо ўйладим ва кейин қандай қилиб Худо олдида тиз чўкиб: "Худо, мен бутунлай сеникиман. Мен билан нима хоҳласанг, шуни қилгин. Мени нима кутаётганини ёки қандай бўлишини билмайман. Лекин мен ўзимни бутунлай Сенга таслим қиламан" деганимни эслайман. Бунга жавобан мен Унинг овозини эшитдим: "Мен Ўзим сенинг олдингда бораман. Мен эшикларни очиб, сени Ўзим ҳоҳлаган шаҳарлар ва мамлакатларга босқичма-босқич юбораман. Мен Ўзим сенинг жадвалингни тўлдираман. Ва сен итоат қилсанг, ҳаётингга мойланиш кучаяди ва бу мойланиш хизматингга муваффақият келтиради". Худонинг кўрсатмалари аниқ эди: ўзимни бошқаларга сотмаслигим ва ўз кучимга таяниб ривожланмаслигим керак эди. Ўзимни реклама қилиш ўрнига, У мени бошқаришига ижозат беришим керак эди.
Ўша ибодат пайтида Худо менга нотижорат хайрия ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун барча ҳужжатларни тайёрлашни, хизмат ҳамкорлик тизимини ривожлантиришни буюрди. Барча маъмурий ишлар бажарилгандан кейин, Муқаддас Руҳ менга пастор билан гаплашиш ва жамоатдан бизни дуо қилишини сўраш вақти келганини ҳам кўрсатди.
Мен бир куни жамоатга келиб, чўпонлар жамоасини йиғдим. Уларга мен билан содир бўлган ҳамма нарсани айтиб бердим. Мен барча ваҳийларим ва ички тажрибаларим билан бўлишдим, кейин мени марҳаматлашларини сўрадим. Мен Худонинг нур эканлигига ва Унда зулмат йўқлигига ишонаман. Шунинг учун, У нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юришни ўрганишимиз керак. Шунда биз бир-биримиз билан мулоқот қиламиз ва биз қанчалик очиқ, ҳалол ва шаффоф бўлсак, одамлар билан мулоқотимиз шунчалик кучли бўлади. Мен ҳамма нарсани айтганимдан кейин, чўпонима ва хизматчилар жамоаси бир овоздан Худо мени чақираётган хизматим учун мени марҳаматлашди.


-------

Германияда Илоҳий Тайинлов

Барча маъмурий ҳужжатлар тайёр бўлгач ва хизмат рўйхатга олингач, мен Худодан кейинги қадам учун бир сўз кута бошладим. Бир кеча мен туш кўрдим: ўзимни Германияда кўрдим. Уйғонганимда, Худо мени Германияда хизмат қилишга чақираётганини аниқ тушундим. Мен у ерда илгари ҳеч қачон бўлмагандим. Қизиғи, у ерда ҳали ҳам оиласи билан яшайдиган катта акамдан бошқа ҳеч кимни танимасдим. Мен Худога ишондим ва шунчаки кейин нима бўлишини кўриш мақсадида акамни зиёрат қилиш учун Германияга учишга қарор қилдим. Мени безовта қилган ягона нарса вақт эди. Рождество мавсуми яқинлашиб қолганди ва бу ўзгача вақтга ўхшарди. Нега ҳозир, ҳамма яқинлашиб келаётган байрамлар билан банд бўлган вақтда у ерга учиш керак? Шундай бўлсада, хотиним “Шубҳа  қилма, Худо кўрсатса, боришинг керак”, деди. Кўп кутмасдан,  акамга қўнғироқ қилдим, чипта сотиб олдим ва Германияга учдим.
Мен акам ва унинг оиласини кўрганимдан хурсанд эдим. У мени ўзи аъзо бўлган рус жамоатининг пастори билан ҳам таништирди. Биз ўтириб суҳбатлашганимизда, пастор мени кейинги якшанба куни ўз жамоатида сўз бўлишишга таклиф қилди. Ўша якшанбада хизмат одатдагидан узоқроқ давом этди. Якшанба хизматлари одатда икки соат давом этарди. Бироқ, ўша якшанба, у одатдагидек, тушдан кейин соат учда бошланди ва олти соат давом этди. Мен одамлар учун воизлик ва ибодат қилишни бошлаганимдан сўнг, Муқаддас Руҳ ҳаракат қила бошлади. Худо Ўз халқини шифолаб, қутқариб, кўп одамларга тегишни бошлади. Мен ибодатга муҳтож ҳар бир киши учун ибодат қилдим.
Хизмат охирида бир киши келиб, микрофонни олиб, ўз ҳикоясини айтиб бера бошлади. У бир мунча вақт Германияда яшаб, ишлаган ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида унга ёмонлик қилган кишини ўлдириш мақсадида қотил ёллаш учун пул тўплаган. Бу вақтга келиб у етарлича пул жамғарган ва жиноятни содир этиш учун бир ҳафтадан сўнг Қозоғистонга учиб кетиши керак эди. Хизмат давомида Муқаддас Руҳ унга шунчалик кучли тегдики, у ёритилишни бошдан кечирди ва нажот олди. Бу одам шу йиллар давомида шайтон уни алдаганини ва унинг ҳаётдаги бутун мақсади қасос эканлигини тушунди. Ибодат пайтида у Худонинг оловини бошдан кечирди ва Раббий уни бутунлай озод қилди. Кейин кўзларида ёш билан: "Мен ҳеч кимни ўлдирмоқчи эмасман. Мен ҳеч қаерга бормайман, лекин бу пулни Худо Шоҳлигига хизмат қилиш учун ишлатмоқчиман".
Унинг сўзларини эшитиб, қаршимда ўзгарган, эркин ва бахтли одамни кўрдим. Ўша пайтда менинг кўзларим очилди ва мен нима учун Муқаддас Руҳ мени айнан ўша вақтда, Рождество арафасида Германияга учиб келиш ва бу одамларга хизмат қилишга ундаганини тушундим. Тўсатдан “Кетмаганимда нима бўларди, кечиксам нима бўларди, кейин нима бўларди?” деб ўйладим.
Ушбу хизматдан сўнг, янгиликлар тезда бутун шаҳар бўйлаб рус аҳолиси орасида тарқалди. Одамлар менинг олдимга кела бошладилар, мени ўз оилаларига таклиф қилишди ва қутулиш ҳамда шифо топиш учун уйларида ибодат қилишимни сўрашди. 

Эшиклар Очилиши

Америкага қайтганимда бир хизматчи мен билан боғланиб, учрашишни илтимос қилди. У менга Худо унинг юрагига мен билан теледастурларни ёзиб олиш ҳақида гапирганини ва у ерда гувоҳлигимни баҳам кўришим мумкинлигини айтди. Мен рози бўлдим. Бу кўрсатувлар эфирга чиққач, мен мўъжизавий тарзда дунёнинг турли бурчакларидан келган ва хизмат қилишимни сўраган таклифлар билан тўлиб-тошган эдим. Бу ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган бўлди - ҳаётимдаги ҳамма нарса бир кечада ўзгарди: ҳамма жойда эшиклар очилди ва Худонинг Ўзи менинг жадвалимни тўлдиришни бошлади. Ҳамма нарса шу қадар тез содир бўлдики, агар ҳужжатларни ва маъмурий ишларни олдиндан тайёрламаганимда, кейин ҳаммасини бажаришга улгурмаган бўлардим. Мен саёҳат қилганим сайин кўпроқ аломатлар ва мўъжизалар содир бўларди.
Бу вақтга келиб, Худо мени оммавий ахборот воситалари хизматини ривожлантиришга ундади, бу эса одамларга мурожаат қилиш учун янги истиқболлар ва имкониятлар очди. Мен дастурлар, ваъзлар ва гувоҳликларни ёзиб олиб, уларни турли усуллар ва каналлар ёрдамида тарқата бошладим. Оммавий ахборот воситалари хизмати орқали биз бутун дунё бўйлаб тобора кўпроқ одамларга мурожаат қила бошладик ва уларга хизмат қила бошладик. Қанчалик кўп хизмат қилсам, шифолар, мўъжизалар ва аломатлар кўпая бошлаганини пайқадим. Ва турли шаҳарлардан таклифномалар келаверди.
Битта муҳим жиҳат бор: аввалига молия ҳақида гапиришдан қўрққанимни эслайман. Худо менга ғамхўрлик қилишига мен ишонардим, чунки бу менинг эмас, Унинг хизмати эди, лекин Худо буларнинг барчасини қандай молиялашини билмасдим. Ҳамкорлик тизими учун ҳамма нарса тайёр эди, лекин мен бу ҳақда гапирмадим. Бу ҳақда гапиришдан бироз уялардим.
Бир куни жамоатда хизмат қилаётганимда, бир йигит ва унинг хотини ёнимга келиб, хизматимни ҳар ойда қандай қўллаб-қувватлаши мумкинлигини сўради. Мен ундан бундай нарсани кутмагандим! У миқдорни айтганида, мен жуда ҳайратда қолдим. Наташа ва мен учун бу жуда катта сумма эди. Мен унга бизнинг хизматимизда ҳамкорлик тизими мавжудлигини ва у ҳар ой анкетани тўлдириб, бизни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини кўрсатдим. У барча маълумотларни тўлдириб, хизматимизнинг ойлик ҳамкори бўлди. Кейинги воқеа мени ҳайратда қолдирди. Мен Колорадодаги Ирина исмли аёлдан хат олдим. Мен у билан олдин ҳеч қачон учрашмаганман. У чек юборди ва Худо уни шерик бўлишга ва ҳар ой хизматимизни қўллаб-қувватлашга ундаганини ёзди.
Шундан сўнг, Худо менга молиявий ҳамкорлик ҳақида гапиришдан қўрқмасликни айтди. Муқаддас Руҳ айтди: "Сенинг вазифанг гапиришдир, Мен эса болаларимнинг юраклари билан ишлайман". Ҳамма ёқдан келган одамлар бу хизматнинг ваҳийсининг бир қисми бўлиб, ўз маблағларини Худонинг Шоҳлигини бутун ер юзига ёйиш учун сарфлашни бошладилар. Яна баъзи одамлар менга яқинлашиб, Худо уларни бизнинг жамоамизнинг бир қисми бўлишга ундаганини айтишди. Баъзида ўзимни ҳамма нарсани ташқаридан кузатаётгандек ҳис қиламан. Ажабланарлиси, Худо буларнинг барчасини қилади - У бизни Ўзининг номи учун солиҳлик йўлларига бошлайди!
2010 йилда бошланган Халқаро Олов Алангаси хизмати кундан-кунга ўсиб борди ва ҳозир ҳам ўсишда давом этмоқда. Бугун биз хизмат жамоамиз билан кўплаб мамлакатларга саёҳат қиламиз ва улкан хушхабар юришлари, семинарлар, конференциялар ва мактаблар ўтказамиз. Шунингдек, биз студиямиз орқали кўпчиликка хизмат қилиб, Худонинг ишини ва Унинг Тирик Каломини бутун дунёга тарқатамиз. Ишонаманки, буларнинг барчаси Исо билан бирга бўлганимда Худо менга кўрсатган ваҳийнинг бошланишидир.

Зиналар

Яқинда негадир эски маҳалламни айланиб ўтиб, ўзим илгари яшаган уйга кўзим тушди. Ичимда нимадир қимирлаб кетди ва мен машинани уй томон ҳайдаба бинонинг олдида тўхтадим. Энди йиллар ўтиб, халқаро хизматда ваХудонинг улуғворлигига гувоҳ бўлиб, ўзимни ҳаммаси бошланган эски жойда топдим. Деразани очиб, ичкарига қарадим. Ўзимча ўйладим, Эй Худойим, булар мен кечқурунлари узоқ вақт ўтириб, мулоҳаза юритадиган эски ёғоч зинапояларику... Кейинчалик нима содир бўлганини тушунтириш қийин: мен зинапояларга қараганимда, бирдан ўзимни ўтирганимни кўрдим - мен йигирма икки ёшдаман, мен ҳамма нарсани йўқотдим, мен умидсиз ҳолатдаман. Кейин иккита Андрей учрашди: ўтмишдаги Андрей, кечалари у ерда ўтириб, ҳаётининг маъноси ҳақида ўйлашга шўнғиган ва халқаро хизматга эга бўлган бугунги Андрей. Мен уни эгиб қўйган барча ташвишлар ва жавобсиз саволларга тўлалигини ҳис қилдим. Тўсатдан иккала Андрей бир-бирларининг кўзларига қарашди. У изтиробда эканлигини кўриб унга сокинлик билан қарадим ва фақат битта ибора оғзимдан чиқди: "Қўрқма, Худога ишон ва юришда давом эт. Сен буни уддалайсан!"